Давр нафаси      Бош саҳифа

Илоҳий имтиёз

Фано – ўтаётган вақт воситачилигида мавжудот тараққиёт ва таназзулининг фалсафий суврати, ривожланиш ва инқироз белгиси, вақтнинг ҳаёт, ҳаётнинг вақт орқали ўтиши тавсифи, оламлар мажмуасидан тортиб, бўлакларга бўлинмас зарраларнинг тинимсиз инқилобий жараёни. Тараққиёт ва инқироз, инқироз ва тараққиёт жараёнларининг умумжаҳоний дард истилоҳидир.

Илоҳий имтиёз

Бу фикримиз инсондан бошқа барча жонли ва жонсиз мавжудотга тааллуқли. Инсонга нисбатан эса фано ниҳоятда мурувватлидир. Фано йўли инсон учун мангуликдан узоқ, лаҳзадан яқин. Фано башар аҳли учун Ҳақ билан халқ ўртасидаги масофа, мобайн.
Фано – Одам Атонинг тупроқдан ийланган лаҳзаларидан бошлаб, тонгла маҳшаргача бўлган вақт чизиғи. Айни бир пайтда, фано лаҳзадаги ақл бовар қилмас бир улушнинг мингдан бири қадар кичик нуқтачасидан олинган зарра. Яъни фано бу – «ўзингдан кетдинг – менга етдинг», демакдир. Ана шу маънода ҳам фано инсонга берилган илоҳий имтиёз.
Мумтоз адабиётимизнинг салмоқли қисми фано тилсимининг мифтоҳини, маънавий калитини кашф этиш билан машғул бўлган. Ўткинчиликка иқрорлик абадиятга эришмакнинг муҳим шарти деб қаралган. «Боқий топар улки, бўлди фаний, раҳравга фано бақо бўлибдур», – дейди ҳазрат Навоий.
Йилнинг тўрт фасли – қиш, баҳор, куз, ёз, инсоннинг вужуди таркиб топган тўрт унсур – сув, ҳаво, тупроқ, олов, умрнинг тўрт мавсуми – болалик, ёшлик, камолот, кексалик – булар ва булар каби ҳайратланарли мутаносибликлар фанонинг ўзига хос стихия формулалари. Албатта, бу стихиянинг, бу талотумнинг замирида мутлақо бир самовий интизом, илоҳий қонуният мавжудлиги муқаррардир.
Ана шу қонуниятни идрок этиш ва идрок эткизиш борасида мутафаккир шоирларимиз ақл бовар қилмас теранликларга бориб етганларки, Паҳлавон Маҳмуд ҳазратлари ана шу кашфиётчилар даврасида, шак-шубҳасиз, фахрли ўринни эгаллайди.
Вақтнинг тинимсиз оқими дарёсида Паҳлавон Маҳмуднинг тафаккур кемаси мавзу ва мазмун жиҳатидан турли юкларни ташиб сузади. Бу «кема» бу «дарё»да баъзан сокин туради, яъни фалсафий мушоҳадаларга машғул бўлади, гоҳ оқимга қарши суза бориб, умрнинг тоти, завқи, ҳамҳаёт замондошларнинг дийдоридан лаззатланиш, саодатланиш, бу ғанимат бахтнинг қадрига етиш ҳамда муваққатлигидан ҳасратланиш кайфиятларига берилади… 
Паҳлавон Маҳмуднинг фано фалсафаси билан боғлиқ поэтик тадқиқотларидаги маърифий йўналишларида, нур толаларининг зулматни пайпаслаб ҳақиқат излашида ажиб бир ўзаро ҳаракат мутаносибликлари мавжуд. Боя айтганимиз кема ҳаракатидаги зоҳирий беқарорлик ботиний тафаккур устуворлигини таъминлаб тургувчи фаолият, муборак бир руҳий безовталикдир.
Паҳлавон Маҳмуд рубоиётидаги фано фалсафасига бағишланган оҳангларнинг муҳим жиҳатларидан бири — ҳасратдир. Бироқ, шуниси муҳимки, мисралардан уфуриб турган бу андуҳлар, ҳасратлар шунчаки обидийда эмас, билъакс, жаҳоний бир дард, мулки борлиқнинг тараққийсида таназзулни фаҳм этиш, мушоҳада қилиш ҳамда ана шу фаҳму мушоҳадалардан чиқарилган поэтик хулосаларни ҳаёт учун, муборак тириклик учун дастуриламал қилиб олиш истаги билан суғорилган. 
Меъмор фалак қаср ила айвон этгай,
Нақшини тамом этгаю вайрон этгай.
Пештоқини бу кун ўзига тенг этгач,
Эртасига ер била яксон этгай.
Бу – кечган умрга мағрур бўлмаслик фалсафаси. Модомики, Аллоҳ абадияти қошида ушбу дунё қасрининг бизга азалий ва абадийдек туюлган умри бир кунликкина экан, нима учун инсон вақтни, ўтаётган умрнинг бебаҳо лаҳзаларини бу даражада қадрламаслиги керак?
Хулоса шундайки, яшаб қолишга ошиқмоқ керак. Умримиз бизга узундек туюлади, холос. Аён бўладики, биз тақдир томонидан бизга ажратилган вақтнинг «қўли»да омонат, гаровдамиз. Маънан ўзига хос тутқунлармиз. Бизга берилган ҳаёт шунчаки туҳфа бўлиб қолмасдан, бир кунмас-бир кун ҳисоби сўраладиган армуғондир.

Матназар АБДУЛҲАКИМ
(«Тафаккур чорраҳаларида» китобидан)




Ўхшаш мақолалар

ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ  БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

🕔11:22, 10.12.2019 ✔166

«Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё. 
Нега дейсизми?

Батафсил
МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ  БУНЁДКОРИ

МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ БУНЁДКОРИ

🕔17:41, 29.11.2019 ✔511

Инсон дунёқарашининг шаклланиши, унинг келажаги мактаб партасида ўтирган пайтидан қатъий бир йўсинга туша боради. Ўрганилган билим ҳаётнинг келгусидаги паллалари учун нечоғли аҳамиятли экани, болага нималар бера олиши, унинг тақдирига қанчалик дахлдорлиги жуда муҳим хусусиятдир. Буни устоз-муаллимлар тўғри англаб етсагина таълимдан кўзда тутилган мақсадга эришиш имкони бор.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ  ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ  МАРКАЗИ  АСРЛАР  ДАВОМИДА  ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ АСРЛАР ДАВОМИДА ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

🕔16:17, 29.11.2019 ✔579

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди, дея хабар берди ЎзА.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ  БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

    ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

    «Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё. 
    Нега дейсизми?

    ✔ 166    🕔 11:22, 10.12.2019
  • МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ  БУНЁДКОРИ

    МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ БУНЁДКОРИ

    Инсон дунёқарашининг шаклланиши, унинг келажаги мактаб партасида ўтирган пайтидан қатъий бир йўсинга туша боради. Ўрганилган билим ҳаётнинг келгусидаги паллалари учун нечоғли аҳамиятли экани, болага нималар бера олиши, унинг тақдирига қанчалик дахлдорлиги жуда муҳим хусусиятдир. Буни устоз-муаллимлар тўғри англаб етсагина таълимдан кўзда тутилган мақсадга эришиш имкони бор.

    ✔ 511    🕔 17:41, 29.11.2019
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ  ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ  МАРКАЗИ  АСРЛАР  ДАВОМИДА  ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ АСРЛАР ДАВОМИДА ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

    Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди, дея хабар берди ЎзА.

    ✔ 579    🕔 16:17, 29.11.2019
  • АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

    АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

    «Мен дунёга биттагина сўз айтмоқчи эдим. Уни тополмаганим учун ёзувчи бўлиб кетдим», деган эди буюклардан бири. Биз ҳам сизга бир сўз айтмоқчи эдик. 
    Балки... «айтилмаган сўздир қутлуғ ҳар лаҳза» деб тушунишимиз тўғри бўлар.

    ✔ 761    🕔 12:43, 19.11.2019
  • БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲАГА

    БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲАГА

    Парламент Қонунчилик палатасига киритилган   2020 йилга мўлжалланган Бюджетномани тасдиқлашда янги амалиёт ҳаётга татбиқ этилмоқда ва Олий Мажлис томонидан биринчи марта Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинади. Бу ҳақда қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғилишида ­айтиб ўтилди.
     

    ✔ 699    🕔 12:42, 19.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар