Давр нафаси      Бош саҳифа

АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

«Мен дунёга биттагина сўз айтмоқчи эдим. Уни тополмаганим учун ёзувчи бўлиб кетдим», деган эди буюклардан бири. Биз ҳам сизга бир сўз айтмоқчи эдик. 
Балки... «айтилмаган сўздир қутлуғ ҳар лаҳза» деб тушунишимиз тўғри бўлар.

Ҳа, бир сўз топиш ва уни айтишдан ҳам оғирроқ иш йўқ. Минг машаққатлар билан сўз топилганда ҳам ҳали қилинадиган ишлар охирига етмайди. Энди у сўзни эшитадиган қулоқ ҳам топиш керак. Нотўғри ва чала эшитмайдиган, оддий соғлом қулоқ. Агар ошқозонда бирон иллат бўлса, ширин таъмни аччиқ, аччиқни ширин деб қабул қилади. Қулоқ ҳам шундай касалга чалинса – қийин. 
Борингки, шу биргина сўзни эшитадиган қулоқ ҳам топилди, кейин нима бўлади? Эшитувчи тешик қулоқ энди бу сўзни тушунадими-йўқми? Масала шунда! Мабодо қайсидир қулоқ сўзингизни бехосдан тушуниб қўйса, унда нима бўларди? Нимаям бўларди – ҳеч нарса! Чанқаган киши сув ичиб, кейин уни чиқиндига айлантиргандай гап. Лекин шу ерда нозик бир нукта бор: киши чанқаган пайт­да ичилган бир ҳўплам сув танада ўз вазифасини бажариб чиқитга чиқиб кетиш асносида вужуд тириклигини сақлаб туришга ҳам ҳисса қўшади... 
Сўз-чи? Демак, сўз инсон борлиғида мустаҳкам қарор топиши учун кишида унга ташналик ҳолати ҳам бўлиши зарур. Сўзлаш учун дуч келган кимса эмас, сўзташна инсонни топа олиш керак! Тоза ва мусаффо, зилол сўз жудаям камёб мол. 
Сўзингиз сўзташна инсоннинг қалб саҳросига қуйилди. Энди бу обиҳаёт қуриб ётган қалб саҳросини қайта тирилтира олармикан? Тирилтирса, у ерда энди гул ўсадими ёки тиканми? Энди у ер ҳаммага озор келтирадиган тиканзорга айланиб қолмасмикан? 
Биргина сўз кўнгил саҳросини бўстону ­чаманзорга айлантирганини кўриш учун бир неча йиллар, баъзан асрлар керак бўлади. Лекин сўз эгасининг капалак умридек ҳаёти у гуллардан баҳра олишга етмай қолади. У тупроқ остига кирганда, тупроқ устидан лолалар униб чиқади...
Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

ҚАТЪИЙ КАРАНТИН ЯНА ҚАЙТДИ

ҚАТЪИЙ КАРАНТИН ЯНА ҚАЙТДИ

🕔21:29, 08.07.2020 ✔178

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда республика махсус комиссияси ахборотида маълум қилинди.

Батафсил
АБГОР ШАРТ-ШАРОИТ — ҚИЙНОҚ БИЛАН ТЕНГ

АБГОР ШАРТ-ШАРОИТ — ҚИЙНОҚ БИЛАН ТЕНГ

🕔12:59, 26.06.2020 ✔352

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, инсон ҳуқуқлари олий қадрият, деб кўп эътироф этилади. Чунки бу улуғвор ғоялар қонунларимиз туб моҳиятига сингдирилган. Муҳими, ана шу имкониятлардан барча бирдек фойдаланиши. Аммо амалда бундан баҳраманд бўла олмаётган одамлар йўқ эмас.

Батафсил
Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

🕔12:59, 26.06.2020 ✔356

Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида олий таълим муассасаларига кириш тартиби белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАТЪИЙ КАРАНТИН ЯНА ҚАЙТДИ

    ҚАТЪИЙ КАРАНТИН ЯНА ҚАЙТДИ

    Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда республика махсус комиссияси ахборотида маълум қилинди.

    ✔ 178    🕔 21:29, 08.07.2020
  • АБГОР ШАРТ-ШАРОИТ — ҚИЙНОҚ БИЛАН ТЕНГ

    АБГОР ШАРТ-ШАРОИТ — ҚИЙНОҚ БИЛАН ТЕНГ

    Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун, инсон ҳуқуқлари олий қадрият, деб кўп эътироф этилади. Чунки бу улуғвор ғоялар қонунларимиз туб моҳиятига сингдирилган. Муҳими, ана шу имкониятлардан барча бирдек фойдаланиши. Аммо амалда бундан баҳраманд бўла олмаётган одамлар йўқ эмас.

    ✔ 352    🕔 12:59, 26.06.2020
  • Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

    Аёллар учун қўшимча грант кимларга берилади?

    Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида олий таълим муассасаларига кириш тартиби белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
     

    ✔ 356    🕔 12:59, 26.06.2020
  • «ОБОД ХОНАДОН» АКЦИЯСИ

    «ОБОД ХОНАДОН» АКЦИЯСИ

    Одамлар кўнглига ободлик нафасини олиб кирмоқда

    ✔ 382    🕔 12:38, 26.06.2020
  • ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ҚАБУЛ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

    ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ҚАБУЛ ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги мактабларга 2020/2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш имтиҳонлари бўйича маълумот берилди.

    ✔ 208    🕔 12:37, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар