Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

ОНА-БОЛА УЧУН МАХСУС ЖОЙЛАР

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасалари ҳамда ташкилотларида, автовокзал, аэропорт ва темир йўл вокзалларида, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус ажратилган жойлар ташкил этилади, дейилади ЎзА хабарида.

Парламентнинг охирги мажлисида қабул қилинган «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдак­лар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги қонун она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлашни мақсад қилган.

Она сути гўдак учун энг табиий ва мақбул озиқа ҳисоб­ланади. Илмий изланишларда аниқланишича, кўкрак сутини эмаётган болаларнинг бир қанча юқумли касалликларга қарши иммунитети юқори бўлиб, улар айрим сабабларга кўра сунъий сутли аралашмалар билан боқилаётган тенгдошларига нисбатан анчагина соғлом ўсади. Шу муносабат билан болаларни она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлашни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш муҳим аҳамият касб этади.

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсу­лотларини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, реклама тайёрловчи ва тарқатувчилар фаолиятига оид чекловлар ўрнатилмоқда. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишмасдан гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларнинг овқатланишига доир илмий тадқиқотларни молиялаштиришга йўл қўйилмайди.

Қайд этилганидек, қонун қабул қилиниши илк кундан бошлаб гўдакларнинг оқилона овқатланишини таъминлаш тадбирлари амалга оширилишга, гўдаклар ва болалар ўртасида касалга чалиниш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга эришилади.




Ўхшаш мақолалар

ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

🕔17:52, 18.10.2019 ✔569

Одам папиллома вируси ҳақида нималарни билишимиз шарт? Эмлаш қачон амалга оширилади?

Батафсил
ОНА-БОЛА УЧУН МАХСУС ЖОЙЛАР

ОНА-БОЛА УЧУН МАХСУС ЖОЙЛАР

🕔17:52, 18.10.2019 ✔572

Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасалари ҳамда ташкилотларида, автовокзал, аэропорт ва темир йўл вокзалларида, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус ажратилган жойлар ташкил этилади, дейилади ЎзА хабарида.

Батафсил
Солиқ сиёсати:  ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

Солиқ сиёсати: ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

🕔18:01, 03.10.2019 ✔880

Ўзгаришлар кимга қанча фойда келтиради?

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

    ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

    Одам папиллома вируси ҳақида нималарни билишимиз шарт? Эмлаш қачон амалга оширилади?

    ✔ 569    🕔 17:52, 18.10.2019
  • ОНА-БОЛА УЧУН МАХСУС ЖОЙЛАР

    ОНА-БОЛА УЧУН МАХСУС ЖОЙЛАР

    Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасалари ҳамда ташкилотларида, автовокзал, аэропорт ва темир йўл вокзалларида, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус ажратилган жойлар ташкил этилади, дейилади ЎзА хабарида.

    ✔ 572    🕔 17:52, 18.10.2019
  • Солиқ сиёсати:  ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

    Солиқ сиёсати: ҚҚС 20 ФОИЗДАН 15 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ

    Ўзгаришлар кимга қанча фойда келтиради?

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, солиқ сиёсатида айрим ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

    ✔ 880    🕔 18:01, 03.10.2019
  • Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

    Нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи

    Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди.

    ✔ 754    🕔 18:00, 03.10.2019
  • Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

    Туризм мавсумида «Регистон» комплекси ярим тунгача ишлайди

    Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (828-сон, 30.09.2019 й.).

    ✔ 319    🕔 17:58, 03.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар