Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

1 ОКТЯБРЬ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

Қариндошлар ишончи қоғозсиз тан олинади
Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади.

Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш тўғрисидаги ишончномани мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.
 

Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади

Меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун бир банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда энг кам талаб қилинадиган ҳужжатлар (паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси) асосида 2019-2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн. сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар берилади.
Шунингдек, суғурта компанияларига йилига бир маротаба суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

 

Қайта суғурталовчилар учун янги тартиб

Қайта суғурталовчи суғурта мажбуриятларини қайта суғурталаш учун хорижий суғурта ташкилотларига беришдан аввал бериладиган суғурта мажбуриятларининг камида 50 фоизи миқдорида қайта суғурталаш бўйича оферта (қайта суғурталаш бўйича шартнома тузиш таклифи)ни суғурта ташкилотларига юбориши шарт.

 

Қонун лойиҳалари электрон «айланади»

Қонун ҳужжатлари лойиҳалари электрон кўринишда келишилади ва киритилади.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб ва кейинги даврда — манфаатдор вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилган ва келишилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳалари келишиш (виза қўйиш) ҳамда кейинчалик қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига фақат Ягона электрон тизим орқали электрон кўринишда киритилади.

 

Энди аниқ ташланг: алкоголь ва тамаки учун солиқ ошади

Алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилади.
Солиқ соҳасидаги бошқа ўзгаришлар:
2019 йил 1 октябрдан:
– бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади;
– товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар;
Қуйидагилар бўйича қўшилган қиймат солиғидан, шу жумладан импорт қилинганда ҳам, имтиёзлар бекор қилинади:
– асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси;
– соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси;
– қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар;
– юридик шахсларнинг тижорат банкларига жойлаштирган маблағларидан фоиз кўринишида олинган тўлов манбаини фойда солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзлар бекор қилинади. 
Шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

 

Эскисини олиб бориб, янгисига алмаштириш мумкин

Юртимизда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари эгалари учун ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи «TRADE-IN» дастури жорий этилади.

 

Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базаси юритилади

Мажбурий ижро бюроси Ижро ҳужжатларининг ягона электрон базасини юритади, унга тегишли маълумотлар базаси тизимлари билан интеграция қилиш йўли билан қуйидагилар киритиб борилади:
– ижро органлари юритувига келиб тушган барча ижро ҳужжатлари;
– маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) томонидан солинган ва ундирилган маъмурий жарималар ҳақидаги маълумотлар.

 

«Меҳрибонлик» уйлари ходимларининг тариф ставкалари ўзгаради

«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари раҳбар ходимлари ва олий маълумотли тарбиячилари ҳамда барча турдаги халқ таълими муассасаларининг олий маълумотли тарбиячиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларини умумтаълим мактабларининг тегишли раҳбар ва педагог ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади, бунда айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирил­ган таълим муассасалари тарбиячилари учун кўзда тутилган устама бекор қилинади.
Шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади.

 

Қайси нашриётлар лицензия учун давлат божи тўламайди?

Болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

 

 Ер участкалари фақат «E-IJRO AUKSION» орқали тақдим этилади

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари республиканинг барча ҳудудларида фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали тақдим этилади.
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» ААТда аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Бундан ташқари, ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТ орқали амалга оширилади.
Ер участкасини танлаш материаллари юзасидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳудудий ташкилотлари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг хулосасини олиш талаби бекор қилинади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

«Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Солиқ сиёсати:  ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

Солиқ сиёсати: ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

🕔18:01, 03.10.2019 ✔240

Ўзгаришлар кимга қанча фойда келтиради?

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

🕔18:00, 03.10.2019 ✔145

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди.

Батафсил
Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

🕔17:58, 03.10.2019 ✔223

Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (828-сон, 30.09.2019 й.).

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Солиқ сиёсати:  ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

    Солиқ сиёсати: ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

    Ўзгаришлар кимга қанча фойда келтиради?

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 240    🕔 18:01, 03.10.2019
  • Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

    Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

    Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди.

    ✔ 145    🕔 18:00, 03.10.2019
  • Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

    Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

    Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (828-сон, 30.09.2019 й.).

    ✔ 223    🕔 17:58, 03.10.2019
  • 1 ОКТЯБРЬ НИМАЛАР  ЎЗГАРАДИ?

    1 ОКТЯБРЬ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    Қариндошлар ишончи қоғозсиз тан олинади
    Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади.

    ✔ 220    🕔 10:49, 27.09.2019
  • 1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

    Бир қатор меъёрий ҳужжатларга асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги янги тартиблар амалда қўлланила бошлайди:

    ✔ 490    🕔 22:55, 29.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар