Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ПОРАНИ «ҲАЛОЛ»ЛАБ ОЛАЁТГАНЛАР КИМ?

Порахўрлик – жамият ривожига жиддий тўсиқ. 
Порахўрлик – ноқонуний, нопок йўл билан моддий бойлик орттириш...

ПОРАНИ «ҲАЛОЛ»ЛАБ ОЛАЁТГАНЛАР КИМ?

Порахўрлик ҳақида кўплаб салбий фикрларни билдириш мумкин. Узоқ ўтмишдан буён кескин курашиб келинадиган бу иллат ислом динида Қуръон оятлари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва бутун уламолари иттифоқи билан ҳаром қилингандир.
Уламолар пора ҳаром эканига қуйидаги оятларни далил қилиб келтирганлар: 
(Улар) ёлғон (тўқиш учун Сиз)га қулоқ соладиган ва ҳаромни ейдиганлардир (Моида сураси, 42-оят). 
Ҳасан ва Саъид ибн Жубайрлар ояти каримадаги «ҳаромни» сўзини «пора» деб тафсир қилганлар.

Муфассирлар, ояти каримада мусулмон билиши ва эҳтиёт бўлиши муҳим бўлган иккита салбий сифат ҳақида сўз бормоқда. Биринчиси ёлғон гап бўлса, иккинчиси, ҳаром касбдир, дедилар. Шунингдек, ояти каримадаги мазкур сўз умумий маънода ишлатилиб, ноқонуний, нопок йўллар жумладан, ўғрилик, куч ишлатиш, монополик хатти-харакатлар, алдамчилик, мансабини суиистеъмол қилиш, ёлғон ишлатиш, товламачилик ва бошқалар орқали эришилган ҳар қандай молу давлат ирода қилинади.
Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.
«Мол (ва бойлик)ларингиз­ни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!» (Моида сураси, 188-оят)
Ояти каримада инсонлар бир-бирилари молини ҳаром йўл билан жумладан, қимор, туҳмат қилиш, хиёнат қилиш, пора олиш ва бошқа нопок йўллар билан ўзлаштириш орқали ейишдан қайтармоқда. Бировнинг ҳақи қандай йўл билан ўзлаштирилмасин, у ҳаромдир.
Зеро, ҳалол-пок яшаш ва бошқаларнинг ҳақига риоя қилиш юксак фазилатдир. Унинг акси разолат ва қабоҳатдир. 
Уламоларимиз ояти каримадаги буйруқ гарчи мусулмонларга қаратилган бўлсада, мусулмонлар бошқа дин вакилларига тегишли бўлган мол-мулкни ноқонуний ва нопок йўл билан ўзлаштириб олишлари мумкин эмас, ҳаромдир, деганлар. 
Пайғамбаримиз алайҳис­салом ҳадиси шарифда шундай дедилар: 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
«У «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берганни ҳам, пора олганни ҳам лаънатладилар», дедилар». (Имом Термизий ривоят қилган). 
Яна бир ривоятда эса, «Иккисини ўртасидаги ўртакашни», дейилган.
Аслида бировни лаънатлаш мўмин кишига хос фазилат эмас. Аммо кимни Аллоҳ ёки Унинг Расули лаънатласа, демак, ўша амал мўмин кишининг дунё ва охирати учун ўта хатарли эканлигига далолат қилади.
Хўш, порохўрликнинг инсон ва жамият ҳаётига қандай салбий таъсири бор?
Барча мазҳаб уламоларининг иттифоқига кўра юқоридаги ояти карималар ва ҳадиси шариф асосида пора олувчининг пора сифатида олган пули ва бошқа моддий товар бойликлари ҳаром дейилган. Динимизда бирор касб ҳаром қилинса, ундан топилган бойлик ҳам ҳаром ҳисобланади ва у ҳаром луқма деб қаралади.
Ҳадиси шарифларда ҳаром луқмани истеъмол қилиш инсоннинг ахлоқи, дини ва соғлом турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатиши очиқ-ойдин айтил­ган. Ҳаром луқма инсоннинг дуо-илтижолари Яратганнинг ҳузурида қабул бўлишидан тўсиқдир. Бу банда ва Аллоҳ ўртасидаги муносабатнинг ёмонлашуви демакдир. Зеро, агар бир бандани Аллоҳ ўз ҳолига ташлаб қўйса, ҳаргиз нажот тополмас. Унинг кўзлари кўрсада, ҳақиқатни кўролмайди, қулоқлари эшитсада ҳақиқатни эшитолмайди, тили сўзласада ҳақиқатни гапира олмайди. Ҳаётининг мазмун-моҳияти йўқолади.
Инсон ёшлигидан илм-маърифатга интилади. Ўқиб эл-юрт равнақи учун етук мутахассис бўлиб етишишни орзу қилади. Аммо ўқиш ёки ўзига муносиб иш давомида турли тўсиқлар, жумладан, танглайи «пора» билан кўтарилганларнинг гирдобига тушиб қолади. Пора бериб ўқийди, пора бериб ишга киради ва табиийки, ўзи ҳам порахўр бўлиб етишади. Бу инсонда нафақат илм ва маърифатга бўлган қизиқиш ва интилишларини сўндиради балки дунёқарашини ҳам бутунлай ўзгартириб юборади.
Порахўрлар «мен олмасам бошқаси олади» ёки «давринг келди қаддингни ур» деган гап­ларни «шиор» қилиб оладилар. Натижада, аслида динимизда ҳаром саналган нарсани «ҳалол» қилиб оладилар. Бу иймонга салбий таъсир қилувчи жуда катта гуноҳдир.
Аҳли сунна вал жамоъа эътиқодига кўра, ким Аллоҳнинг оятлари, Пайғамбари­миз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари ва ижмоъ (бутун уламолар иттифоқи) билан ҳаром қилинган нарсани ҳалол санаса диндан чиқади. Шу боис, пора олувчи ва пора берувчи масаланинг мана бу тарафи борлигини ҳам унутмаслиги лозим.
Порахўрлик одатда мансабдор шахслар ва фуқаролар ўртасидаги муносабатда кенг тарқалган бўлади. Амалдорларнинг ўз вазифаларини суиистеъмол қилиб, шахсий манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда давлат мол-мулкидан фойдаланиши жамиятнинг турли хил жабҳаларда ўсиш ва ривожланишда тўхтаб қолиши, оддий халқнинг ислоҳотларга бўлган ишончи йўқолиши, одамларнинг ўз ҳаётларини ўзгартиришга қаратилган ташаббуслари йўққа чиқиши сингари ўта салбий ҳолатларга олиб келиши инкор қилинмайдиган ҳақиқатдир. Шу боис, порахўрлик биринчи навбатда мансабдор шахсларда ўз вазифасига нисбатан масъулиятсизликни келтириб чиқаради.
Порахўрлик кенг тарқалган жамиятда коррупция авж олади. Адолат ва қонун устуворлиги каби тушунчалар бегона бўлиб қолади. Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлади. Инсонлар ўртасида тенгҳуқуқлилик тамойиллари бузилади. Суд минбарларида ёлғон гувоҳлик бериш, туҳмат ва бўҳтонлар уюштириш одат тусига айланиб қолади. Бу инсон ва жамият ҳаёти учун ҳам ўта хатарли бўлган гуноҳлардир.
Порахўрлик инсонларда илм, маърифатга бўлган қизиқишини, ўз касбининг моҳир узтози бўлишига интилишини сўндиради. Илмда тараққиёт бўлмайди. Ҳатто тақлид ҳам қила олмайди. Кашфиётларнинг мукофоти қарсакдан бошқа ҳеч нарса бўлмай қолади.
Порахўрлик авж олган жамиятда мансаблар пулга сотилади. Билим ва тажрибанинг аҳамияти қолмайди. Номуносиб «мутахассислар» бошқарувни эгаллайди. Мақсади халқ манфаати ва инсонлар кори эмас, балки шунчаки обрў эътиборга эга бўлиш ва молу давлат тўплаш.
Хўш, порахўрликка қарши қандай курашиш мумкин?
Биринчидан, ўзимизда ва фарзандларимизда ҳалол касб, ҳалол меҳнат ва ҳалол ризқ каби тушунчаларни шакллантириш зарур. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларини ҳалол-пок нарсалардан ейишга буюриб шундай марҳамат қилди:
«Эй, одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир». (Бақара сураси, 168-оят)
Саҳл ибн Абдуллоҳ: «Нажот уч нарсада – ҳалол ейиш, фарз­ларни адо этиш ва Пайғамбар алайҳиссаломга эргашишдадир», деганлар. 
Дарҳақиқат, инсон ер юзидаги мавжуд неъматларнинг ҳалол-покларидан тановул қилиш учун ҳалол касб қилиши, ҳалол меҳнат қилиши ва ҳалол ризқ топишга интилиши лозим. Таъкидлаш жоизки, пора олиш ва пора бериш инсон учун энг катта душман – шайтонга эргашишдир. Ким Аллоҳни ва унинг Пайғамбарини қўйиб шайтонни дўст тутса ҳаргиз нажот топа олмас. Балки ҳалол касб қилишнинг ўзи битта савоб бўлса, ҳалол касб қилиб рўзғор тебратиш яна битта савобдир. Рўзғоридан орттириб муҳтожларга ҳам хайру саховат улашиш савобнинг яна ҳам кўпайишига олиб келади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Ким ҳалол касбидан бир дона хурмо миқдорича садақа қилса, зотан Аллоҳ ҳалолдан бошқани қабул ҳам қилмайди, албатта, Аллоҳ уни ўнг қўли билан қабул қилади ва сизлар тойчоқни ўстирганингиздек, ўстириб, Уҳуд тоғича қилади», деганлар (Имом Муслим ва Имом Термизийлар ривоят қилган).
Иккинчидан, кундалик ҳаётимизда бажаришимиз лозим бўлган ишларни пора йўли билан ҳал қилмаслик;
Учинчидан, пора эвазига таклиф қилинган ўқиш, иш ва лавозимларга рад жавобини бериш;
Тўртинчидан, атрофдагилар, жумладан оила аъзоларимиз ва дўстларимизни пора олиш ва пора беришнинг дунё ва охират учун ўта хатарли гуноҳ эканлигидан огоҳлантириш.
Бир сўз билан айтганда, порахўрлик иллатига ботган кимса ҳеч қачон жазосиз қолмайди.

Маъмуржон ЭРКАЕВ,
исломшунос




Ўхшаш мақолалар

МИЛЛАТ НОМУСИ

МИЛЛАТ НОМУСИ

🕔22:39, 10.10.2019 ✔136

Унинг қисмати мамлакатнинг ҳам, миллатнинг ҳам тақдирига дахлдордир

Батафсил
ГЎШТ НАРХИНИНГ КЎТАРИЛИШИ  нималарга боғлиқ?

ГЎШТ НАРХИНИНГ КЎТАРИЛИШИ нималарга боғлиқ?

🕔18:03, 03.10.2019 ✔239

Гўштнинг нархи тобора ошиб бормоқда. Бунинг сабабини ҳар ким турлича изоҳламоқда. Кимдир аҳоли меъёрдагидан кўпроқ гўшт истеъмол қилаётганини таъкидласа, яна кимдир бошқа сабабларини рўкач қиляпти. Аммо ҳеч ким гўшт етиштиришдаги жиддий муаммолар ҳақида ғинг демайди.

Батафсил
МАКТАБГА ТАКСИДА ҚАТНАЁТГАН БОЛАЛАР

МАКТАБГА ТАКСИДА ҚАТНАЁТГАН БОЛАЛАР

🕔18:01, 03.10.2019 ✔158

«Ё уларнинг шунча пули кўп ёки такси сувтекин?»

«Ҳазорасп-Бўстон» йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмагани аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МИЛЛАТ НОМУСИ

    МИЛЛАТ НОМУСИ

    Унинг қисмати мамлакатнинг ҳам, миллатнинг ҳам тақдирига дахлдордир

    ✔ 136    🕔 22:39, 10.10.2019
  • ГЎШТ НАРХИНИНГ КЎТАРИЛИШИ  нималарга боғлиқ?

    ГЎШТ НАРХИНИНГ КЎТАРИЛИШИ нималарга боғлиқ?

    Гўштнинг нархи тобора ошиб бормоқда. Бунинг сабабини ҳар ким турлича изоҳламоқда. Кимдир аҳоли меъёрдагидан кўпроқ гўшт истеъмол қилаётганини таъкидласа, яна кимдир бошқа сабабларини рўкач қиляпти. Аммо ҳеч ким гўшт етиштиришдаги жиддий муаммолар ҳақида ғинг демайди.

    ✔ 239    🕔 18:03, 03.10.2019
  • МАКТАБГА ТАКСИДА ҚАТНАЁТГАН БОЛАЛАР

    МАКТАБГА ТАКСИДА ҚАТНАЁТГАН БОЛАЛАР

    «Ё уларнинг шунча пули кўп ёки такси сувтекин?»

    «Ҳазорасп-Бўстон» йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмагани аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 158    🕔 18:01, 03.10.2019
  • КРЕДИТ ДЕСАЛАР,  ЎРТАДА САРСОН ТАДБИРКОР

    КРЕДИТ ДЕСАЛАР, ЎРТАДА САРСОН ТАДБИРКОР

    ёхуд қурилиши бошланган болалар боғчаси учун ресурсни яна қанча кутиш керак?

    ✔ 304    🕔 10:15, 27.09.2019
  • ПОРАНИ «ҲАЛОЛ»ЛАБ ОЛАЁТГАНЛАР КИМ?

    ПОРАНИ «ҲАЛОЛ»ЛАБ ОЛАЁТГАНЛАР КИМ?

    Порахўрлик – жамият ривожига жиддий тўсиқ. 
    Порахўрлик – ноқонуний, нопок йўл билан моддий бойлик орттириш...

    ✔ 240    🕔 10:14, 27.09.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар