Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ГУГУРТНИ ЁҚИШДАН ОЛДИН

яшил оламга етаётган хавфни мулоҳаза қилиб кўрайлик

Куз ва баҳор ойларида инсон саломатлигининг беқарорлашиши кўп кузатилади. Биласизми нега? Бу атроф-муҳитдаги ўзгаришлар билан боғлиқ.
 

ГУГУРТНИ  ЁҚИШДАН ОЛДИН

Табиатдаги иқлим ўзгариши инсон саломатлигига муайян даражада таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, атроф-муҳит, экология ва табиатга инсон омили томонидан етказилаётган зарарли таъсир натижасида бутун борлиқ – ер, сув, атмосфера ва инсон бирдай зарар кўради. 
Инсонларнинг касалликларга чалиниш ҳолатини кузатсак, нафас олиш тизими хас­таликлари айниқса куз ойларида кучайганининг гувоҳи бўламиз. Бу эса, кузда яшил муҳитнинг нисбатан камайиши ҳамда ҳавода зарарли газлар ҳажмининг ортиши туфайли юз беради.
Статистик маълумотларга кўра, сайёрамизда ҳар йили ташқи муҳитга 70 миллион метр куб заҳарли газ, 50 миллион тонна метан, 13 миллион тоннага яқин азот қуюндиси чиқарилмоқда. Океанларга 10 миллион тонна нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ҳавзаларига 32 километр куб ифлос саноат сувлари қуйилмоқда. 11 миллион гектар ўрмон кесилмоқда ва ёниб кетмоқда. Бундай катта талафотлар инсон саломатлигига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди, албатта. Биз океанлардан анча узоқда яшасак-да, атроф-муҳитнинг инсон омили туфайли булғанишидан ўзимизни четга олиб қочолмаймиз. Сабаби, маиший чиқиндиларни нотўғри тасарруф қилиш, белгиланмаган жойларга ўзбошимчалик билан утилизация қилиш ёки ёқиб ташлаш ҳоллари, афсуски, кўп кузатилади. Айниқса, куз келиб, яшил муҳит бирқадар камайганида инсон учун фойдали газлар ва кислород ўрнини ёқилган хазонлардан кўтариладиган зарарли газлар эгаллаши жуда ачинарлидир. 
Бир тонна қуруқ барг ёқилганда ҳавога 30 килограмм зарарли чиқинди ажралиб чиқади. Уларнинг таркибида инсон учун энг заҳарли моддалар, хусусан, диоксин бор. 
Инсон саломатлигига атмосферадаги зарарли газлар орқали фақат канцероген моддалар таъсир қилибгина қолмай, балки бошқа кимёвий моддалар ҳам хавф туғдиради. Уларнинг саломатликка салбий таъсири йил сайин анча кучайиб бориши кузатилади. Ҳаво заҳарли моддалар билан тўйинади, унда оғир ионлар кўпаяди. Қуёш нурининг атмосферада тарқалиши, ергача етиб келиши ҳам ўзгаради. Оқибатда аҳоли ўртасида сурункали бронхит, ўпка саратони ва силдан касалланиш ҳолатлари кўпаяди.
Ўсимликларни ёққанда уларга сепилган пестицидлар ажралиб чиқиши мумкин. Шу билан бирга ҳавога чанг, ис, азот, канцерогенларнинг айрим турлари аралашади – уларнинг барчаси ўпкага ва қизилўнгачга зарар келтириб, буйрак билан жигар фаолиятига таъсир қилиб, иммунитетни сустлаштиради.
Хазон тутуни организмда ўсимталар пайдо қиладиган моддаларни тамаки тутунига нисбатан 350 марта кўп чиқаради. Лекин айниқса вояга етмаганларни тамаки ва чекишнинг зарарли оқибатларидан жиддий муҳофаза қилганимиз ҳолда ҳовлимизда тўпланиб қолган хазонларни ёқишни болаларга ўзимиз буюрамиз. Уларни шу йўл билан заҳарлаётганимизни ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Болаларда атроф-муҳитдан ажралаётган зарарли газларга нисбатан эътиборсизлик кайфиятини шакллантириб борамиз. Шу йўл билан уларнинг нафас олиш тизимида ўткир ва сурункали хасталиклар юзага келишига сабабчи бўлиб қоламиз.
Хазонларни ёқиш инсон саломатлиги, ер, сув, ўсимликлар, ҳайвонлар ва атмосфера учун қай даражада хатарли эканини кўпчилик мулоҳаза қилолмайди. Қуруқ баргларни ёқиш орқали уларнинг ичида қишлайдиган фойдали қурт-қумурсқаларга ҳам қирон етади. Бора-бора табиий мувозанатни сақлаб турадиган бундай фойдали ҳашаротлар бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфи туғилади. Хазон ёқиш асносидаги олов ўсимликлар уруғлари ва илдизларини йўқ қилиб, дарахтларнинг пастки қисмига ва илдизларининг юқори қисмига зарар келтиради. Натижада, хазон ёқиш жараёнидаги нотўғри тадбир яшил оламга ҳам каттагина талафот етказади. Шунингдек, хазонларни йўқ қилиш тупроқнинг музлашини икки-тўрт баробаргача кучайтиради. Ёқилган хазонлардан қолган кул ер учун ўта зарарли ашё. У фойдали ўғит бўла олмайди. Аксинча, ёмон таъсир ўтказиб, тупроқнинг фойдали хусусиятларини ҳам йўққа чиқаради. Агар куз пайтида хазонлар ёқиб юборилмасдан, бир жойга тўплаб, усти нам тупроқ билан ёпиб қўйилса, баҳорга келиб, у тупроқ учун анча фойдали ўғитга айланади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 88-моддаси 3-қисмига мувофиқ дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юборган мансабдор шахслар ва бошқа фуқаролар атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиргани учун жаримага тортилади. Яъни: фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробаридан беш баробаригача, мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг беш баробаридан ўн баробаригача маъмурий жарима солинади.
Атрофимизни қуршаб турган табиий муҳитга оқилона муносабатда бўлиш бир қанча муаммоларнинг олдини олади. Инсонда хавфли ва сурункали касалликлар пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳар бир инсон атроф-муҳитдаги ҳар бир борлиққа ҳурмат билан ҳамда оқилона муносабатда бўлиши, уни асраб-авайлаши зарур.

Алишер РАҲИМОВ




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔193

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔74

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔74

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 193    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 74    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 74    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 297    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 96    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар