Абди отанинг тиши оғриб қолди-ю, кўзларидан уйқу қочди. Гилам устига ташланган кир ўрнида ётар экан, бирданига пастки жағи симиллашга тушди.

Тошбақа

«Ўтиб кетар» деб ётаверди. Ўзи ҳар доим шундай бўлади: ота бирон ери оғриса бепарволик билан сабр қилади. Дард ўлгур ҳам бир неча кун синагач уни «қўйиб юборарди». Аммо бу сафар ундай бўлмади. Оғриқ орта берди. Ота ҳар нима қилиб кўрди: саримсоқ босди, шўр сувга чайди – бўлмади. Симиллаб азоб бераётган тиши баттар бўлди. Энди у ловуллаб қийнай бошлади. Аксига олиб дори ҳам йўқ... Отанинг кўз олди бир муддат қоронғулашди. Ҳуши учиб, сандиқ ёнига ўтириб қолди. Алам билан жағини шундай босдики, жон-пони чиқиб додлаб юборди. Сўнг нариги хонада ётган набирасини инграб чақирди.
− Мўби-и-и!! Оҳ қизим-а, Мўби деяпман! Қизии-и-им...
Жавоб бўлмади. Куни билан далада қора терга ботиб ишлаган набираси аллақачон уйқуга кетиб бўлган, ярим тунда отадан хабар оладиган одати йўқ эди унинг. Боя оғриқ бошланганида набирасини уринтиргиси келмаганди. Ота билади: Мўбинага ҳам қийин. Кун бўйи офтоб тагида арзимаган пулни деб ишлайди, ўт ўради, чарчаб келиб ош-овқатга, кир-чирга қарайди. Бирон кун оёғини чўзиб дам олганини ота эслолмайди. Баъзан бу етим набирасининг дардларига қалқон бўла олмаганидан ўзини кечиролмайди. Шу сабаб отанинг юрагини бир нима оғритади, қийнайди. Бу оғриқ шу қадар кучли, шу қадар аламли-ки, унинг олдида мана бунақанги тиш оғриқлари арзимагандек туюлади...
Тақдирида шу ёзилганми Мўбина уч йил ўқишга кира олмади. Йўқ, у мактабда яхши ўқирди. Аълога битирганди. Ҳамма ҳавас билан қарарди унга. Бироқ бошқа тенгдошлари сингари шаҳарга – қўшимча тайёрлов курсларига қатнамади. Зўрға қайнаб турган қозоннинг ўчиб қолмаслиги учун ҳам мактабдан келди дегунча далага чопди. Абди отага қарашди. Баъзан отанинг кексалик дарди тутиб, ишдан тўхтаб қолса, ўрнига у давом эттирди. Хуллас, ўқишга кириш ҳақида бошқа ўйламади: орзуларини қалбига кўмиб, аламини ишдан ола бошлади. Бу орада уйларига совчилар оралади. Бироқ узатишга набирасидан бўлак ҳеч вақоси бўлмаган Абди отанинг шароитини кўргач, бу уйдан совчининг қадами узилди...
Эрта тонгдан кўзларини очар экан, отанинг қовоқлари оғриб, юмилиб кетаверди. Кечаси билан азоб берган тиши ўлгур ҳамон оғришда давом этар, фақат бирозгина оғриғи камайгандек эди. Ота қизариб кетган кўзларини муздек сувда ювгач, нонушта қилиш учун ошхонага кирди. Кирди-ю, ҳар кунлик нонуштадан асар ҳам йўқлигини кўргач, ҳайратга тушди. Кейин набирасини излаб хонасининг эшигини тақиллатди. Жавоб бўлмагач, ҳаммаёқни қараб чиқди. Аммо Мўбинани топа олмади. Ҳали хўроз қичқирмасиданоқ далага борадиган одати йўқ эди. Ҳеч бўлмаса ул-бул тайёрлаб, отани албатта уйғотиб кетарди. Ё Тирриқов деганлари вақтлироқ чақиртирганмикан...
Шу тоб отанинг қулоғига таниш бир овоз, аниқроғи кимнингдир сўлғин товуши эшитилди. Ота дарров таниди: бу набираси!
− Қизим?! Қаердасан, Мўбина?!
Ота югурганича эгасиз молхона ёнига борди. Йўл-йўлакай омборхонага ҳам кириб кўрди. Сўнг ҳовлининг охирига – тош қотган тўнкалар юмалаб ётган жойга бориб ҳайратдан қотиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, бир бурчакда набираси чўзилиб ётар, бир томонида сопи чирик болта...
− Қизим, − югуриб борди ота, − қизим, сенга нима қилди?! Соғмисан, қўл-пўлингни чопмадингми?! Оҳ қизим-а...
− Бобожон, − инграб жавоб қилди Мўбина. – Кеча бироз чарчаб қолибман, манавиларни ёриб чой қайнатмоқчи эдим, бирдан белим санчиб, йиқилдим. Сиз, хавотир олманг ҳозир ўтиб кетади!
Ота бир амаллаб набирасини турғазди. Сўнг бор кучини тўплади-да, уни ичкарига олиб кирди. Етмаганига тиш оғриғи яна кучайиб, тишини-тишига босиб чидади. Кейин ичкари уйдан бир дока олиб чиқиб уни муздек сувда ҳўллади-да, набирасининг тер босган пешонасини арта бошлади.
− Жон қизим-а, мени уйғотиб бир оғиз айтсанг бўлмасмиди?! Тўнкалар жуда қаттиқ, майда ўтин қолмабдими?! Ўлсин, бир кам дунё бўлмай ўлсин... – зарда қилди ота. Айни чоғда унинг асаби бузилиб, кўзлари пир-пирарди. – Ҳе пул йиғмай ўлсин ўша тўнкага ўхшаган Боқиев! Газ қиламиз деб отнинг пулини халқдан йиғди-да, ҳеч вақо қилмади! Буюрмасин, тешиб чиқсин! Номард...
Ота шартта ўрнидан туриб, қўшниси Моҳирнинг уйига чопди. Аксига олиб Моҳир уйда йўқ экан. Қачон келиши номаълум. Қишлоқда машинаси бор ягона одам ҳам шу эди. Набирасини марказга – касалхонага олиб бормоқчи эди...
Ота ҳаллослаганича Саломат момоникига чопди. Ҳар ҳолда қишлоқда уч-тўрттасини даволаган, ҳарф таниган кампир эди. Бундай вазиятда нима қилишни яхши билади...
− Мен билмадим, Абдижон! Қизингни аҳволи оғир, зудлик билан шаҳарга олиб бориш керак, − деди беморнинг бошини силаб кўрган кампир. − Қара, ўт бўлиб ёняпти! Вақт кеч бўлмасидан ҳаракатни қил...
− Қандай олиб бораман, мошин йўқ-ку?! – тутоқди ота. Сўнг жағини ушлаб жимиб қолди.
− Улов бўлмаса, «тез ёрдам»... – жимиб қолди момо. – «Тез ёрдам» чақирсакчи?!
Момонинг бу гапи Абди отада шубҳа уйғотди. Бир марта бир дўстининг тоби қочганида ўша «тез ёрдам»ни чақиришганди. Аммо нақд икки соат кеч келиб, дўстидан айрилиб қолишганди...
− Э, бўлмайди, момо! Уларни биласиз, мени сабрим етмайди. Туман касалхонаси эллик чақирим нарида! Етиб келгунича...
− Ҳе, нафасингни иссиқ қил! – уришди момо. – Ҳозир ДАВР бошқа, ҳар куни телевизорда «медисина»мизни МАҚТАШАДИ. Куни кеча бизнинг туманни телевизорда кўрсатишди, ҳм! Ҳамма шароит бор, иним, чақир, тезроқ чақир уларни! Борсанг-чи!
Момонинг бу гапларидан сўнг Абди отанинг юрагида бир нима пайдо бўлди. Бу нарса УМИДми, ИШОНЧми ёки бошқами билолмади. Айнан мана шу сабаб телефон излаб роса югурса-да чарчамади ота, айнан шу учқун сабаб тиши оғриса-да чидади ота...
*   *   *
Афсуски, орадан бир соат ўтиб отанинг юрагига ғулғула туша бошлади. «Тез ёрдам»га хабар қилгани боя эди. Аммо ҳамон дарак йўқ. Ота бўғилиб кетди. Ичкарида инграб ётган қизининг олдига киролмади. Зўрға чидади. Тиш оғриғини унутмоқчи бўлиб хонани гир айланиб юраверди. Хаёлида эса нуқул битта гап: «Қачон келади булар?!.»
Соат миллари кечки олтиларга яқинлашди. Беморнинг ёнига одам йиғилди. Бир бурчакда дуо ўқиб, қизга дам солаётган Саломат момо, яна бошқа томонда қўшнилар. Абди ота ҳамон жағини ушлаганича бир ерда ўтиролмайди. Кўзлари девордаги соатга қарайвериб оғриб кетди. Қулоғи «чиқ-чиқ» товушлардан гаранг бўла ёзди. Аммо «Тез ёрдам»дан ҳамон ДАРАК ЙЎҚ...
− Уфф, келса келақолмайдими, намунча куттирмаса?! – бўғилиб кетди ота.
− Сабр қил, Абдижон, ҳозир келиб қолади. Биласан, йўл узоқ... – тасалли бера бошлади момо.
− Бобожон, − чинқира бошлади Мўбина, − мен...ёниб кетяпман бобожон, қизиб кетяпман...
− Чида, озгина чида қизим, яна бироз сабр қил! Сен ахир кучлисан-ку?!
− Мендан рози бўлинг... – қалтирай бошлади Мўбина.
Шу тоб телевизордан Саломат момо айтган кўрсатув бошланди. Аммо бу сафар момо индамади. Абди ота қўллари беихтиёр мушт тугилди, шартта бориб телевизорни ўчирди. Бошини чангаллаганича бир нуқтага тикилиб қолди. Кўзларида билинар-билинмай ёш қалқиб турарди...
*   *  *
Бироз ўтиб ҳаммаёқни «бошига» кўтарганича Абди отанинг уйида «Тез ёрдам» пайдо бўлди...

Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ
 




Ўхшаш мақолалар

ВАҲИМАНИ ЭЗГУЛИККА АЙЛАНТИРИНГ

ВАҲИМАНИ ЭЗГУЛИККА АЙЛАНТИРИНГ

🕔14:20, 31.03.2020 ✔5

«Икки нарса борки, инсонлар унинг қадрига кўпда етавермайдилар. Бу саломатлик ва бўш вақтдир». 

Батафсил
Баҳор ва наврўз талқини

Баҳор ва наврўз талқини

🕔11:42, 20.03.2020 ✔135

Бу ҳақда «бобурнома»да нима дейилган? 
Бобур ўзининг бетакрор ижод намуналарида баҳор, ёз, куз, қиш фаслларининг манзараларини ва киши руҳиятига, айниқса, ўзи каби ижодкор руҳиятига, ижодига таъсирини, шиддатини мароқ билан ёзган. Бироқ у ҳам бошқа шоирлар, адиблар каби ўзининг санъаткорлик тажрибаси асосида баҳор қалам аҳли учун илҳом чашмаси эканига, баҳор сайри, Наврўз байрами шодиёнаси, экин-тикин ва тирикчилик ишларининг ҳаётий ва поэтик тасвирига алоҳида диққат қилиб, ўзига хос тимсол ва тасвирлар, шеърлар яратган.

Батафсил
ОНА ТИЛИМИЗГА ҲУРМАТ

ОНА ТИЛИМИЗГА ҲУРМАТ

🕔11:37, 20.03.2020 ✔129

паспортдаги исм-фамилиямизни тўғрилашдан бошланади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ВАҲИМАНИ ЭЗГУЛИККА АЙЛАНТИРИНГ

    ВАҲИМАНИ ЭЗГУЛИККА АЙЛАНТИРИНГ

    «Икки нарса борки, инсонлар унинг қадрига кўпда етавермайдилар. Бу саломатлик ва бўш вақтдир». 

    ✔ 5    🕔 14:20, 31.03.2020
  • Баҳор ва наврўз талқини

    Баҳор ва наврўз талқини

    Бу ҳақда «бобурнома»да нима дейилган? 
    Бобур ўзининг бетакрор ижод намуналарида баҳор, ёз, куз, қиш фаслларининг манзараларини ва киши руҳиятига, айниқса, ўзи каби ижодкор руҳиятига, ижодига таъсирини, шиддатини мароқ билан ёзган. Бироқ у ҳам бошқа шоирлар, адиблар каби ўзининг санъаткорлик тажрибаси асосида баҳор қалам аҳли учун илҳом чашмаси эканига, баҳор сайри, Наврўз байрами шодиёнаси, экин-тикин ва тирикчилик ишларининг ҳаётий ва поэтик тасвирига алоҳида диққат қилиб, ўзига хос тимсол ва тасвирлар, шеърлар яратган.

    ✔ 135    🕔 11:42, 20.03.2020
  • ОНА ТИЛИМИЗГА ҲУРМАТ

    ОНА ТИЛИМИЗГА ҲУРМАТ

    паспортдаги исм-фамилиямизни тўғрилашдан бошланади

    ✔ 129    🕔 11:37, 20.03.2020
  • ЙПХ ХОДИМИ НЕГА фақат жарими унадиган жойда?

    ЙПХ ХОДИМИ НЕГА фақат жарими унадиган жойда?

    Автобуслар кечки пайт, айниқса, гавжум бўлади: қарилар, ёшлар, аёллар, эркаклар. Улов ичкарисида биров қалин, жунли пальтога бурканган, биров жинси шиму курткада, нам ўтган оёғини илитиш мақсадида ер тепинади. Ҳамма толиққан, кўпчилик ишдан қайтяпти. Уйга тезроқ боришга ошиққан. Ниҳоят автобус беш-олти бекатни ортда қолдириб, Юнусобод деҳқон бозори ёнига етиб келди. Шундоққина бозор яқинидаги, кўприк остидан ўтиб ўнгга бурилди.  

    ✔ 297    🕔 10:36, 13.03.2020
  • ОИЛАДАГИ  ЗЎРАВОНЛИКЛАР  ОҚИБАТИ

    ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИКЛАР ОҚИБАТИ

    Бунинг жабрини кимлар тортмоқда?

    ✔ 3828    🕔 17:29, 13.12.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар