Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«НЕГАТИВ»МИ ЁКИ «ПОЗИТИВ»... ХУЛЛАС «ТАВСИЮ»

Ижтимоий тармоқ оламига энди кирган пайтларим дастлаб эътибор берган нарсам мен учун ўзбек тилига аралаштириб қўлланилган, баъзиларини илк марта эшитиб турганим рус ва инглиз тилидаги сўзлар бўлганди. Ҳамкасбларим, филолог, блогерларнинг қўйган постлари, ёзган изоҳларида «элита», «адеквать», «гламурный», «сарказм», «позитив», «негатив» каби сўзларни бот-бот учратардим.

Ҳамкасбларимдан бирининг телеграм гуруҳимизда ёзган «Бизда «солидарность» етишмайди», деган гапи мен учун чинакам янгилик бўлди. Кейинчалик баҳс-мунозараларда «толерант», «лоялный» деган сўзлар билан бойитдим луғатимни. Солидарность (фикрдошлик, ҳамфикрлик) деган сўз менга даб­дабали (гламурный) эшитилиб кетди. Ва урф (мода)дан ортда қолмаслик учун бу сўзларни қўлламасам ҳам баҳсдошим нима демоқчилигини тўлиқроқ англаш учун луғат титкилашга тўғри келди. Буни қарангки, луғатда буларнинг барчасининг таржимаси бор экан. Масалан, «негатив»ни – салбий, «позитив»ни – ижобий фикрлаш десак бўларкан. Энг қизиғи, бу сўзларни юқорида айтганимдек ҳамкасбларим, филологлар, блогерлар бажонидил қўллаётгани, бот-бот такрорлаётганидир. Журналист ёки филолог бу сўзлардан «истиҳола» қилмай фойдаланяптими, мақолаларида, постларида, ёзган изоҳларида ишлатяптими, демак бу зиёли қатлам(элита)нинг ортидан оддий одамлар эргашиши табиий.
Кунда-кунора ижтимоий тармоқларда «ажиотаж»га айланадиган мавзулар чиқиб туради. Аввалига бу сўзни айтишга ҳам қийналдим. «Ажиотож» – мен учун (назаримда кўпчилик учун) янги сўз, луғатда эса бунинг таржимаси «шов-шув» экан. Хўш, тил айланмайдиган «ажиотаж» сўзининг ўрнига оддийгина «шов-шув» деб қўя қолсак нима бўлади? Ахир бу сўзга мослашиш, яъни «адаптация» қилишнинг ўзи қийин. «Алч­ность» деган сўзга ҳам тез-тез дуч келамиз. Аслида нафси бузуқ одамга нисбатан ўзбекчада минг йилдан бери қўллаб келинаётган «очкўз» сўзи бу ўринда яхшироқ етиб бормайдими? Луғатни титкилаш асносида янада ажойиб сўз таржималарига дуч келдим. Масалан, «дегустатор» деган сўз «чашначи» деган маънони англатаркан. Чой синовчиси деган сўздан келиб чиққан. Менга «дегустатор»ни қўллашдан кўра, «чашначи» сўзини қўллаш ёқимлироқ ва қизиқроқ туюлди. Аслида ҳам унутилиб кетган ёки мутлақо эсга олинмайдиган мана шундай сўзларни халқ орасига олиб кирсак фойдалироқ эмасми? Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Масалан, айсберг – муз тоғи, астма – кўксов, аристократ – оқсуяк, абсурд – бемаъни, тутуруқсиз, маска­ – ниқоб, агрессия – жиззаки... Бу каби ажабтовур сўзлар бугун нутқимизда минглаб топилади.
«Точно», «какраз», «короче» деган сўзларнинг аллақачон кундалик сўзлашувимизда мустаҳкам ўрин олганига анча вақт бўлди...
Ижтимоий тармоқларда исм ўзгартириш билан боғлиқ бир мавзуга ёзилган мана бу изоҳ эса жуда таажжубланарли: эмишки бир аёл исмини Аиша, деб ўзгартирибди. Исм муслималарга қўйилгани учун у аёлга ёқиб қолибди. Шунда фикр билдираётганлардан бири: «аслида Ойша деб ёзилиши керак эмас­ми?» деган саволига шундай жавоб бўлди: «Аиша гламурный эшитилади-да». Ана, холос...
Кейинги пайтларда ўзбекчага русча ва бошқа ажнабийча сўзларни аралаштириш оқибатида масалан, «тавсию», «саводгуллаганский» каби аралаш сўзлар пайдо бўляптики, буни қандай изоҳлашни ҳам билмайсан. Таассуфланарлиси, бу сўзлар истеъмолдан осонгина жой олаётганидир. Ахир, «тавсия қиламан» ёки «гуллаган савод» дейишнинг нимаси ёмон?!
Ўттиз йилдан бери катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган она тилимиз билан боғлиқ муаммоли ҳолатларда ҳар бир сўзни енг шимариб ҳимоя қиляпмиз. Аммо вақт ўтгач яна айтаётган фикрларимиз «гламурный» янграши учун четдан сўзларни олиб кирмасликка кафолат бероламизми? Ёки шу сўзларни ишлатмасак фикримиз қашшоқлашиб қоладими? «Сарказмона» ёзил­ган ушбу мақоладан хулоса чиқариш сиздан...

Барно СУЛТОНОВА
 




Ўхшаш мақолалар

ИНСОН БЎЛ, ОЗОР БЕРМА!

ИНСОН БЎЛ, ОЗОР БЕРМА!

🕔13:52, 01.11.2019 ✔302

Болалигимда Қоплон лақабли итим бор эди. У қаҳратон қиш фаслида болалади. Совуқ юзни чимчилар, кучукчалар эса онасининг пинжига суқулиб, дағ-дағ қалтирарди. Мен бу ҳолатга эътиборсизлик қилибман. Эрта тонг­да қарасам, тўрттала кучукча ҳам совуқдан қотиб қолган экан...
 

Батафсил
«НЕГАТИВ»МИ ЁКИ «ПОЗИТИВ»...  ХУЛЛАС «ТАВСИЮ»

«НЕГАТИВ»МИ ЁКИ «ПОЗИТИВ»... ХУЛЛАС «ТАВСИЮ»

🕔19:47, 24.10.2019 ✔611

Ижтимоий тармоқ оламига энди кирган пайтларим дастлаб эътибор берган нарсам мен учун ўзбек тилига аралаштириб қўлланилган, баъзиларини илк марта эшитиб турганим рус ва инглиз тилидаги сўзлар бўлганди. Ҳамкасбларим, филолог, блогерларнинг қўйган постлари, ёзган изоҳларида «элита», «адеквать», «гламурный», «сарказм», «позитив», «негатив» каби сўзларни бот-бот учратардим.

Батафсил
ТОПТАЛАЁТГАН НОМУС СИЗГА ТЕГИШЛИ ЭМАСМИ?

ТОПТАЛАЁТГАН НОМУС СИЗГА ТЕГИШЛИ ЭМАСМИ?

🕔19:47, 24.10.2019 ✔776

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган (балки атайлаб тарқатилаётган) баъзи видеолар, аянчли тасвирлар яшин тезлигида бутун интернет оламини «забт» этмоқда. Билган билмаган, ўзи учун бирор фойдаси бор ёки йўқлигига қарамасдан ҳамма шу видеони излаган, кўчириб олган, бир-бирига жўнатган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ИНСОН БЎЛ, ОЗОР БЕРМА!

    ИНСОН БЎЛ, ОЗОР БЕРМА!

    Болалигимда Қоплон лақабли итим бор эди. У қаҳратон қиш фаслида болалади. Совуқ юзни чимчилар, кучукчалар эса онасининг пинжига суқулиб, дағ-дағ қалтирарди. Мен бу ҳолатга эътиборсизлик қилибман. Эрта тонг­да қарасам, тўрттала кучукча ҳам совуқдан қотиб қолган экан...
     

    ✔ 302    🕔 13:52, 01.11.2019
  • «НЕГАТИВ»МИ ЁКИ «ПОЗИТИВ»...  ХУЛЛАС «ТАВСИЮ»

    «НЕГАТИВ»МИ ЁКИ «ПОЗИТИВ»... ХУЛЛАС «ТАВСИЮ»

    Ижтимоий тармоқ оламига энди кирган пайтларим дастлаб эътибор берган нарсам мен учун ўзбек тилига аралаштириб қўлланилган, баъзиларини илк марта эшитиб турганим рус ва инглиз тилидаги сўзлар бўлганди. Ҳамкасбларим, филолог, блогерларнинг қўйган постлари, ёзган изоҳларида «элита», «адеквать», «гламурный», «сарказм», «позитив», «негатив» каби сўзларни бот-бот учратардим.

    ✔ 611    🕔 19:47, 24.10.2019
  • ТОПТАЛАЁТГАН НОМУС СИЗГА ТЕГИШЛИ ЭМАСМИ?

    ТОПТАЛАЁТГАН НОМУС СИЗГА ТЕГИШЛИ ЭМАСМИ?

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган (балки атайлаб тарқатилаётган) баъзи видеолар, аянчли тасвирлар яшин тезлигида бутун интернет оламини «забт» этмоқда. Билган билмаган, ўзи учун бирор фойдаси бор ёки йўқлигига қарамасдан ҳамма шу видеони излаган, кўчириб олган, бир-бирига жўнатган.

    ✔ 776    🕔 19:47, 24.10.2019
  • ҲИРСУ ҲАВАСИНГИЗГА ОДАМЛАРНИ ШЕРИК ҚИЛМАНГ

    ҲИРСУ ҲАВАСИНГИЗГА ОДАМЛАРНИ ШЕРИК ҚИЛМАНГ

    Кун келиб оёқ остидан унга қулдек энгашиб олишингизга сизни у мажбур қилиши мумкин

    ✔ 776    🕔 22:38, 10.10.2019
  • МИНГ ЙИЛЛИК ТУШОВ

    МИНГ ЙИЛЛИК ТУШОВ

    Эрамиздан аввалги беш минг йиллик. Ибтидоий одамлар манзилгоҳи. Эр-хотин тўй ташвишида.

    ✔ 420    🕔 22:37, 10.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар