Давр нафаси      Бош саҳифа

«ОНА ТИЛИМИЗНИ ЙЎҚОТСАК бир чақага қиммат одам бўлиб қоламиз...»

Бу воқеани улуғ устоз Абдулла Орипов сўзлаб берган эди:

«ОНА ТИЛИМИЗНИ ЙЎҚОТСАК  бир чақага қиммат одам бўлиб қоламиз...»

– Бир куни Кореяга, бутун дунё шоирлари халқаро анжуманига чақириб қолишди. Борсак, Совет иттифоқидан икки киши эканмиз. Русларнинг машҳур шоири Андрей Вознесенский ва мен. Русчани унча-мунча билганим учун иккимиз ҳамроҳ бўлиб, қадрдонлашиб юрдик. Анжуман гулдурос қарсаклар билан ўтди. Бироз бўш вақт қолганди, кўча кездик, магазин томоша қилдик, бозор айландик. У-бу оламиз деб чамалаб турсак, бир корейс, бир туфли кўтариб юрган экан, кўзимга жуда чиройли кўриниб, харидор бўлдим. Лекин уни қандай олиш керак, нарх-навоси қанча, савдони қандай пишириш керак. Таваккал деб русча гапириб кўрсам, «Нима деяпсан?», дегандай «им» қоқади. Ўзбекча гапирсам, тушунмаяпман дегандай, қулоғини тутади.

Алай-балай деб, имо-ишора қилсам, бир пайт тутақиб, бақириб кетса бўладими, оғзидан тупук сачрайди, жаҳл қилади, ўқраяди, ғазабдан юзлари қизариб тутақади, индамасанг, дўппослайдиган важоҳати бор. Нима дейишга ҳайронман. «Ол-э», матоҳингни деб кетворай десам, кетказадиган шашти йўқ. Андрей Вознесенский инглизчани билар экан, охири «Нима гап?», деб инг­лизча гапириб қолди. Корейс ҳам эринмай бир инглизчани биладиган одамни топиб келди. У одам бизнинг Совет Иттифоқидан келган шоир эканимизни пойабзал сотувчига тушунтирди шекилли, бир дамда попуги пасайиб, ҳовуридан тушиб, чўккалаганча кечирим сўрашга тушди. Туфлини ҳам қўлтиғимга қисиб, «Олиб кетавер, олиб кетавер, бепулга совға қилдим», дея имо-ишора қилади.

Охир-оқибат сўраб-суриштиришимиздан кейин маълум бўлдики, сотувчи мени корейс деб ўйлаган, «Нега ўз она тилинг бўлган корейс тилини унутиб юбординг, энди сен ҳам одам бўлдингми, сенга туфли ҳайф, сен хиёнаткор баттолсан!» деб дарғазаб бўлиб, мендек нобакор болани катта қилган ота-онамнинг гўрига ғишт қалаётган экан.

Андрей Вознесенский исёнкор, миллатпарвар, эркин қарашларга мойил шоир эди. Корейснинг бу хулқ-атвори унга жуда маъқул келди. Корейснинг елкасига қўл ташлаб анчайин яхши гаплар айтиб юпатди. Менга ҳам, «Тилни ҳурмат қилишни, миллатни ҳурмат қилишни, ўз она тилимизни йўқотсак, бир чақага қиммат одам бўлиб қолишимизни мана шу корейсдан ўрганишимиз керак экан», деди. Андрей Вознесенский доимо шарф тақиб юрар эди. Бўйнидаги шу шарфни ечди-да, ўз тилига эҳтироми учун, миннатдорлик тариқасида корейсга совға қилиб юборди.

 

Муҳаммад ИСМОИЛ




Ўхшаш мақолалар

Илоҳий имтиёз

Илоҳий имтиёз

🕔14:24, 11.11.2019 ✔268

Фано – ўтаётган вақт воситачилигида мавжудот тараққиёт ва таназзулининг фалсафий суврати, ривожланиш ва инқироз белгиси, вақтнинг ҳаёт, ҳаётнинг вақт орқали ўтиши тавсифи, оламлар мажмуасидан тортиб, бўлакларга бўлинмас зарраларнинг тинимсиз инқилобий жараёни. Тараққиёт ва инқироз, инқироз ва тараққиёт жараёнларининг умумжаҳоний дард истилоҳидир.

Батафсил
Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

🕔13:56, 01.11.2019 ✔470

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга Мурожаатномасида ташқи сиёсат борасида эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб, бу борада галдаги вазифалар сифатида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш масаласи қўйилган эди.

Батафсил
ОНА ТИЛИ ВА  МИЛЛИЙ ҒУРУР

ОНА ТИЛИ ВА МИЛЛИЙ ҒУРУР

🕔19:49, 24.10.2019 ✔791

Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига ўттиз йил тўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу жуда катта воқеа. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғояси остида амалга оширилаётан улуғвор ишларнинг яна бир ифодаси.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илоҳий имтиёз

    Илоҳий имтиёз

    Фано – ўтаётган вақт воситачилигида мавжудот тараққиёт ва таназзулининг фалсафий суврати, ривожланиш ва инқироз белгиси, вақтнинг ҳаёт, ҳаётнинг вақт орқали ўтиши тавсифи, оламлар мажмуасидан тортиб, бўлакларга бўлинмас зарраларнинг тинимсиз инқилобий жараёни. Тараққиёт ва инқироз, инқироз ва тараққиёт жараёнларининг умумжаҳоний дард истилоҳидир.

    ✔ 268    🕔 14:24, 11.11.2019
  • Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

    Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

    Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга Мурожаатномасида ташқи сиёсат борасида эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб, бу борада галдаги вазифалар сифатида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш масаласи қўйилган эди.

    ✔ 470    🕔 13:56, 01.11.2019
  • ОНА ТИЛИ ВА  МИЛЛИЙ ҒУРУР

    ОНА ТИЛИ ВА МИЛЛИЙ ҒУРУР

    Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига ўттиз йил тўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу жуда катта воқеа. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғояси остида амалга оширилаётан улуғвор ишларнинг яна бир ифодаси.

    ✔ 791    🕔 19:49, 24.10.2019
  • «ОНА ТИЛИМИЗНИ ЙЎҚОТСАК  бир чақага қиммат одам бўлиб қоламиз...»

    «ОНА ТИЛИМИЗНИ ЙЎҚОТСАК бир чақага қиммат одам бўлиб қоламиз...»

    Бу воқеани улуғ устоз Абдулла Орипов сўзлаб берган эди:

    ✔ 816    🕔 17:59, 18.10.2019
  • ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

    ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

    Интернет саҳифаларига назар солганимизда дунё хабарлари ичида хорижий олим ва мутахассисларнинг қандайдир ноёб кашфиётлари ёки фанда эришган ютуқларини ўқиб қоламиз. Бундан гоҳида ҳайратлансак, гоҳида нега бизнинг олимлару фан докторларнинг кашфиётларини билмаймиз, деган хаёлга борамиз, дейилади ЎзА чоп этган мақолада.

    ✔ 916    🕔 22:43, 10.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар