Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Пойтахт чорраҳаларида «Вафел чизмаси»

Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда тирбандлик­ларнинг олдини олиш мақсадида «вафел чизмаси» пайдо бўлмоқда, дея хабар ­берди ­Тошкент шаҳар Ички ­ишлар Бош бошқармаси. Ушбу чизма ­Сингапурда муваффақиятли ­синовдан ўтган.
 

Пойтахт чорраҳаларида «Вафел чизмаси»

Чизма ёрдамида ҳаракат йўналишида тирбандлик юзага чиққан ҳолатда чиқиш мумкин бўлмаган ҳудуд белгилаб олинади ва ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади. «Вафел чизмаси» йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган баъзи ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни тақиқламайди.
Бугунгача фақат 7 та чорраҳада бундай чизмалар пайдо бўлди. Якунда 25 тага етказилади.

Маълумот учун: 
Ҳозирча «вафел чизмаси» қоидаларини бузганлик учун баённомалар расмийлаштириш кўзда тутилмаяпти. Ҳайдовчиларга чизманинг талабларини ўрганиб чиқиш учун вақт ва унга кўникиш учун имконият берилади.
«Вафел чизмаси» нима?
Кўпчилик ҳайдовчиларни шу савол қий­наётган бўлса керак. Бу чизиқлар тирбанд­лик пайдо бўлиш хавфи бор пайтларда чорраҳага тиқилиб кирадиган ҳайдовчилардан сақланишга ёрдам беради, деб ёзади ҳуқуқ­шунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида.
Умумий қоидага кўра, ушбу сариқ чизиқлар устида тўхташ мумкин эмас, фақат айрим ҳолатларда ўнг ёки чап томонга ­бурилаётганда тўхташ мумкин (масалан, пиёдаларни ўтказиб ­юбориш).
Шунингдек, ушбу чизиқ светофорнинг яшил чироғи ўчиб ёнаётган пайтда ёки сариқда чорраҳага кириб келадиган ҳайдовчилардан ҳам огоҳликни талаб қилади. Яъни қизил чироқ ёнгунгача чорраҳадан тўлиқ ўтиб кетишга кўзи етмаган ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади, йўқса жарима тўлайди. Айни мана шунақа «сариқ аралаш қизилда кириб келиш» ортидан чорраҳаларда кўплаб йўл-транспорт ҳодисалари содир этилади ёки тирбандликлар ҳосил бўлади.
Бундай чизиқлар ўтган йили Россияда ҳам пайдо бўлган.
 




Ўхшаш мақолалар

Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима миқдори белгиланди

Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима миқдори белгиланди

🕔11:38, 20.03.2020 ✔19

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маро­симлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
 

Батафсил
Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди

Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди

🕔11:37, 20.03.2020 ✔14

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Жумалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
 

Батафсил
Эсдалик тангалар арзонлашди

Эсдалик тангалар арзонлашди

🕔17:29, 13.12.2019 ✔133

Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг жорий йил 11 декабрдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима миқдори белгиланди

    Тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима миқдори белгиланди

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маро­симлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
     

    ✔ 19    🕔 11:38, 20.03.2020
  • Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди

    Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма белгиланди

    «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Жумалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.
     

    ✔ 14    🕔 11:37, 20.03.2020
  • Эсдалик тангалар арзонлашди

    Эсдалик тангалар арзонлашди

    Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг жорий йил 11 декабрдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
     

    ✔ 133    🕔 17:29, 13.12.2019
  • Яқин қариндошлар ишончномасиз  автомашина бошқариши мумкин

    Яқин қариндошлар ишончномасиз автомашина бошқариши мумкин

    Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди.

    ✔ 118    🕔 16:16, 29.11.2019
  • Пойтахт чорраҳаларида «Вафел чизмаси»

    Пойтахт чорраҳаларида «Вафел чизмаси»

    Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда тирбандлик­ларнинг олдини олиш мақсадида «вафел чизмаси» пайдо бўлмоқда, дея хабар ­берди ­Тошкент шаҳар Ички ­ишлар Бош бошқармаси. Ушбу чизма ­Сингапурда муваффақиятли ­синовдан ўтган.
     

    ✔ 158    🕔 10:49, 19.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар