Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Савобнинг бутуни яхши

Кутилмаганда юмушим кўпайиб ишга кечикиб отландим. Бекатда жонсарак турсам, ёнимга «Матиз» келиб тўхтади. Собиқ ўқувчим Жамол экан. Қувониб кетдим.
 

– Ассалому алайкум, устоз. Бозор чорраҳасигача чиқвола­қолинг, – деди меҳрибонлик билан.
Жамолни мактабда беш йил ўқитганман. Уйи ҳам кўчамизнинг охирида. Йўл-йўлакай гап­лашиб кетиб, беихтиёр икки-уч бор қўл соатимга қараб қўйдим.
– Ишга кечикяпсиз, шекилли. Сал вақтлироқ чиққанингизда автобусга улгурардингиз, – деди у.
– Э, уйни иши ҳеч тугамайди, югуриб-елиб соатга ҳам қарамабман. Акси бўлади-да ўзи, бугун барвақтроқ боришим керак эди, – дедим хўрсиниб. – Сен орқангга қайтасанми. – Ичимда эса зора катта йўлга олиб чиқиб қўйса, деб ўйладим.
– Қайтаман, молларга кунжарага кетяпман, – деди у хотиржамгина. Тепасига «Емхона» деб ёзилган бино ёнига келгач машинасини ғийқиллатиб тўхтатди.
– Майли, опа, яхши етволинг, – деди у тушақолинг, дегандай.
Мен раҳмат айтиб машинадан тушдим. Яна юрагим дукуллаб машина кута бошладим. Ваҳоланки, катта йўлгача машинада беш дақиқалик йўл қолганди. Жамол тушмагур олиб чиқиб қўйса унча кўп нарса йўқотмасди-ку, деб ўқувчимнинг ҳаракатларидан ранжирканман, негадир ўзимдан хафа эдим. Тўғрида, балки мактабда турли фанлар қатори одамийлик, оқибат каби инсоний хислатлардан ҳам сабоқ берганимда балки ҳозир шу аҳволда қолмасмидим. Ахир беш йил мобайнида унга қанча вақтимни, асабимни, билимимни сарфлаган, уни ҳаётда ўз ўрнини топишига баҳоли қудрат ҳисса қўшгандим-ку. Наҳотки шунинг қадри, ҳурмати бўлмаса (Шуларни ўйларканман, ҳар доим хаёлимда виқор билан турадиган оқибат аталмиш фазилат уялибгина қаддини буккандай бўлди). Бироқ майли, ҳар ҳолда шу ергача олиб келиб қўйди-ку, инсофи бор экан, танимаганга солиб ўтиб кетса ҳам нима қила олардим. Куни кеча шундай бўлди-ку. Ўзига тўқ оилада яшайдиган собиқ ўқувчим билан автобусда чақ-чақлашиб кетдик. Мактаб даврини, менинг меҳрибончиликларимни завқ билан эслади. Бироқ ўз бекатига келганида шошилиб ўрнидан турди-ю, хайр дейишни ҳам унутиб тушиб кетди. Мен эса меҳнатларимдан миннатдор бўлган ўқувчим учун йўл ҳақини тўлаб юборишни ният қилганимча пулимни чангаллаб қолавердим. Ана шу хаёл менга таскин бўлди.
Тағин сиз бу қанақа муаллим бўлди нега ҳаммага тама билан қаряпти, деб ўйламанг. Мутлақо бундай демоқчи эмасман. Фақат нега йилдан-йилга ота-бола, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, ака-ука, опа-сингил, устоз-шогирд умуман одамлар орасидаги оқибат йўқолиб боряпти, бунинг учун ким айбдор, деган савол дилимни эзяпти. Сиз шунга нима дейсиз, газетхон?!

Муҳаббат ҲАМИДОВА
 




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔193

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔73

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔74

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 193    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 73    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 74    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 297    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 96    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар