Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ТИЛСИЗ ЁВ БИЛАН ЁВЛАШМАНГ

Кунлар совуши билан ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар кўпаяверади. Оддийгина эҳтиётсизлик туфайли юз бераётган ёнғинлар, ис газининг чиқиши одамлар ҳаётига хавф солмоқда. Тилсиз ёв бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш орқали бунга йўл қўймаслик мумкин.

ТИЛСИЗ  ЁВ  БИЛАН  ЁВЛАШМАНГ

Айрим кишилар ўз уйла­рида эътиборсизлиги, аниқ­роғи та­биий газдан фойдаланишда ёнғин хавфсиз­лиги қоидаларига амал қилмас­ликлари оқибатида ёнғин билан боғлиқ кўнгилсизликлар келиб чиқади. Бундан 2-3 йил аввал содир бўлган бир воқеа ҳали ҳам кўпчиликни ларзага солади.
Хонадон соҳибини ишга кузатган рафиқаси ёнаётган газ плитасидан бирор кўнгилсизлик келиб чиқишини ўйламай, рўзғор юмушлари билан шуғулланаверган. Орадан вақт ўтиб, нон олиб келиш учун болаларини уйда қолдириб, эшикни қулфлаб дўконга чиқиб кетган. Қаровсиз қолган болалар ошхонага ўтишиб, олов билан ўйнашгани боис уйнинг ичини тутун қоплай бошлаган. Бундан ваҳимага тушган тўрт яшар Саидхўжа икки яшар синглиси Нодира ва чақалоқ синглиси Зилолани кўтариб, у ёқдан бу ёққа югура бошлаган. Орадан ўн беш дақиқа ўтар-ўтмас ўт ўчирувчилар етиб келишган. Юқори қаватга кўтарилган ўт ўчирувчилар бирин-кетин олов ичидан болаларни олиб чиқишиб, қўлма-қўл пастга қараб узатишган. Афсуски, етиб келган тез тиббий ёрдам ходимларининг саъй-ҳаракатлари зое кетган, болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган...
Ҳа, кўпинча оддийгина ёнғин хавфсизлиги қоида­ларига эътиборсиз қараймизу, мана шундай вақтда унга амал қилинса ўша ҳалокатнинг олдини олиш, гўдаклар ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлганини англамаймиз. Тилсиз ёв бўлган олов фасл танламайди, вақт ва жой ҳам танламайди. Кутилмаганда озгина эҳтиётсизлик ва бепарволик оқибатида рўй беради.
Шунинг учун газ плитаси ўрнатилган хонани тез-тез шамоллатиб туриш керак. Газ, кўмир ёқиладиган печкалар мўриси йилига камида бир марта тозаланиши лозим. Печка ва газ плиталари ёнида бензин, керосин каби тез ёнувчи суюқликларни сақлаш, электр асбобларидан фойдаланиш, ёш болаларнинг гугурт билан ўйнашига бепарво бўлиш ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлади. Учқун текканда ёниб кетадиган айрим нарсалар борки, уларни печкалар ёнида сақлаш асло мумкин эмас. Лак, бўёқлар, мебеллар, синтетик кийимлар шулар сирасига киради. Ҳозир кўп қўлланиладиган кимёвий моддалар, каучук ва пластмассадан ясалган турли буюмлар тез ёнишдан ташқари ёнганда кўплаб заҳарли моддаларни ҳам чиқаради.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун назорат мос­ламалари ва хабарлаш воситаларини ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали моддий зарарнинг, одамларнинг ҳаётига, соғлиғига хавфнинг олди олинади. 
Зота н, ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига қатъий риоя қилсангиз, давлат ва шахсий мулкингизни, уй-жойи­нгизни ёнғиндан асраган, шунинг­дек, яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсиз­лигини таъминлаган бўласиз.

Муроджон УБАЙДУЛЛАЕВ,
Юнусобод тумани ЁХБ инспектори, 
катта сержант
 




Ўхшаш мақолалар

«БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

«БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

🕔11:18, 10.12.2019 ✔119

ёки замонавий судхўрлик феномени 

«Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

Батафсил
ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

🕔11:16, 10.12.2019 ✔122

иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
 

Батафсил
ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ҲАҚИДА ЎЙЛАР

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

🕔16:14, 29.11.2019 ✔332

Бу ҳақида ошкора маълумот бермаслик фақат қинғирликларни яширишга хизмат қилади

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    «БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    ёки замонавий судхўрлик феномени 

    «Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

    ✔ 119    🕔 11:18, 10.12.2019
  • ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
     

    ✔ 122    🕔 11:16, 10.12.2019
  • ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР

    Бу ҳақида ошкора маълумот бермаслик фақат қинғирликларни яширишга хизмат қилади

    ✔ 332    🕔 16:14, 29.11.2019
  • КЕРАКСИЗ  МАВЗУЛАР

    КЕРАКСИЗ МАВЗУЛАР

    Ўқувчини майиб қилаётган бундай мавзуларни кимлар ўйлаб топади ёхуд кўринмас ва самарасиз миллиардлар нега ҳавога учмоқда?

    ✔ 328    🕔 16:12, 29.11.2019
  • ТИЛСИЗ  ЁВ  БИЛАН  ЁВЛАШМАНГ

    ТИЛСИЗ ЁВ БИЛАН ЁВЛАШМАНГ

    Кунлар совуши билан ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар кўпаяверади. Оддийгина эҳтиётсизлик туфайли юз бераётган ёнғинлар, ис газининг чиқиши одамлар ҳаётига хавф солмоқда. Тилсиз ёв бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш орқали бунга йўл қўймаслик мумкин.

    ✔ 282    🕔 16:11, 29.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар