Давр нафаси      Бош саҳифа

ОНА ТИЛИ ВА МИЛЛИЙ ҒУРУР

Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига ўттиз йил тўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу жуда катта воқеа. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғояси остида амалга оширилаётан улуғвор ишларнинг яна бир ифодаси.

ОНА ТИЛИ ВА  МИЛЛИЙ ҒУРУР

 Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ижроси доирасида мамлакатимиз бўйлаб жуда кўплаб маданий, маърифий тадбирлар ўтказилди ва бу эзгу иш давом этмоқда.
Бу тадбирларнинг энг олий даражаси 21 октябрь куни пойтахтимизнинг қоқ марказида бунёд этилган Халқаро Конгресс марказида бўлиб ўтди. «Тошкент Сити» ишбилармонлик марказида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Мана шу тадбир ва унда давлат раҳбари иштирок этиб, нутқ сўзлаши ўзбек тилига нақадар юксак эътибор берилаётганининг амалий ифодасидир. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекканини айт­ди. Бу хушхабарни наинки муҳташам кошонада ўтирганлар, балки бутун халқимиз мамнуният билан кутиб олди. Зотан, бу шу азиз Ватан фарзан­диман, деган ҳар бир инсон дилидаги ва тилидаги орзу эди. Қувонмай бўладими, бундан кейин ҳар йили 21 октябрни Ўзбек тили байрами сифатида кенг нишонлаймиз.
Президентимизнинг қарори ва фармони, нутқида билдирилган фикрлар давлатимиз раҳбари барча соҳадаги ишларни тизимли равишда олиб бораётганига яна бир далил-исботдир.
Энди ўйланг, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён ўтган йиллар ичида қанча қонун қабул қилинди? Ана шу қонунларнинг қайси бири ҳақида Президент қарори қабул қилинди? Йўқ бундай мисол. Фақат «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш ҳақида давлат раҳбарининг қарори қабул қилинди.
Хўш, нега? Нима учун шу қонун қабул қилинганини кенг нишонлаш хақида махсус қарор чиқди? Айтиш керакки, бу ниҳоятда чуқур ўйланган, халқнинг, миллатнинг, мамлакатнинг келажагини ўйлаб қабул қилинган ҳужжат. Мамлакат тараққиётида, халқ фаровонлигини юксалтиришда бирон-бир соҳа аҳамиятини инкор этмаган ҳолда таъкидлаш керакки, миллатни миллат қиладиган, давлатнинг мустақил давлат сифатида нуфузини оширадиган, авлодларни ўзаро боғлаб турадиган буюк ва қудратли восита – тилдир. Тили йўқолган миллат халқ сифатида ҳам йўқолади.
Тил орқали инсон онгига миллий ғурур сингади ва шакл­ланади. Миллат, халқ шаънини улуғлайдиган энг асосий омиллардан бири – миллий ғурурдир. Ким қайси соҳада, қайси лавозимда ишламасин, Ватан тараққиёти, эл-юрт манфаати, халқ турмуш даражасини юксалтириш учун бел боғлаган экан, юрагида аввало миллий ғурур бўлмоғи зарур. У ҳар қанча билимга, тажрибага, заковат ва салоҳиятга эга бўлмасин, қалбида ана шу муқаддас туйғу жўш урмаса, мўлжаллаган режаларини амалга ошириши қийин кечади. Миллий ғурури бор одам ориятли бўлади. Ориятли одам, халқ ибораси билан айтганда, Худодан қўрқади, бандадан уялади. Бундай инсон қинғир ишга қўл урмайди, ўзганинг ҳақидан, бировнинг дилини оғритишдан қўрқади.
Миллий ғурур инсон боласи онгига жуда эрта ўрнашади. Гўдак ҳали ёруғ дунёга келмасидан, она қорнида пайтларидан бошлаб онаси сўзларини эшитади, унинг вужудига сингади бу сўзлар, оҳанглар. Бекорга қон билан кирган жон билан чиқади, деган ибора ишлатилмайди. Миллий ғурур ҳар бир инсонга ўз ота-онасини, оиласини, киндик қони тўкилган қишлоғи ёки маҳалласини, бутун юртини, ўзи мансуб бўлган халқни севишни, қадрлашни, улуғлашни, унга садоқатли бўлишни, ҳимоя қилишни, керак бўлса жонини қурбон қилишни ўргатади. Миллий ғурурни мустаҳкамловчи муҳим омиллардан бири она сутидир. Собиқ шўро тузуми даврида туғруқхоналарда барча оналарнинг сутини йиғиб, туғилган чақалоқларга беришарди. Бу насл бузилишига олиб келар эди. Тасаввур қилинг, битта туғруқхонада бир кунда қанча бола туғилади. У ерда ётган аёллар орасида қайси миллат вакилалари, қанақа касб эгалари, қандай аҳлоқдаги аёллар бўлмайди, дейсиз. Балки қўли эгри ёхуд енгил оёқ аёл ҳам бордир. Баъзан туппа-тузук оиланинг фарзанди ўғри, каззоб, безори бўлиб кетарди. Одамлар ҳайрон: отаси зиёли, маърифатли инсон, онаси фариштамисол аёл, боласи нега бунақа бўлди? Билмайдики, бола шўрликда айб йўқ, у туғруқхонада илк марта ана ўшанақа аёлнинг сутини ичган, унинг вужудига «бузилган» сут кирган. 
Бу совет тузумининг миллатларни қориштириб юбориш сиёсатининг натижаси эди. Совет «доҳийлари»дан бири катта минбардан «ягона совет халқи» вужудга келди, деб мақтанган эди. Аҳвол шу зайл давом этса, паспортдаги «миллати» деган жумла ҳам олиб ташланар эдими? 
Бундай сиёсат оқибатида космополит одамлар пайдо бўла бошлаган эди. Бу тоифа одамларда она юрт туйғуси, миллий ғурур бўлмайди, манқуртлар ана шулардан келиб чиқади.
Шукрки, бу режалар амалга ошмади, иттифоқ парчаланиб кетди.
Мустақилликка эришгани­миз­­дан кейин туғруқ­хона­ларимизда бу «тажриба»га барҳам берилди. Чақалоқ туғилиши билан онаси кўксига қўйилиб, болага фақат ўз онаси сути бериладиган бўлди. Бу насл тозалигини сақлашда жуда муҳим. Истиқлол йилларида туғилган болаларнинг насл-насаби тоза. Бу уларнинг фикрлашида, онги-тафаккурида, дунёқарашида, юриш-туришида, ҳаттоки, ташқи кўринишида ҳам яққол сезилади. Бундан ғурурланамиз, улар мамлакатнинг ҳақиқий эгалари бўла олишига ишонамиз. Ҳали ўттизга бориб-бормай масъулиятли лавозимларни эгаллаётган ёшларга кимнинг ҳаваси келмайди. Бугунги ёшларимиз бир неча тилни билади. Аммо уларнинг ўзак тили – она тили – ўзбек тили. Ўз она тилини мукаммал билган одам ўзга тилларни ҳам тез ва осон ўрганади.
Бугун ўттиз йиллигини кенг нишонлаётганимиз «Давлат тили ҳақида»ги қонун 1989 йил 21 октябрда осонгина қабул қилингани йўқ. У пайтда совет ҳукумати мавжуд, компартия қиличи синмаган эди. Наинки ташқи, хатто ички душманлар ҳам кўп эди. Сўзи бошқаю иши бошқа кимсаларни ажратиб олиш мушкул эди. Ватаним, халқим, дегани билан ўз манфаатидан бошқа нарсани ўйламайдиганлар бисёр эди. Ана шундай ғоят мураккаб даврда қабул қилинган бу қонун. Бу фидойи ва ватанпарвар зиёлиларимиз, кенг жамоатчиликнинг қатъий шижоати, ўша вақтда республикамиз раҳбари бўлган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг катта жасорати натижасидир. Тўғри, қонуннинг такомилига етмаган жойлари бор. Аммо ушбу қонун халқимизнинг мустақиллик сари ташланган дастлабки дадил қадами бўлгани аниқ. Шу қонун ижроси доирасида кўп ишлар қилинди. Қилинмаганига, қонун талаблари тўла бажарилмаганига ўзимиз айбдормиз. Тилимиз софлиги учун, унинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини, нуфузини ошириш учун ўзимиз курашмасак, амалий фаолиятимиз билан ўрнак бўлмасак, четдан келиб биров қилиб бермайди бу ишларни.
Ҳар қандай қонун ҳам, қарор ҳам ижроси билан муҳим ва қадрли. Агар у ижро қилинмаса, қонун талаблари бажарилмаса, у оддий бир қоғоз, холос. Буни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўп бор таъкидлаган. Қабул қилинган, қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқа ҳужжатлар ижроси учун барча, биринчи галда турли даражадаги раҳбарлар масъул. Бу борада ҳам давлатимиз раҳбари ўрнак, намуна бўлмоқда. Шавкат­ Мирзиёев­ жорий йил 17-18 январь кунлари Ҳиндистонга амалий ташриф билан бориб, Гандинагар шаҳрида ўтган «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этди. Президентимиз саммитда ўзбек тилида нутқ сўзлади. Халқаро анжуманда биринчи марта ўзбек тили жаранглади. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда иш бошлаётган хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш маросимида ва бошқа турли катта-кичик йиғилишларда фақат ўзбек тилида сўзламоқда. Давлат тили ҳақидаги қонун ижросининг олий намунаси бу! Бундан барча, аввало, турли даражадаги раҳбарлар ўрнак олмоғи зарур.
Қонун қабул қилинганидан буён ўтган йилларда эришган ютуқларимизни эътироф этган ҳолда, афсусланарли жиҳатлар ҳам кўп эканини айтмай иложимиз йўқ. Она тилимизни хато билан ёзишлар, бузиб гапиришлар камайиш ўрнига кўпайиб бораётганга ўхшайди.
Ўзбек тили – бизнинг она тилимиз, давлат тилимиз, унинг софлигини сақлаш, бойитиш, нуфузини кўтариш... ҳамма-ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Фақат лоқайдлик, бефарқлик, менга нима ёки бу менинг ишим эмас, деб қараш каби иллатлардан воз кечсак, менинг ота-онам шу тилда гаплашган, шу тилда тилим чиққан, мен яшаётган жонажон Ўзбекистонимизнинг давлат тили бу, унинг тақдири учун мен ҳам масъулман, деб ёндошсак, давлатимиз рамзлари – Конституция, Байроқ, Мадҳия каби, балки улардан-да улуғ ва муқаддасроқдир давлат тили, деб билсак, она тилимизни менсимаганларга, уни бузиб ёзган ва гапирганларга худди ўз онамизни беҳурмат қилган кимсага қарши курашгандай курашсак – буюк ўзбек тилимизнинг – давлат тилимизнинг мавқеини янада баланд кўтарган бўламиз. Бу билан ўзимизни, она халқимизни, жонажон Ватанимиз – Ўзбекистонимизни улуғлаймиз.

Маматқул ҲАЗРАТҚУЛОВ,
Ўзбекистон Республикасида 
хизмат кўрсатган журналист




Ўхшаш мақолалар

Илоҳий имтиёз

Илоҳий имтиёз

🕔14:24, 11.11.2019 ✔268

Фано – ўтаётган вақт воситачилигида мавжудот тараққиёт ва таназзулининг фалсафий суврати, ривожланиш ва инқироз белгиси, вақтнинг ҳаёт, ҳаётнинг вақт орқали ўтиши тавсифи, оламлар мажмуасидан тортиб, бўлакларга бўлинмас зарраларнинг тинимсиз инқилобий жараёни. Тараққиёт ва инқироз, инқироз ва тараққиёт жараёнларининг умумжаҳоний дард истилоҳидир.

Батафсил
Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

🕔13:56, 01.11.2019 ✔470

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга Мурожаатномасида ташқи сиёсат борасида эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб, бу борада галдаги вазифалар сифатида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш масаласи қўйилган эди.

Батафсил
ОНА ТИЛИ ВА  МИЛЛИЙ ҒУРУР

ОНА ТИЛИ ВА МИЛЛИЙ ҒУРУР

🕔19:49, 24.10.2019 ✔791

Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига ўттиз йил тўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу жуда катта воқеа. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғояси остида амалга оширилаётан улуғвор ишларнинг яна бир ифодаси.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илоҳий имтиёз

    Илоҳий имтиёз

    Фано – ўтаётган вақт воситачилигида мавжудот тараққиёт ва таназзулининг фалсафий суврати, ривожланиш ва инқироз белгиси, вақтнинг ҳаёт, ҳаётнинг вақт орқали ўтиши тавсифи, оламлар мажмуасидан тортиб, бўлакларга бўлинмас зарраларнинг тинимсиз инқилобий жараёни. Тараққиёт ва инқироз, инқироз ва тараққиёт жараёнларининг умумжаҳоний дард истилоҳидир.

    ✔ 268    🕔 14:24, 11.11.2019
  • Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

    Халқаро эътироф: ЎЗБЕКИСТОН РЕЙТИНГИ ШИДДАТ БИЛАН ЮКСАЛМОҚДА

    Давлатимиз раҳбарининг 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги Парламентга Мурожаатномасида ташқи сиёсат борасида эришилган ютуқлар алоҳида таъкидланиб, бу борада галдаги вазифалар сифатида дунё ҳамжамиятида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш масаласи қўйилган эди.

    ✔ 470    🕔 13:56, 01.11.2019
  • ОНА ТИЛИ ВА  МИЛЛИЙ ҒУРУР

    ОНА ТИЛИ ВА МИЛЛИЙ ҒУРУР

    Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига ўттиз йил тўлди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу жуда катта воқеа. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғояси остида амалга оширилаётан улуғвор ишларнинг яна бир ифодаси.

    ✔ 791    🕔 19:49, 24.10.2019
  • «ОНА ТИЛИМИЗНИ ЙЎҚОТСАК  бир чақага қиммат одам бўлиб қоламиз...»

    «ОНА ТИЛИМИЗНИ ЙЎҚОТСАК бир чақага қиммат одам бўлиб қоламиз...»

    Бу воқеани улуғ устоз Абдулла Орипов сўзлаб берган эди:

    ✔ 815    🕔 17:59, 18.10.2019
  • ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

    ОЛИМЛАРИМИЗ ИХТИРО ВА КАШФИЁТЛАРНИ ТУШЛАРИДА ҚИЛИШМОҚДАМИ?

    Интернет саҳифаларига назар солганимизда дунё хабарлари ичида хорижий олим ва мутахассисларнинг қандайдир ноёб кашфиётлари ёки фанда эришган ютуқларини ўқиб қоламиз. Бундан гоҳида ҳайратлансак, гоҳида нега бизнинг олимлару фан докторларнинг кашфиётларини билмаймиз, деган хаёлга борамиз, дейилади ЎзА чоп этган мақолада.

    ✔ 916    🕔 22:43, 10.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар