Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

ХУСУСИЙ ТУҒРУҚХОНАЛАРГА РУХСАТ ЭТИЛДИ

Хавфсизми, ишончлими? Нархи қандай?

ХУСУСИЙ  ТУҒРУҚХОНАЛАРГА  РУХСАТ  ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Президентининг «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан хусусий тиббиёт муассасалари учун туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилди. Бунда, туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланишга фақат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Хавфсиз оналик» стратегияси талабларига риоя этилишини таъминлай оладиган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган хусусий тиббиёт муассасаларига рухсат этилади.
Мазкур ҳужжат юзасидан Адлия вазирлигининг «Қонунчиликдаги янгиликлар» брифинги ўтказилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бош мутахассиси Наим Ҳамроев жавоб берди.
Хусусий туғруқ­хо­наларга ишга қабул қилинадиган акушер-врачларга малака талаби қўйиладими ёки диплом бўлса бўлдими?
– Қарорнинг 13-бандида туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланиш учун юқори малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлиши кўрсатиб ўтилган. Бугунги кунда қонунчиликка мувофиқ тиббиёт ходимининг малакаси унга берилган малака тоифаси билан баҳоланади. Шунга мувофиқ, акушерлик бўйича маълум даражадаги малака тоифасига эга бўлган шифокорларгина хусусий тиббиёт ташкилотларида туғруқни қабул қилишлари мумкин бўлади.
Ушбу хусусий тиббиёт муассасаларига қабул қилишда яшаш ҳудудига, пропискасига қараладими ёки республика бўйича қабул қилаверадими? «Ҳомила­дорлик картаси»ни ўзлари берадими (олдиндан бориш керак бўладими)?
– Ҳомиладорликни рўйхатга олиш ва уларни мунтазам кузатиб бориш билан боғлиқ талаблар бир хил бўлиб, хусусий тиббиёт ташкилотларининг ушбу жараёндаги ўрни ва вазифаси берил­ган топшириққа мувофиқ уч ой ичида ишлаб чиқилади (Яъни «обменная карта»ни ўзи яшаб турган жойдаги поликлиникадан олади, истаган хусусий туғруқхонага ўша карта билан бориш мумкин бўлади).
Оғир аҳволда туғилган (мисол учун ҳаёти хавф остида бўлган) чақалоқларга тезкор ёрдам кўрсатиш масаласи қандай ҳал этилади?
– Қарорнинг 13-бандида туғруқни қабул қилиш тиббий фаолият тури билан шуғулланиш учун туғруқ бўлими, жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника, бактериологик ва клиник-биокимё лабораториялари ҳамда юқори малакали тиббиёт ходимлари мавжуд бўлиши талаб сифатида киритилмоқда.
Шундай экан, ушбу бўлимларга ва малакали шифокорга эга бўлган тиббиёт ташкилоти оғир аҳволда туғилган чақалоқларга тезкор ёрдам кўрсатиш имкониятига албатта эга бўлади.
Ушбу хусусий тиббиёт муассасаларида нарх-наво қайси мезонларга қараб белгиланади?
– «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига асосан, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Хусусий тиббиёт муассасалари ҳам ўзларида амалга оширилган хизматларга нархларни белгилашда ушбу қонун меъёрларига таянади.




Ўхшаш мақолалар

Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

🕔14:23, 31.03.2020 ✔11

Савол: «Аёл эрининг рухсатисиз унинг молидан ўз қариндошларига берса, гуноҳкор бўлмайдими?»
 

Батафсил
Ўғил ва қизнинг маскани

Ўғил ва қизнинг маскани

🕔14:22, 31.03.2020 ✔8

Савол: «Ўғил ва қиз фарзандларнинг неча ёшдан бошлаб хоналарини алоҳида-алоҳида қилиш керак?»

Батафсил
ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

🕔11:23, 06.03.2020 ✔355

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

    Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

    Савол: «Аёл эрининг рухсатисиз унинг молидан ўз қариндошларига берса, гуноҳкор бўлмайдими?»
     

    ✔ 11    🕔 14:23, 31.03.2020
  • Ўғил ва қизнинг маскани

    Ўғил ва қизнинг маскани

    Савол: «Ўғил ва қиз фарзандларнинг неча ёшдан бошлаб хоналарини алоҳида-алоҳида қилиш керак?»

    ✔ 8    🕔 14:22, 31.03.2020
  • ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

    ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

    ✔ 355    🕔 11:23, 06.03.2020
  • ХУСУСИЙ  ТУҒРУҚХОНАЛАРГА  РУХСАТ  ЭТИЛДИ

    ХУСУСИЙ ТУҒРУҚХОНАЛАРГА РУХСАТ ЭТИЛДИ

    Хавфсизми, ишончлими? Нархи қандай?

    ✔ 2423    🕔 16:10, 29.11.2019
  • ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

    ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

    Одам папиллома вируси ҳақида нималарни билишимиз шарт? Эмлаш қачон амалга оширилади?

    ✔ 3238    🕔 17:52, 18.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар