Давр нафаси      Бош саҳифа

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

«СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган Президент мактабини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимиз учун энг катта муаммо – бу бугунги замон талабларига мос кадрлар етишмаслигини, барча соҳаларда инновацион ва креатив фикрлайдиган, илғор технологияларни ўзлаштирган мутахассисларга эҳтиёж жуда юқори эканини таъкидлаб келади.
Чунки, мураккаб ўтиш даврида мактаблардаги таълим сифати пасайиб кетди, коллежларда давомат номига юргизилди. Ижод мактабларининг йўқлиги, маданият ўчоқлари, тўгараклар фаолиятига эътибор қаратилмагани бир қатор жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Ёшларимиз билимсиз бўлиб улғайди, айримлари ёмон йўлларга кириб кетди, баъзилари эса чет элларда сарсон-саргардон юрибди.
Шу боис, Шавкат Мирзиёев бу масалага ўз ташвиши ва дардидек қаради, юртимизнинг эртанги куни замонавий кадрларга боғлиқ эканини алоҳида таъкидлаб, бунинг учун таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялашни устувор вазифа сифатида ўртага қўйди.
Ҳақиқатан ҳам, ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда жамият ҳаётини ўзгартиришга қаратилган ислоҳотлар аввало, таълим тизимидан, боғча, мактаб, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни, таълим-тарбияни тартибга солмай туриб шахсни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди.
Давлатимиз раҳбари ўтган йил ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтариш учун, аввало, янги авлод кадрларини тайёрлаш зарурлигини, шу мақсадда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги тоифадаги мактаблар – Президент мактаб­лари ташкил этилишини таъкидлаган эди. Жорий йил 20 фeвраль куни давлатимиз раҳбарининг «Прeзидeнт мактаб­ларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президент мактаблари ихтисослаштирилган таълим муассасаси шаклида ташкил этилади. Бу мактабларга ўқувчилар 4-синф битирувчилари орасидан мантиқий фикр­лаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра қабул қилинади. Мактабнинг йиллик қабул квотаси 24 ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Таълим жараёни хориждаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режаси ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади. Табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар билан бирга ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ўзликни англатиш учун ўзбек тили ва адабиёти, тарих ва бошқа фанларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилади.
Президент мактабларида «STEAM – таълим» (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика) дастури жорий этилади.
Тошкент шаҳрида очилган Президент мактаби янги тоифадаги билим масканлари учун андоза бўлади. Мазкур ўқув маскани тузилиши жиҳатидан анъанавий мактаблардан фарқли равишда ихчам ва билим олиш учун қулай. Мактаб 168 ўринли бўлиб, 12 та синфхона, 2 тадан информатика ва инглиз тили хоналари, физика, кимё, биология лабораториялари, ётоқхона, ошхона, хорижлик ўқитувчилар учун 15 ўринли меҳмонхона мавжуд.
Жорий йилда мактабнинг 5-10-синфларига ҳужжат топширган 7 мингга яқин ўқувчидан 144 нафари қабул қилинди. Канаданинг «Teach Away» ва Буюк Британиянинг «TIC Recruitment» рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда мактабга 30 нафар чет эллик мутахассис танлаб олинди. Шунингдек, 72 нафар малакали ва тажрибали маҳаллий ўқитувчи жалб қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев мактабда яратилган шароитлар билан танишди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Бу ҳаётингиздаги биринчи синов бўлди. Меҳнат, билим, адолат нима эканини кўрдингиз. Барчангизни шундай нуфузли мактабга муносиб топилганингиз билан чин юракдан табриклайман. Сизлар энди Ўзбекистоннинг «олтин фонди» бўлдингиз. Халқнинг, мамлакатнинг буюклигини тараннум этадиган нарсалар кўп. Лекин энг афзали билим билан намоён этиш. Ёшларимиз орасидан Хоразмийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар чиқишига барча асосларимиз бор. Бугун – тарихий кун. Илгари юртимизда бундай шароит бўлмаган. Энди чет элдан нуфузли меҳмонлар келса, катта-катта заводларни эмас, Президент мактабларини кўрсатамиз. Сизлар билимингиз, чиройли хулқ-одобингиз, ватанпарварлигингиз билан ҳамма ёшларга намуна бўлишингиз керак. Келгусида Ўзбекистон тараққиётига таъсир кўрсатадиган кучга айланишингиз лозим, деди давлатимиз раҳбари.
Давлатимиз раҳбари хорижлик ва маҳаллий ўқитувчилар билан ҳам мулоқотда бўлди.
Юрагимдаги гапимни билишингизни хоҳлайман: сизларга энг катта бойлигимни ишониб топширяпман. Болаларимизнинг чақнаб турган кўзларини, илмга чанқоқлиги ва билимга интилишини, ғурур-ифтихорини кўриб, йўлимиз тўғри эканига ишонч ҳосил қилдим. Ислоҳотларимизга, фарзандларимиз тарбиясига елкадош бўлаётганингиз учун сизларга миннатдорлик билдираман, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари ташриф чоғида Президент мактабининг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди. Унда, жумладан, шундай сўзлар бор:
«Бугунги кунда юртимизда мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига, бутун жамиятнинг устувор вазифасига айланмоқда.
Янги Ўзбекистонимизни юксак тараққиёт босқичига кўтаришдек эзгу ниятимизга янгича ва мустақил фикрлайдиган, ўз Ватанини жонидан ортиқ севадиган, унинг ёруғ келажаги учун садоқат билан хизмат қиладиган, фидойи ёшларни тарбиялаш орқали эришамиз. 
Ана шундай салоҳиятли ва баркамол кадрларни тайёрлаш мақсадида республикамизнинг ҳар бир ҳудудида мутлақо замонавий шаклдаги таълим муассасалари – Президент мактабларини ташкил этдик.
Мен ишонаман, бу масканлар жонажон Ўзбекистонимизнинг эртанги тақдирини ўз қўлига олишга, глобаллашув даврида кескин беллашув ва рақобатларда ғолиб бўлишга қодир шахсларни – янги Хоразмийлар, Фарғонийлар, Берунийлар, Улуғбекларни тарбиялаб етиштиради.
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида фаолият бошлаган Прeзидeнт мактаби халқимизнинг улуғвор ва олижаноб орзу-ниятларини рўёбга чиқаришда барчага намуна бўлишига тилакдошман.»
Шавкат Мирзиёев мактабнинг илк ўқувчи ва ўқитувчилари билан суратга тушди, янги масканга замонавий автобус совға қилди, дея хабар берди ЎзА.




Ўхшаш мақолалар

ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

🕔22:43, 10.10.2019 ✔136

Интернет саҳифаларига назар солганимизда дунё хабарлари ичида хорижий олим ва мутахассисларнинг қандайдир ноёб кашфиётлари ёки фанда эришган ютуқларини ўқиб қоламиз. Бундан гоҳида ҳайратлансак, гоҳида нега бизнинг олимлару фан докторларнинг кашфиётларини билмаймиз, деган хаёлга борамиз, дейилади ЎзА чоп этган мақолада.

Батафсил
Китобларнинг чексиз дунёси

Китобларнинг чексиз дунёси

🕔18:05, 03.10.2019 ✔355

Бу халқаро кўргазма-ярмаркани дарровгина ёки бир-икки соатда, шунчаки бир айланиб томоша қилишнинг сира иложи йўқ. Унда китобларнинг мўъжизакор уммонига шўнғиб кетиш, миллий адабиётимиз дарғаларининг ажойиб суҳбатидан баҳра олиш, ноширлар, матбаачилар, кутубхоначилар фаолиятидан тўлақонли хабардор бўлиш учун кенг имкониятлар яратилган.

Батафсил
ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

🕔11:01, 27.09.2019 ✔225

Бир йил аввал ижтимоий тармоқларда мажбурий обуна муаммоси узоқ муҳокама қилинди. Оқибатда кўплаб босма нашрлар адади кескин равишда тушиб кетди. Уларнинг орасида маънавият ва маърифатни  юксалтиришга муносиб улуш қўшиб келаётганлари ҳам йўқ эмас.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

    ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

    Интернет саҳифаларига назар солганимизда дунё хабарлари ичида хорижий олим ва мутахассисларнинг қандайдир ноёб кашфиётлари ёки фанда эришган ютуқларини ўқиб қоламиз. Бундан гоҳида ҳайратлансак, гоҳида нега бизнинг олимлару фан докторларнинг кашфиётларини билмаймиз, деган хаёлга борамиз, дейилади ЎзА чоп этган мақолада.

    ✔ 136    🕔 22:43, 10.10.2019
  • Китобларнинг чексиз дунёси

    Китобларнинг чексиз дунёси

    Бу халқаро кўргазма-ярмаркани дарровгина ёки бир-икки соатда, шунчаки бир айланиб томоша қилишнинг сира иложи йўқ. Унда китобларнинг мўъжизакор уммонига шўнғиб кетиш, миллий адабиётимиз дарғаларининг ажойиб суҳбатидан баҳра олиш, ноширлар, матбаачилар, кутубхоначилар фаолиятидан тўлақонли хабардор бўлиш учун кенг имкониятлар яратилган.

    ✔ 355    🕔 18:05, 03.10.2019
  • ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

    ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

    Бир йил аввал ижтимоий тармоқларда мажбурий обуна муаммоси узоқ муҳокама қилинди. Оқибатда кўплаб босма нашрлар адади кескин равишда тушиб кетди. Уларнинг орасида маънавият ва маърифатни  юксалтиришга муносиб улуш қўшиб келаётганлари ҳам йўқ эмас.

    ✔ 225    🕔 11:01, 27.09.2019
  • ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ДАВРИГА ПОЙДЕВОР ҚЎЙИЛДИ

    «СИЗЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ «ОЛТИН ФОНДИ» БЎЛДИНГИЗ. ХАЛҚНИНГ, МАМЛАКАТНИНГ БУЮКЛИГИНИ ТАРАННУМ ЭТАДИГАН НАРСАЛАР КЎП. ЛЕКИН ЭНГ АФЗАЛИ БИЛИМ БИЛАН НАМОЁН ЭТИШ...»

    ✔ 538    🕔 18:38, 12.09.2019
  • МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА, ОДАМЛАР ЎЗГАРМОҚДА...

    1990 йил, Шеробод туман газетасида ишлаб юрган кезларим. Хизмат сафари билан Афғонистондан қайтаётган латвиялик бир ҳамкасбимга ҳамроҳлик қилишимга тўғри келганди.

    ✔ 634    🕔 23:18, 29.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар