ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...
«Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё.
Нега дейсизми?
Парламент Қонунчилик палатасига киритилган 2020 йилга мўлжалланган Бюджетномани тасдиқлашда янги амалиёт ҳаётга татбиқ этилмоқда ва Олий Мажлис томонидан биринчи марта Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинади. Бу ҳақда қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғилишида айтиб ўтилди.
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш ва бюджет маълумотларининг очиқлигини, шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши, сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш тартиблари белгиланмоқда.
Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда, 5,5 фоиз (2021 йилда 5,8 фоиз, 2022 йилда 6,2 фоиз) миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 6,5 фоиз, қурилишда 9,3 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4 фоиз ва хизматлар соҳасида 5,6 фоиз кўпаяди, асосий капиталга инвестициялар 10 фоиз, товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорт 8 фоиз ўсади.
2020 йилга мўлжалланган Бюджет сиёсати пухта ўйланган фискал сиёсатни амалга оширишга, иқтисодий кўрсаткичларнинг мутаносиб ўсишига ва мамлакат молиявий тизимининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси билан бюджет маблағларини режалаштириш самарадорлигини, улардан фойдаланиш натижадорлигини оширишга ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга йўналтирилган бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
Бюджетни режалаштиришнинг барқарорлигини ошириш мақсадида прогноз йили учун Давлат бюджети ва кейинги икки йилга мўлжалланган бюджет йўналишларини тасдиқлаш йўли билан ўрта муддатга мўлжалланган бюджетни режалаштириш таклиф қилинмоқда.
2020 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 653,5 триллион сўмни, Давлат бюджети даромадларининг тушуми 128,5 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 19,6 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилиниб, бу алоҳида соҳалар ривожига мақсадли харажатларни ошириш йўли билан иқтисодий ўсишни рағбатлантиришни таъминлайди.
2020 йилда Давлат бюджетининг харажатлари 131,1 триллион сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилдагига нисбатан 24 фоизга кўп бўлиб, бунда Давлат бюджетининг харажатлари асосан ижтимоий соҳаларга йўналтирилади. Жумладан, ижтимоий соҳа харажатлари 66 триллион сўмни ёки умумий харажатларга нисбатан 50,3 фоизни ташкил этади. Бунда ушбу харажатлар аввалги йилга нисбатан 24 фоиз кўпаяди.
Мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга 5,2 триллион сўм, умумий таълимга 20,9 триллион сўм йўналтирилади, кадрлар тайёрлашга ажратиладиган маблағлар 3,9 триллион сўмни ташкил этади.
Соғлиқни сақлашга 14,8 триллион сўм, маданият ва спортни молиялаштириш учун 2,3 триллион сўм, илм-фанга 1 триллион сўм йўналтирилади. Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш ва компенсация тўловлари учун харажатлар ўтган йилдагига нисбатан 27 фоиз ошган ҳолда 6,6 триллион сўмни ташкил этади.
Бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда таъсирчан жамоатчилик ва парламент назоратини амалга ошириш долзарб аҳамият касб этади. Маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаи мустаҳкамланиши ва уларнинг мустақиллиги изчил ошириб борилишини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий вакиллик органлари ваколат ҳамда имкониятларидан оқилона фойдаланиши, бюджетга тушумлар тўлиқ бўлишини таъминлаш ишига фаол қўшилиши талаб этилади.
Нурилло НАСРИЕВ
(ЎзА)
«Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё.
Нега дейсизми?
Инсон дунёқарашининг шаклланиши, унинг келажаги мактаб партасида ўтирган пайтидан қатъий бир йўсинга туша боради. Ўрганилган билим ҳаётнинг келгусидаги паллалари учун нечоғли аҳамиятли экани, болага нималар бера олиши, унинг тақдирига қанчалик дахлдорлиги жуда муҳим хусусиятдир. Буни устоз-муаллимлар тўғри англаб етсагина таълимдан кўзда тутилган мақсадга эришиш имкони бор.
БатафсилПрезидент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди, дея хабар берди ЎзА.
Батафсил