Етти кун      Бош саҳифа

Халққа яқин хизматлар

Тошкент вилояти Зангиота тумани аҳолиси давлат хизматларидан фойдаланишда ҳеч қандай муаммоларга учрамайдиган бўлишди. Туманда давлат хизматлари марказининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Минг метр квадратдан ошиқ майдонда жойлаш­ган икки қаватли янги бинонинг такрорланмас дизайни узоқдан кўзга ташланади. Замонавий компьютер жиҳозлари, хизматларни онлайн тарзда олиш имконини берадиган инфокиосклар, электрон навбат талонини олиш, қайси ойнага мурожаат қилиш кераклигини тушунтиришга ҳамиша тайёр маслаҳатчилар, замонавий ресепшн, болалар майдончаси, кутиш жойлари – ҳаммаси аҳолига қулай тарзда хизмат кўрсатиш учун муҳайё.

Бир неча сонияларда навбат рўйхатини намойиш этадиган мониторларда сизни қайси қабул ойнасида кутишаётганидан хабардор бўласиз. 24 та қабул  ойнасида хизмат олувчиларга 100 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган.

— Зангиота туманида 200 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, — дейди туман давлат хизматлари маркази директори Акбар Дадабоев. — Ҳозирда хизматлар сони 61 минг 300 тага етди. Шу ўринда, марказимизда давлат хизматларидан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бораётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Бир кунда ўртача 350-400 киши давлат хизматларидан фойдаланяпти. Янги бинода хизмат кўрсатиш имконияти ва кўлами янада кенгаяди. Шунингдек, бинода тадбиркорлар учун Бош вазир қабулхонаси ҳам иш бошлади.

 

Давлат хизматлари агентлиги   

Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШДАГИ Аччиқ ҳақиқатлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШДАГИ Аччиқ ҳақиқатлар

🕔14:52, 29.12.2019 ✔2580

Сўнгги икки йилда 50 та ҳолатда беморга малакали тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатмаганлиги, 24 та ҳолатда даволаш ишларини нотўғри олиб борганлиги, 13 та ҳолатда жарроҳлик операциясини ўтказмаганлиги ёки нотўғри ўтказганлиги, 7 та ҳолатда касалликни барвақт аниқлаш чорасини кўрмаганлиги учун тиббиёт ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

Батафсил
Ер ости йўлларида савдо тақиқланадими?

Ер ости йўлларида савдо тақиқланадими?

🕔14:52, 29.12.2019 ✔2571

Давлат солиқ қўмитаси ер ости йўллари, кўприклар, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида ва автотураргоҳларда cавдо қилишни тақиқлашни таклиф этди, деб ёзмоқда «Газета.uz».
 

Батафсил
«Истеъмол саватчаси»  қачон ишлаб чиқилади?

«Истеъмол саватчаси»  қачон ишлаб чиқилади?

🕔14:51, 29.12.2019 ✔2564

«Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми бой, ўртаҳол ва яшаш минимумидан паст даражада истиқомат қилади?» – Мазкур савол ЎзА мухбири томонидан давлат статистика қўмитаси вакилларига берилди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • СОҒЛИҚНИ САҚЛАШДАГИ Аччиқ ҳақиқатлар

    СОҒЛИҚНИ САҚЛАШДАГИ Аччиқ ҳақиқатлар

    Сўнгги икки йилда 50 та ҳолатда беморга малакали тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатмаганлиги, 24 та ҳолатда даволаш ишларини нотўғри олиб борганлиги, 13 та ҳолатда жарроҳлик операциясини ўтказмаганлиги ёки нотўғри ўтказганлиги, 7 та ҳолатда касалликни барвақт аниқлаш чорасини кўрмаганлиги учун тиббиёт ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

    ✔ 2580    🕔 14:52, 29.12.2019
  • Ер ости йўлларида савдо тақиқланадими?

    Ер ости йўлларида савдо тақиқланадими?

    Давлат солиқ қўмитаси ер ости йўллари, кўприклар, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида ва автотураргоҳларда cавдо қилишни тақиқлашни таклиф этди, деб ёзмоқда «Газета.uz».
     

    ✔ 2571    🕔 14:52, 29.12.2019
  • «Истеъмол саватчаси»  қачон ишлаб чиқилади?

    «Истеъмол саватчаси»  қачон ишлаб чиқилади?

    «Ўзбекистон аҳолисининг қанча қисми бой, ўртаҳол ва яшаш минимумидан паст даражада истиқомат қилади?» – Мазкур савол ЎзА мухбири томонидан давлат статистика қўмитаси вакилларига берилди.
     

    ✔ 2564    🕔 14:51, 29.12.2019
  • «Ўзбектелеком»: тариф  56 минг сўмгача пасаяди!

    «Ўзбектелеком»: тариф  56 минг сўмгача пасаяди!

    24 декабрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказди, деб ёзади Xabar.uz. 2019 йилда компания томонидан амалга оширилган ишлар ва 2020 йил режалари ҳақида маълумот берилди.

    ✔ 2569    🕔 14:50, 29.12.2019
  • «Бюджет – 2020» тасдиқланди

    «Бюджет – 2020» тасдиқланди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
     

    ✔ 780    🕔 17:30, 13.12.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар