Давр нафаси      Бош саҳифа

Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ АСРЛАР ДАВОМИДА ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди, дея хабар берди ЎзА.

Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ  ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ  МАРКАЗИ  АСРЛАР  ДАВОМИДА  ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Давлатимиз раҳбари асос солган ушбу муассаса халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит мажмуа бўлади.
– Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, – деган эди Шавкат Мирзиёев бу ерга аввалги ташрифларидан бирида.
Марказ қурилиши ва фаолияти йўлга қўйи­лишида ана шу мақсад асосий мезон этиб белгиланди. Қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтарди. Бинонинг симметрик марказида бежирим шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилди.
Мазмунан олганда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепция ишлаб чиқилди.
Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда рес­таврация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади.
Иккинчи қаватдаги улкан фойе марказига ­Усмон Қуръони жойлаштирилади. Шунингдек, бу ерда Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Кўргазмаларда Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилади.
Учинчи қаватдан эса 100 минггача қўлёзмалар фондига эга кутубхона, ахборот-­ресурс маркази, илмий кафедралар ва маъмурий хоналар ўрин олади.
Президентимиз таъкидлаганидек, Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлади. 

Бу ерда маҳаллий ва хорижлик мутахассислар илмий 
тадқиқотлар олиб боради, уларнинг натижалари асосида қомуслар, илмий-оммабоп тўпламлар, телекўрсатув, фильм ва бошқа материаллар тайёрланади. 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқи­тувчи ва талабалари ушбу масканга келиб, билимини мустаҳкамлайди.
– Бу марказ асрлар давомида халқимизга хизмат қилади, унинг ҳар бир нақши тарихга муҳрланади. Шунинг учун марказнинг безаги, маъно-мазмуни исломий ва илмий жиҳатдан асосланган, чуқур ўйланган бўлиши керак. Одамлар ҳам ўқиб, илм оладиган, ҳам юракдан ҳис қиладиган муҳит яратиш зарур, – деди давлатимиз раҳбари. Бутун дунёдан диний уламолар, исломшунос ва тарихчи олимлар иштирокида халқаро анжуман ташкил этиб, фикрларини ўрганиш, таклифлар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.




Ўхшаш мақолалар

ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ  БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

🕔11:22, 10.12.2019 ✔166

«Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё. 
Нега дейсизми?

Батафсил
МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ  БУНЁДКОРИ

МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ БУНЁДКОРИ

🕔17:41, 29.11.2019 ✔511

Инсон дунёқарашининг шаклланиши, унинг келажаги мактаб партасида ўтирган пайтидан қатъий бир йўсинга туша боради. Ўрганилган билим ҳаётнинг келгусидаги паллалари учун нечоғли аҳамиятли экани, болага нималар бера олиши, унинг тақдирига қанчалик дахлдорлиги жуда муҳим хусусиятдир. Буни устоз-муаллимлар тўғри англаб етсагина таълимдан кўзда тутилган мақсадга эришиш имкони бор.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ  ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ  МАРКАЗИ  АСРЛАР  ДАВОМИДА  ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ АСРЛАР ДАВОМИДА ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

🕔16:17, 29.11.2019 ✔580

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди, дея хабар берди ЎзА.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ  БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

    ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

    «Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё. 
    Нега дейсизми?

    ✔ 166    🕔 11:22, 10.12.2019
  • МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ  БУНЁДКОРИ

    МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ БУНЁДКОРИ

    Инсон дунёқарашининг шаклланиши, унинг келажаги мактаб партасида ўтирган пайтидан қатъий бир йўсинга туша боради. Ўрганилган билим ҳаётнинг келгусидаги паллалари учун нечоғли аҳамиятли экани, болага нималар бера олиши, унинг тақдирига қанчалик дахлдорлиги жуда муҳим хусусиятдир. Буни устоз-муаллимлар тўғри англаб етсагина таълимдан кўзда тутилган мақсадга эришиш имкони бор.

    ✔ 511    🕔 17:41, 29.11.2019
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ  ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ  МАРКАЗИ  АСРЛАР  ДАВОМИДА  ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ АСРЛАР ДАВОМИДА ХАЛҚИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

    Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди, дея хабар берди ЎзА.

    ✔ 580    🕔 16:17, 29.11.2019
  • АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

    АЙТИЛМАГАН СЎЗДИР ҲАР ЛАҲЗА

    «Мен дунёга биттагина сўз айтмоқчи эдим. Уни тополмаганим учун ёзувчи бўлиб кетдим», деган эди буюклардан бири. Биз ҳам сизга бир сўз айтмоқчи эдик. 
    Балки... «айтилмаган сўздир қутлуғ ҳар лаҳза» деб тушунишимиз тўғри бўлар.

    ✔ 762    🕔 12:43, 19.11.2019
  • БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲАГА

    БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖТИМОИЙ СОҲАГА

    Парламент Қонунчилик палатасига киритилган   2020 йилга мўлжалланган Бюджетномани тасдиқлашда янги амалиёт ҳаётга татбиқ этилмоқда ва Олий Мажлис томонидан биринчи марта Давлат бюджети қонун шаклида қабул қилинади. Бу ҳақда қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғилишида ­айтиб ўтилди.
     

    ✔ 699    🕔 12:42, 19.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар