Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЎЗБЕК ХОНАДОНИДА ЯПОН КЕЛИНЧАК

Дунёда турфа тақдирли инсонлар яшайди. Уларнинг матонатли ҳаёт тарзи нафақат имконияти чекланган кишилар, балки соппа-соғ бўла туриб муваффақиятсизликдан нолиб яшайдиганлар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин.
Оёқ-қўлсиз туғилиб, матонат тимсолига айланган Николас Вуичич билан турмуш қурган Канае Мийаҳара исмли америкалик япон қизи ҳақида эшитганмисиз? У қиз ўзининг комилликка тўла инсоний қалб соҳибаси эканини исбот қилолди. Аслида японларда комил инсон тушунчаси қайси тамойиллар асосида шаклланишини ўқиб-изланиб ўрганиш мушкул. Буни англаш учун буюк қалб соҳиби бўлиш керак.

ЎЗБЕК ХОНАДОНИДА  ЯПОН КЕЛИНЧАК

Қўшкўпир туманига келин бўлиб келган япониялик Микако Сугаварани ҳам катта қалб эгаси дейиш мумкин. У Ғозовот қишлоғида яшовчи Нурбек Рўзметов билан турмуш қуриб, бахтли ҳаёт кечирмоқда...
Нурбек акаси Умиджон ва бошқа ҳамқишлоқлари билан Тошкентда қурилиш фирмасига ишга кирди. Уларнинг зиммасига янги қурилган катта бир ошхона биносининг сўнгги пардозлаш ишлари топширилган эди. Ишчилар бинонинг тайёр бўлган қисмида ётиб юришарди.
Кунлардан бир кун... фалокат оёқ остида деганларидай, саҳармардонда бинода ёнғин  чиқди. Олов кўз очиб юмгунча бинонинг ҳамма жойини эгаллаб олди. Чўчиб уйғонган йигитлар ташқарига чиқишга уриндилар, бироқ қоронғида чиқиш йўлагини топа олмасдан аччиқ тутунда бўғилиб ҳушдан кетишди.
Бу фалокат туфайли Нурбек олтмиш фоиз куйиш жароҳати олди. У Тошкентда касалхонада даволанарди. Кутилмаганда шифохонага Япониядан уч нафар шифокор хизмат сафари билан ташриф буюришди. Уларнинг орасида Микако Сугавара ҳам бор эди. Унинг зиммасига Нурбекка қараш вазифаси юклатилган эди. Микако беморнинг боши узра парвона бўлиб, иссиғи ва қон босимини ўлчаб қўяр, қошиқ билан овқат едирарди. Бу меҳрибончилик Нурбекка ижобий таъсир қилиб, тез тузала бошлади. Аммо танасининг ҳамма жойи куйгани боис қайта-қайта жарроҳлик амалиётини бош­дан кечирди. У икки йил касалхонада ётиб даволанди.
2011 йил кузида Нурбек қўлтиқтаёққа суянганча касалхонадан уйига қайтди. У шунга ҳам жуда хурсанд бўлди. Ахир у деярли жонсиз танага айланиб қолганди-да.
Микако озроқ муддат хоразмлик йигитдан хабар олиб турди. Сўнг эса ўз юртига жўнаб кетди. Нурбек унга ўрганиб қолган экан, ўзини жуда ёлғиз ҳис қила бошлади. Аксига олиб, қизнинг телефон рақамини ҳам олмаганди. Россияда ишлаётган оғаси Умидбекдан интернет орқали Микакони излаб топишни илтимос қилди. Ният холис бўлса, Худо мададкор бўларкан, орадан беш йил ўтиб Нурбек Микакони топди.
Микако Сигавара Тошкентда ишлаган йиллари ўзбек тилини жуда яхши ўрганиб олганди. У Нурбекка эҳтиромга тўла хабарлар ёзди, телефон орқали гаплашиб туришди. Бир куни йигит халоскор япон қизини Хоразмга таклиф қилди.
– Япониядан Хивага сайёҳ бўлиб келган Микакони тантана билан кутиб олдик, – дейди Нурбекнинг онаси Гавҳаржон биби. – Ўн кун давомида ўғлим унинг ёнидан бир қадам нари жилмади. Кўнгли унга боғланиб қолганини ўшанда ҳис қилдим.
Ёшлар турмуш қуришга қарор қилишди. Олдинига Микаконинг ота-онаси қаттиқ қаршилик билдирди. Қизининг қарори қатъийлигини кўргач, тўйга изн беришди. Тўй Қўшкўпирнинг Ғозовот қишлоғида бўлиб ўтди. Куёв ҳамроҳлигида япон қизи ўзбекона либосларда тавозе билан даврага қадам қўйганида барча меҳмонлар уларни олқишлашди.
– Келинимнинг ота-онаси ҳам тўйга етиб келишди. Уларга ўзбекона миллий таомлар жуда ёқди. Палов еса ҳам, боғимиздан анжир териб еса ҳам «Оҳ, мазали!» деб қўйишарди. Уларнинг қўлидан «Ўзбекча-японча сўзлашгич» китобчаси тушмасди, – дея гурунгни давом эттиради Гавҳаржон биби.
– Микако менда ҳаётга, яшашга умид уйғотди, касаллик ва изтироблар билан мардона курашишга ундади. Ўлмай қолишим сабаби у деб ўйлайман, – дейди тўлқинланиб Нурбек қароқларига севинч ёшлари жиққа тўларкан. – Биз унга Гўзалой деб ўзбекча исм қўйдик. Микаконинг бизнинг она тилимиздаги маъноси шу экан. Баҳорда у менга қўчқордек ўғил туғиб берди. Исми Нажотбек. Чақалоққа ўзбекча алла айтишини кўрсангиз эди…
Хоразмнинг олис бир қишлоғидаги Рўзметовлар хонадонида япониялик келинчак ўзбекона кийинганча қўни-қўшниларга таъзим қилади, ҳовли супиради, ош дамлайди, боласига аллалар айтади. Ҳозир унинг касби акушер-гениколог.
– Мен хоразмлик ёшларга япон тилини ҳам ўргатишим мумкин. Бунинг учун тегишли рухсатнома олиш ниятидаман. Қўшниларнинг болалари: «Микако бийи (янга), бизга япон тилини ўргатинг», деб келишади. Бундан жуда хурсанд бўламан, чунки тил билган қалбларга йўл топади. Мен ўзбекчани яхши билганим учун ҳам Нурбекнинг кўнгил ҳисларини англаб ета олдим, – дейди Микако Сигавара.

Эрпўлат БАХТ,
Меҳрибон ТИЛЛАЕВА
 




Ўхшаш мақолалар

Сақоқушлар қайтмоқда

Сақоқушлар қайтмоқда

🕔14:12, 11.11.2019 ✔96

Ўзбекистоннинг шимолий минтақаси – Қорақалпоғистон Рес­публикаси ва Хоразм вилоятидаги сув ҳавзаларига ноёб сақоқушлар галаси келиб қўнмоқда.

Батафсил
Табиат мўжизаси,  саломатлигимиз посбони

Табиат мўжизаси, саломатлигимиз посбони

🕔14:11, 11.11.2019 ✔93

Ҳашаротлар ичида асаларидек табиат шайдоси бўлмаса керак. Унинг меҳнатсеварлиги, заҳматкашлиги кишини лол қолдиради. Асаларилар қийғос очилган гуллар оламига талпиниб, эртанги кун ташвиши билан яшайдилар.

Батафсил
ЎЗБЕК ХОНАДОНИДА  ЯПОН КЕЛИНЧАК

ЎЗБЕК ХОНАДОНИДА ЯПОН КЕЛИНЧАК

🕔13:53, 01.11.2019 ✔462

Дунёда турфа тақдирли инсонлар яшайди. Уларнинг матонатли ҳаёт тарзи нафақат имконияти чекланган кишилар, балки соппа-соғ бўла туриб муваффақиятсизликдан нолиб яшайдиганлар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин.
Оёқ-қўлсиз туғилиб, матонат тимсолига айланган Николас Вуичич билан турмуш қурган Канае Мийаҳара исмли америкалик япон қизи ҳақида эшитганмисиз? У қиз ўзининг комилликка тўла инсоний қалб соҳибаси эканини исбот қилолди. Аслида японларда комил инсон тушунчаси қайси тамойиллар асосида шаклланишини ўқиб-изланиб ўрганиш мушкул. Буни англаш учун буюк қалб соҳиби бўлиш керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сақоқушлар қайтмоқда

    Сақоқушлар қайтмоқда

    Ўзбекистоннинг шимолий минтақаси – Қорақалпоғистон Рес­публикаси ва Хоразм вилоятидаги сув ҳавзаларига ноёб сақоқушлар галаси келиб қўнмоқда.

    ✔ 96    🕔 14:12, 11.11.2019
  • Табиат мўжизаси,  саломатлигимиз посбони

    Табиат мўжизаси, саломатлигимиз посбони

    Ҳашаротлар ичида асаларидек табиат шайдоси бўлмаса керак. Унинг меҳнатсеварлиги, заҳматкашлиги кишини лол қолдиради. Асаларилар қийғос очилган гуллар оламига талпиниб, эртанги кун ташвиши билан яшайдилар.

    ✔ 93    🕔 14:11, 11.11.2019
  • ЎЗБЕК ХОНАДОНИДА  ЯПОН КЕЛИНЧАК

    ЎЗБЕК ХОНАДОНИДА ЯПОН КЕЛИНЧАК

    Дунёда турфа тақдирли инсонлар яшайди. Уларнинг матонатли ҳаёт тарзи нафақат имконияти чекланган кишилар, балки соппа-соғ бўла туриб муваффақиятсизликдан нолиб яшайдиганлар учун ҳам ўрнак бўлиши мумкин.
    Оёқ-қўлсиз туғилиб, матонат тимсолига айланган Николас Вуичич билан турмуш қурган Канае Мийаҳара исмли америкалик япон қизи ҳақида эшитганмисиз? У қиз ўзининг комилликка тўла инсоний қалб соҳибаси эканини исбот қилолди. Аслида японларда комил инсон тушунчаси қайси тамойиллар асосида шаклланишини ўқиб-изланиб ўрганиш мушкул. Буни англаш учун буюк қалб соҳиби бўлиш керак.

    ✔ 462    🕔 13:53, 01.11.2019
  • СОЧ

    СОЧ

    Шодмон ОТАБЕК

    Қаҳрамон мактабдан чиқиб, тўғри уйга келди. Айвонни супураётган Холтожи хола ўғлини кўриб, ишини тўхтатди.

    ✔ 747    🕔 17:55, 03.10.2019
  • Якуний назорат

    Якуний назорат

    Шафақ тонги отади. Кўз очиб юмгунча Қуёш терак бўйи юксалади. Талабалар издиҳоми ўнгу сўлга эътиборсиз Дорилфунун томон оқади. Серташвиш нигоҳлар Қуёш туриш-турмишидаги бежоликни илғамайди.
     

    ✔ 1139    🕔 22:56, 29.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар