Етти кун      Бош саҳифа

ЎЗБЕК ЙИГИТИ ОСИЁ НОБЕЛИ СОҲИБИ

ёхуд нега ўзбек тили ва адабиёти бўйича олимпиада йўқ?

Ўн тўққиз ёшли Бобур Эгамберганов – нафақат ўзи туғилиб ўсган Хоразмнинг, балки мамлакатимиз фахри саналади. У ёш бўлишига қарамасдан жуда кўп ютуқ­ларга эришган. Олти тилда бемалол гаплаша оладиган бу йигит яқинда халқаро «Guzi» мукофотига лойиқ деб топилди.
Мазкур мукофот 2002 йилда Филиппинда ташкил қилинган бўлиб, у Осиё Нобель мукофотининг анологи саналади. Ҳар йили бу мукофот билан 15 нафаргача номзод тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, Бобур Эгамберганов Урганч туманида таваллуд топган. Ҳозиргача у араб, рус, инглиз, украин, поляк ва бошқа қардош тилларда бемалол гаплаша олади. Ўтган йили изланувчан ва ташаббускор Бобур украин ва ўзбек дўстлик алоқаларини ривожлантиришдаги хизматлари учун «За розбудову Украини» ордени билан тақдирланган эди.
У Урганч қурилиш коллежида ўқиётган даврида Москва шаҳрида бўлиб, рус тили ва адабиёти халқаро олимпиадаси, шунингдек, Қозон шаҳрида бўлиб ўтган татар тили ва адабиёти халқаро олимпиадасида иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олган эди.
Бобур араб тилини мукаммал ўрганиб, бу тил имлоси бўйича хаттотлик санъати билан ҳам шуғулланиб келади. Бу борадаги ишлари учун у Франциянинг «Euro Star – 2017» мукофотига сазовор бўлган.
– Япониялик бир тенгдошим Қозонда татар тили ва адабиётидан халқаро олимпиада чоғида менинг ўзбек эканимни билиб, мен билан ўзбекча гаплашди. Суҳбат давомида у Навоий бобомизнинг рубоийларини ёддан айтиб берди ва нега ўзбек тили ва адабиёти бўйича олимпиада йўқлигини сўради. Тўғриси, унинг бу саволига жавоб беролмадим. Шундан бери ўйланиб юраман, нима учун туркий миллатлар ичида нуфузи жиҳатдан энг катталаридан бири бўлишига қарамай бизда ўз она тилимиз ҳамда адабиётимиз бўйича халқаро танловлар ташкил қилинмайди. Менимча, турли ёшдагилар ўртасида бундай халқаро танлов ўтказилса, юртимиз тарихига, адабиётига, санъатига қизиқувчилар ошишига, юртимизга келувчи сайёҳлар сони кўпайишига хизмат қиларди. Менинг бу фикрларимни тегишли мутасаддилар эшитишини ва инобатга олишини жуда истар эдим, – дейди Бобур Эгамберганов.
Эрпўлат БАХТ
 




Ўхшаш мақолалар

Ҳоким талаба-ёшлар  билан учрашди

Ҳоким талаба-ёшлар билан учрашди

🕔14:23, 11.11.2019 ✔183

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашди, дея хабар берди ЎзА.

Батафсил
Бу қўрғонни асрашга барча масъул

Бу қўрғонни асрашга барча масъул

🕔14:17, 11.11.2019 ✔180

Тошкент вилояти Қибрай туманида оилавий муносабатлар ва мол-мулк сабаб ўзаро низолашган оилаларни яраштиришга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди, дея хабар берди ЎзА.
 

Батафсил
Тошкентда ёғочли бинолар қуриладими?

Тошкентда ёғочли бинолар қуриладими?

🕔14:16, 11.11.2019 ✔180

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россия Федерацияси Вологда вилоятидан ташриф буюрган тадбиркорлар билан учрашувда шу таклиф киритилди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳоким талаба-ёшлар  билан учрашди

    Ҳоким талаба-ёшлар билан учрашди

    Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашди, дея хабар берди ЎзА.

    ✔ 183    🕔 14:23, 11.11.2019
  • Бу қўрғонни асрашга барча масъул

    Бу қўрғонни асрашга барча масъул

    Тошкент вилояти Қибрай туманида оилавий муносабатлар ва мол-мулк сабаб ўзаро низолашган оилаларни яраштиришга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди, дея хабар берди ЎзА.
     

    ✔ 180    🕔 14:17, 11.11.2019
  • Тошкентда ёғочли бинолар қуриладими?

    Тошкентда ёғочли бинолар қуриладими?

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россия Федерацияси Вологда вилоятидан ташриф буюрган тадбиркорлар билан учрашувда шу таклиф киритилди.
     

    ✔ 180    🕔 14:16, 11.11.2019
  • Тўлов муддати узайтирилди

    Тўлов муддати узайтирилди

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди.
     

    ✔ 178    🕔 14:16, 11.11.2019
  • ЎЗБЕК ЙИГИТИ ОСИЁ НОБЕЛИ СОҲИБИ

    ЎЗБЕК ЙИГИТИ ОСИЁ НОБЕЛИ СОҲИБИ

    ёхуд нега ўзбек тили ва адабиёти бўйича олимпиада йўқ?

    ✔ 369    🕔 13:56, 01.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар