Давр нафаси      Бош саҳифа

ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

Бир йил аввал ижтимоий тармоқларда мажбурий обуна муаммоси узоқ муҳокама қилинди. Оқибатда кўплаб босма нашрлар адади кескин равишда тушиб кетди. Уларнинг орасида маънавият ва маърифатни  юксалтиришга муносиб улуш қўшиб келаётганлари ҳам йўқ эмас.

ОБУНА МАЖБУРИЙ ЭМАС, АММО...

Аслида мажбурий обуна масаласига қарши кураш бир йил олдин бошланган эмас. Хоразм вилоят архивида 1927 йилда Хоразм округ компартия котибининг ҳудудларга юборган хати сақланади. Унда: «Обуна мажбурий эмас, аммо газеталар ҳақида халқ оммаси ўртасида тушунтириш, тарғибот ва тавсия ишлари кучайтирилиши шарт», деган жумлалар бор.
Бугун айримлар танганинг бир томонига эътибор қаратиб, обуна мажбурий эмас, демак, ҳеч бир нашрга обуна бўлмаслик керак, қабилида иш тутмоқда. Бу эса маънавий фожиага замин ҳозирлаши шубҳасиз. Раҳбарлар ҳам юрак олдириб қўйган шекилли, улар халққа бирор вақтли нашр обунасини тавсия қилишга журъат қилишмайди. Ахир дарров ижтимоий тармоқларда жар соладиганлар ҳам йўқ эмас. Лекин ўша оғзининг таноби йўқ кимсалар энг муҳим жиҳатни унутган кўринади.
Бугунги кунда мамлакатимизда «Гулхан», «Ғунча», «Тонг юлдузи», «Ёшлик» каби қатор ёшлар нашрлари чоп қилинади. Уларни ўқиш, албатта, ёш авлод учун кони фойда. Ушбу нашрлар обунасига кўмаклашиш — фарзандларимиз маънавий тарбиясига муносиб ҳисса қўшиш демакдир.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи таъсис йиғилишидаги нутқида ёшларга оид нашрлар хусусида алоҳида тўхталиб шундай деган эди: «Ҳозирги вақтда ёшларга мўлжалланган «Туркистон» (ҳозирги «Ёшлар овози») газетаси 9500 нусхада, «Молодёжь Узбекистана» газетаси 2800, «Ёш куч» журнали 3000 нусхада чоп этилаётганини қониқарли баҳолаш мумкинми? Мамлакатимизда 10 миллиондан ортиқ ёшлар мавжуд бўлгани ҳолда бу рақамлар биз учун уят эмасми?..»
Мамлакат раҳбарининг ушбу хитобидан сўнг ёшларга оид нашрлар обунасини уюшқоқлик билан ташкиллаштириш юзасидан республика, вилоят ва туманлар миқёсида қарорлар қабул қилинди. Аҳвол қаердадир ўнгланди, қаердадир эски ҳаммом, эски тослигича қолаверди. Қўл остида меҳнат қилаётган, ўқиётган ёшларнинг маънавий-маърифий қиёфаси ва савияси шаклланишида матбуот мутолааси катта аҳамиятга эга эканини инобатга олмаётган айрим раҳбарлар бу масалага ҳамон панжа орасидан қараб келмоқда.
Натижаларга назар қилсак, ёшлар нашрларига обуна шармандали ҳолатда экани маълум бўлади. Юртимиз аҳолисининг катта қисмини ташкил қиладиган ёшлар нимадан маънавий озиқ олади, нималарни ўқиб, уқиб онги-шуури шаклланмоқда? Бу ҳақда бош қотиришнинг пайти келмадимикан?
Айрим туманларда аҳволни ўрганганимизда ўқув-тарбия муассасаларида айнан ёшлар ўқиши зарур бўлган матбуот нашрларининг бир донаси ҳам йўқлигига гувоҳ бўлдик. Аксарият мактаб ва коллеж кутубхоналари республикамиз ва вилоятда чоп қилинаётган асосий нашрлар билан таъминланмаганини қандай тушуниш мумкин? Ахир ёшларнинг матбуот билан танишиб бориши – уларнинг маънавий тарбияси билан боғлиқ-ку! Ёшларга оид газета-журналларни ўқиш — Президентимиз таъбири билан айтганда, китобхонлик маданиятини шакл­лантириш ва ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади-ку!
Умумтаълим мактабларининг раҳбарлари мактаб кутубхоналари учун даврий нашрлар жуда зарурлигини тан олишади. Бироқ маҳаллий ҳокимлик муассислигидаги газеталарга обуна бўлинмаса, қийин бўлишидан нолишади. Бир мактаб ўқитувчиларидан «ихтиёрий-мажбурий» тарзда фақатгина ҳукумат ва ҳокимлик муассислигидаги газеталарга ўнлаб обуна ташкил қилиш талаб этилса, кимга арз-дод қилиш мумкин?
Олдимизда маънавий-миллий юксалиш масаласи турган экан, кимларгадир, қайсидир корхона ва ташкилотлар учун матбуот нашрларига обуна қилдириш фақатгина фойда келтиради, холос. Каттагина завод-фабрикалар, идора ва муассасалар раҳбарларию ходимларини ўз ҳолига ташлаб кўринг-чи, улар бирорта  нашрга обуна бўлишармикан? Албатта, йўқ!
Бугунги кунда кўпчиликда обуна мажбурий эмас, деган ижтимоий фикр шаклланган. Бирон-бир раҳбарга обунанинг нима учун бунчалик ачинарли аҳволда экани борасида савол қотсангиз, «Обуна мажбурий эмас-ку!» дея жавоб беришади. Тўғри, обуна ҳар кимнинг ўзи танлови, уни мажбурий тарзда амалга ошириб бўлмайди. Бироқ даврий нашр­лар обунасини кимдир назорат қилмаса,  маънавий дангасалик авж олиши турган гап. Ахир, болаларга китоб ўқиб туринглар, деган билан улар шу куннинг ўзидаёқ кутубхона ёки дўконга қараб чопқилламайди. Уларга бир қучоқ китоб олиб келиб, олдига қўйсангиз ҳам саҳифасини титкилаб ҳам кўрмаслиги мумкин. Агарда шу китоблардан ўзингизга ёққанини танлаб олинглар ва ўқиб бўлгач, ўз таассуротингизни менга гапириб беринглар, деган талабни қўйсангиз, уларда маърифий масъулият шаклланади, китобга меҳр уйғонади. Албатта, катталар ҳам шундай, баъзан уларни нимагадир ундаш зарур бўлади. Акс ҳолда маънавий-маърифий дангасалик авж олиб, ўз хоҳиш-истагига кўра кўпчилик кишилар қўлига на китоб, на газета-журнал олишни исташмайди.

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ОҚИБАТИ МАВҲУМ ТАҚДИР ИЗМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙМИЗ

ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ОҚИБАТИ МАВҲУМ ТАҚДИР ИЗМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙМИЗ

🕔13:59, 10.01.2020 ✔3089

Кеча «Facebook» ижтимоий тармоғида муаллифнинг маънавият борасида билдирган фикрларининг ҳаммасига ҳам қўшилиб бўлмайди. Масалан, муаллифнинг маънавиятнинг шахсий масала экани тўғрисидаги қарашлари ғарбона ҳаётга хос, назаримизда. Ёшлар маънавиятини, келажагини бир ёки бир неча нодавлат ташкилотга топшириб қўйган билан мақсадга эришиб, хотиржамликка берилиб бўлмайди.

Батафсил
МАНГУЛИКНИНГ  БИР ЛАҲЗАСИ

МАНГУЛИКНИНГ БИР ЛАҲЗАСИ

🕔14:50, 29.12.2019 ✔1632

Дунёда ҳамма нарса вақт тегирмонида янчилиб ўзгаргани билан инсон барибир ўша-ўша. Туғилиш, ҳаёт ва ўлим ҳамиша барқарор. Айни шунинг учун ҳам асрлар ўтиши, даврнинг ўзгариши, тамаддуннинг эврилишлари абадий саволлар ва уларнинг жавобига заҳа етказа олмайди. Бундан минг йил олдинги савол ҳам, унинг жавоби ҳам тафаккуримизда ҳали-ҳануз оҳори тўкилмаган ҳолда тураверади. 

Батафсил
Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

🕔17:32, 13.12.2019 ✔3685

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳужжат кўплаб оилаларга қўшалоқ байрам шукуҳини улашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ОҚИБАТИ МАВҲУМ ТАҚДИР ИЗМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙМИЗ

    ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ОҚИБАТИ МАВҲУМ ТАҚДИР ИЗМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙМИЗ

    Кеча «Facebook» ижтимоий тармоғида муаллифнинг маънавият борасида билдирган фикрларининг ҳаммасига ҳам қўшилиб бўлмайди. Масалан, муаллифнинг маънавиятнинг шахсий масала экани тўғрисидаги қарашлари ғарбона ҳаётга хос, назаримизда. Ёшлар маънавиятини, келажагини бир ёки бир неча нодавлат ташкилотга топшириб қўйган билан мақсадга эришиб, хотиржамликка берилиб бўлмайди.

    ✔ 3089    🕔 13:59, 10.01.2020
  • МАНГУЛИКНИНГ  БИР ЛАҲЗАСИ

    МАНГУЛИКНИНГ БИР ЛАҲЗАСИ

    Дунёда ҳамма нарса вақт тегирмонида янчилиб ўзгаргани билан инсон барибир ўша-ўша. Туғилиш, ҳаёт ва ўлим ҳамиша барқарор. Айни шунинг учун ҳам асрлар ўтиши, даврнинг ўзгариши, тамаддуннинг эврилишлари абадий саволлар ва уларнинг жавобига заҳа етказа олмайди. Бундан минг йил олдинги савол ҳам, унинг жавоби ҳам тафаккуримизда ҳали-ҳануз оҳори тўкилмаган ҳолда тураверади. 

    ✔ 1632    🕔 14:50, 29.12.2019
  • Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

    Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳужжат кўплаб оилаларга қўшалоқ байрам шукуҳини улашди.

    ✔ 3685    🕔 17:32, 13.12.2019
  • Конституция — менинг тақдиримда

    Конституция — менинг тақдиримда

    Конституция – келажагимиз пойдевори, ҳуқуқларимиз ҳимоячиси, эркинлигимиз кафолати. Унда белгилаб берилган тамойиллар том маънода юртимиз бугуни ва эртаси учун, жаҳон миқёсида ўз ўрнимизни эгаллашда пойдевор бўлмоқда.

    ✔ 2069    🕔 17:31, 13.12.2019
  • ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ  БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

    ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

    «Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё. 
    Нега дейсизми?

    ✔ 913    🕔 11:22, 10.12.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар