Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ГЎШТ НАРХИНИНГ КЎТАРИЛИШИ нималарга боғлиқ?

Гўштнинг нархи тобора ошиб бормоқда. Бунинг сабабини ҳар ким турлича изоҳламоқда. Кимдир аҳоли меъёрдагидан кўпроқ гўшт истеъмол қилаётганини таъкидласа, яна кимдир бошқа сабабларини рўкач қиляпти. Аммо ҳеч ким гўшт етиштиришдаги жиддий муаммолар ҳақида ғинг демайди.

ГЎШТ НАРХИНИНГ КЎТАРИЛИШИ  нималарга боғлиқ?

Ўртача 1,5 миллион сўм маош оладиган танишларимдан бир ойда неча килограмм гўшт харид қилиши ҳақида сўраганимда аксарияти «Бир ойда икки кило сотиб оламан», деб жавоб беришди. Ишсизликдан қийналиб, кунбай ишлар билан рўзғорини амал-тақал тебратаётганлар эса ҳайит ва байрамлардан ташқари кунлари умуман гўшт сотиб олмаслигини билдиришди.

Гўшт ўртача нархда бўлганида уни ким сотиб олиб, бола-чақаси билан баҳам кўрмайди дейсиз. Унинг нархи яна ошишда давом этиши мумкин. Чунки нархни арзонлаштирадиган даражада бой маҳсулот захираси мавжуд эмас.

2000 йилга қадар Ўзбекистондаги ҳар бир туманда битта йирик Бўрдоқичилик корхонаси, гўшт тайёрлов пункти ва 10-12 та чорвачилик фермалари мавжуд эди. Фермерлик ҳаракати бошлангач, Гўшт тайёрлов пунктлари буткул тугатилди. Бўрдоқичилик корхоналари айрим туманларда фермерларга бўлиб берилди. 10-12 та чорвачилик фермалари сони кескин қисқартирилиб, ҳар туманда 4-5 тагина шу соҳага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ташкил қилинди.

Мисол учун, Боғот туманида «Боғот» бўрдоқичилик корхонасида ўртача 1500-2000 бош қорамол сўқимга боқилар ва бу ерда 200 нафар ишчи меҳнат қиларди. Корхона ихтиёрида 350 гектар ер майдони бўлиб, унда қорамоллар учун озиқа-ембоп экинлар экиб, етиштирилар эди. Бу корхона ҳар ойда 1-2 бош ҳўкизни 250-300 килограммгача семиртириб Гўшт тайёрлов пунктига топширарди. Бу ердагилар эса чорвани яна бир-икки ҳафта боқиб, 500 кило­граммгача семиртириб, кейин гўштга топширарди.

Гўштнинг нархи оша бошлаган нуқтани ана шу корхона ва ширкат хўжаликлари ва фермаларнинг ёппасига тугатилиб ёки фермер хўжаликларига айлантирила бошлаган йиллардан излаган маъқул назаримда.

«Боғот» бўрдоқичилик корхонаси тугатилгач, унинг ўрнида чорвачилик йўналишида фермер хўжаликлари ташкил қилинса, айни муддао бўлар эди. Чунки пишиқ ва мустаҳкам архитектурага эга корхона бир неча гектар ер майдонида ўнга яқин бино ва қўралари мавжуд эди. Афсуски, бу дунёда халқ ободлиги учун кимлардир тузади-ю, кимлар эса бузади. Шундай гигант корхона ер билан яксон қилиниб, қурилиш материаллари талон-тарож қилиниб, пойдеворигача ковлаб олинди.

Ҳазорасп туманидаги Бўр­доқичилик корхонаси довруғи мамлакатимизда таниқли эди. Мазкур корхона ўз фаолиятини тугатгач, бинолари тадбиркорларга фойдаланиш учун тақсимлаб берилди. Бу эса бузиб, йўқ қилингандан кўра яхши, албатта.

Бошқа туманлардаги ана шундай йирик ва қудратли бўрдоқичилик корхоналарининг тақдири «Боғот» бўрдоқичилик корхонасиникидан унчалик фарқ қилмайди.

Бугунги кунда ҳар бир туманда фаолият юритаётган чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларидаги аҳвол билан бир танишиб кўринг. У ерда неча бош ҳўкиз сўқимга боқиляпти-ю бир ойда неча боши гўштга топширилмоқда? Аксарият молхоналар қоқсуяк таналар ҳисобига тўлдирилган. Фермер хўжаликларида ошиб борса 200 бош қорамол боқиляпти. Улар учун ажратилган ер майдони эса бош сонига мутлақо тўғри келмайди. Фермер хўжалиги раҳбарлари қўшимча ер майдони ажратишни сўраб мутасадди идораларга қатнаб чарчаган.

Қорамолни семиртириб боқиш учун яхши озиқа зарурлиги кундай равшан. Бундай озиқа кенг ва мўл ер майдонларида етиштирилади. Ахир қорамол ботқоқда ётиб семирадиган бегемот эмас-ку.

1991 йилда Ўзбекистон аҳолиси 20 миллион нафардан энди оша бошлаган эди. Бугун эса аҳолимиз 33 миллиондан кўп. Аҳолининг гўштга бўлган эҳтиёжини қондирадиган корхоналар эса кескин қисқартиб ташланган. Муаммонинг туб негизи ана шунда.

Қишлоқда яшовчи ҳар бир хонадон 2-3 бош қорамол асраб боқади. Бироқ улар учун бир бош мол боқиш қанчалик қимматга тушаётганини ҳеч ким тасаввур қилмайди. Ҳозирги кунда фермернинг даласи четига ўроқ кўтариб боришнинг ўзи афсонага айланган. «Бу ер менга тегишли, яна келсанг, оёғингни синдираман», деб ҳайдаб солади фермер. Оддий аҳоли нима эвазига молини боқади? Юз фоиз озиқани сотиб олиб мол боқиш фақат ҳамёнга зарар келтиради холос. Улар учун тўйимли озиқа тугул, оддий ариқ-зовурларда, уватларда қайнаб ўсиб ётадиган пичан ҳам пулга сотилади ҳозир. Ҳўкиз дегани туядек янтоқ ковшаб семираверса экан, деб орзу қиласан киши.

Аслида ана шу янтоқ билан ҳам новвосни тош бостириб боқса бўлади. Бироқ бунинг учун чорвачиликка масъул тизим мутасаддилари дўппини бир четга қўйиб янги ихтиролар борасида бош қотиришлари лозим.

Хоразм қуйи Амударё минтақасида жойлашган ҳудуд. Жўғрофий жиҳатдан олиб қараганда бундай ҳудудда янтоқ, оқбош, ширинмия каби дағал ўсимликлар ғужлаб ўсади. Бундай ўсимликлар бўй чўзиб ўсгани учун ариқ ва зовур рошларида юриб бўлмайди. Агар ана шу дағал ўтларни ўриб, қуритиб, майдалаб чорвабоп озиқа ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилса, энг аввало ем-ҳашак нархининг арзонлашишига яхшигина ёрдам бўлиши аниқ.

Бугунги кунда айрим фуқаролар дағал ўтларни қўлбола усулда майдалаб, ун қилиб чиқариб, тўйимли омухта емга аралаштириб, қорамол боқишмоқда. Бу эса жуда яхши самара бермоқда. Агар улар қўллаётган усул технологияси миникомбайн тизимида такомиллаштирилиб, оммалашса, мавжуд муаммолар ўз-ўзидан бартараф қилина бошлайди. Бу борада ихтирочи-олимлар, механик-муҳандис ва тадбиркор-технологлар ҳамжиҳатликда жиддий бош қотирса, нур устига нур бўлар эди.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

🕔17:27, 13.12.2019 ✔2407

бу галги сайловда номзодини қўя олмади.

Батафсил
ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

🕔17:26, 13.12.2019 ✔2087

Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

Батафсил
ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

🕔17:25, 13.12.2019 ✔1795

Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

    РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

    бу галги сайловда номзодини қўя олмади.

    ✔ 2407    🕔 17:27, 13.12.2019
  • ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

    ✔ 2087    🕔 17:26, 13.12.2019
  • ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

    ✔ 1795    🕔 17:25, 13.12.2019
  • «БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    «БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    ёки замонавий судхўрлик феномени 

    «Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

    ✔ 1892    🕔 11:18, 10.12.2019
  • ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
     

    ✔ 269    🕔 11:16, 10.12.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар