Халқ виждони      Бош саҳифа

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 124 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Осойишта маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 тага кўпайди.

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА  НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

Бу ҳақда Президентимиз­нинг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомил­лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросига бағишлаб ўтказилган ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, прокурорлар, ички ишлар ва давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, халқ қабулхоналари мудирлари иштирокида ўтказилган йиғилишни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Э.Солиев бошқарди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Респуб­лика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Жавлонов маъруза қилди.
– Президентимиз ташаббуси билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича рес­публика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларининг ташкил этилиши маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди, – дейди Шавкат Жавлонов. – Бу иш изчил давом эттирилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида маҳалла тизими ишини самарали ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг битта фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 3 та қарори, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2 та қарори қабул қилинди. Маҳалла ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, йиғин раисларининг мавқеини кучайтириш, ваколатларини кенгайтириш, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини самарали ташкил этишга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётир.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғинлари учун кадрларни тайёрлаш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини ошириш, кадрларни маҳалла бошқаруви жараёнига қайта тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кадрларини тайёрлаш институти ташкил этилмоқда. «Мурожаатлар билан ишлаш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда маҳалла институтининг Халқ қабулхоналари ва секторлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида»ги Низом лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда, «маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла» принципи асосида ҳамкорлик тизими шак­лида иш юритиш белгилаб берилди.
Буларнинг ҳаммаси маҳаллага яратиб берилаётган имкониятдир. Бугунги кунда қайси маҳаллада бу имкониятлардан фойдаланиб, иш тўғри ташкил этилган, фуқаролар билан ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда, кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўйилмаяпти.
Хусусан, йилнинг ўтган даврида вилоятдаги фуқаролар йиғинлари фаоллари томонидан 214 минг нафардан ортиқ оилалар билан мулоқотлар ўтказилиб, аниқланган муаммоларнинг 93 фоизи давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда бартараф этилди. 
Энг муҳими, маҳаллалар томонидан 564 та оилаларнинг низоларига барҳам берилди. 148 та оилалар ажралиб кетишдан сақлаб қолинди.
Қишлоқ аҳлининг китобга бўлган эҳтиёжини қондириш учун 34 та маҳалла идоралари хизмат биноларида кутубхоналар ташкил этилган. Улардан 23 минг 800 нафардан кўпроқ киши фойдаланаётир.
Қишлоқ аёлларини иш билан таъминлашга катта эътибор берилаётир. Шу мақсадда «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қатор қишлоқларда тикувчилик корхоналари барпо этилди. Хотин-қизларни касб-хунарга ўргатиш мақсадида 31 та маҳаллада тикувчилик ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилди.
Бироқ вилоятдаги шаҳар ва туман кенгашларининг барчаси фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришда ўзларига берилган ваколатдан етарли фойдаланмаяпти. Натижада маҳалла фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Йиғилишда ижтимоий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш, улар юзага келишига имкон бераётган сабаб ва шароитларни ўрганишда маҳалла раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис, профилактика инспектори ҳамда унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси билан ҳамкорлик етарли даражада ўрнатилмаганлиги жиддий танқид қилинди.
Баъзи жойларда профилактика инспектори ёрдамчи штатига кадрлар танлашда етарли эътибор берилмаётир, ҳатто ушбу штатга бошқа ҳудудларда яшайдиган кишилар ишга қабул қилингани учрайди.
Барча профилактика инспекторлари ўзи ишлайдиган жойда турар жой билан таъминланган бўлсада, айримларининг бу уйда яшамаётганлиги маҳалла ҳаётини тўлиқ билмасликларига сабаб бўлаётир.
Айни шу омиллар туфайли жорий йилнинг ўтган даврида 59 та маҳаллада, шу жумладан, Жиззах шаҳрида 11 та, Зоминда 9 та, Шароф Рашидов, Ғаллаорол туманларида 6 тадан, Арнасой, Зарбдорда 5 тадан, Форишда 4 та, Дўстлик, Мирзачўлда эса 3 тадан маҳаллаларда жиноятчилик кўпайди. Ёки бўлмаса, носоғлом диний ғоялар таъсирига тушиб қолган оилалар сони вилоят бўйича 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 14 нафарга камайган бўлсада, Арнасойда 23 тага, Дўстликда 31 тага, Бахмалда 18 тага, Зоминда 4 тага ошди.
Бугунги кунда вилоятда жами 30 минг 573 фуқаро хорижий давлатларга турли сабаблар билан чиқиб кетган. Бироқ уларнинг нима мақсадда кетгани, нима билан шуғулланаётгани айрим фуқаролар йиғинларини қизиқтирмаётир.
Таҳлиллар туман, шаҳар кенгашлари томонидан фуқаролар йиғинларига етарли даражада услубий-амалий ёрдам берилмаётганлигини кўрсатаётир. Масъул ходимларнинг ишларини мувофиқлаштиришнинг аниқ тизими яратилмаган. Бу эса амалга оширилаётган ишларнинг самарасизлигига олиб келмоқда.
Йиғилишда мавжуд камчилик­ларни бартараф этиш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар ва туман кенгашларининг фаолиятини кучайтириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Т.БЕКНАЗАРОВ,
ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА  НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

🕔10:54, 27.09.2019 ✔214

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 124 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Осойишта маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 тага кўпайди.

Батафсил
Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

🕔12:48, 12.04.2019 ✔850

Раис ва масъул котиб ойлиги шунинг учун оширилмоқда

Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамлар оғирини енгил қилиш давлат идоралари олдидаги асосий мақсад экани бот-бот айтилмоқда. Бу жараёнда аҳоли учун энг яқин ва уларнинг бор ташвишидан хабардор бўлиб турадиган маскан — бу албатта маҳалла идораси. Хўш, маҳаллалар одамлар ҳаётида бугун қанчалик ўрин тутмоқда? Уларнинг аҳоли билан иш олиб боришдаги фаолияти ўзгарадими?

Батафсил
Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

🕔11:15, 31.01.2019 ✔923

Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА  НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

    МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА НИМАЛАР ХАЛАҚИТ БЕРМОҚДА?

    Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 124 маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Осойишта маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68 тага кўпайди.

    ✔ 214    🕔 10:54, 27.09.2019
  • Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

    Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

    Раис ва масъул котиб ойлиги шунинг учун оширилмоқда

    Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамлар оғирини енгил қилиш давлат идоралари олдидаги асосий мақсад экани бот-бот айтилмоқда. Бу жараёнда аҳоли учун энг яқин ва уларнинг бор ташвишидан хабардор бўлиб турадиган маскан — бу албатта маҳалла идораси. Хўш, маҳаллалар одамлар ҳаётида бугун қанчалик ўрин тутмоқда? Уларнинг аҳоли билан иш олиб боришдаги фаолияти ўзгарадими?

    ✔ 850    🕔 12:48, 12.04.2019
  • Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

    ✔ 923    🕔 11:15, 31.01.2019
  • Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

    ✔ 985    🕔 17:36, 24.01.2019
  • Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Самарқанд шаҳридаги Шарқ маҳалласи ўтмиш ва келажакни акс эттираётган кўзгуга ўхшайди.

    ✔ 806    🕔 17:16, 27.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар