Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОИЛА БАХТИ – ЖАМИЯТ БАХТИ

оила муаммоси – жамият аъзолари, яъни барчамизнинг муаммомиздир

ОИЛА БАХТИ – ЖАМИЯТ БАХТИ

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаcидан).

Оила – азалдан юртимизда муқаддас қўрғон сифатида юксак қадрланган. Уни асраш, бузилишига йўл қўймаслик доим долзарблик касб этган ва бу бугунги кунда ҳам ўз кучини йўқотмаган. 
Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган жамики ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам жамиятимизда яшаётган ҳар бир оиланинг бахтли яшашини таъминлашга қаратилган. Бу борада мисли кўрилмаган, улкан ишлар амалга оширилаётир.
Инсон бахтли яшашини таъминлашнинг яна бир муҳим омили – маънавият, ахлоқ масаласи ҳам борки, бу бутун жамоатчиликнинг эътиборида бўлиши лозим. Зеро, адиб Тоҳир Малик қайд этганидек, «... бахт тушунчасининг моддий томонидан кўра маънавий томони ортиқроқ»дир.
Албатта, жамиятда бахтли оилалар билан бирга бундан мосуво оилалар ҳам мавжуд. Шу ўринда, оила бахтли бўлиши сири нимада-ю, бахтсизлигининг сабаблари нимада, деган савол туғилиши табиий. 
Айни пайтда ака-ука, ота-бола ёки эр-хотин ўртасида турли низоларнинг вужудга келаётганлиги, ҳатто низо орқасида бири иккинчисининг жонига қасд қилаётганининг, она ўз фарзан­дидан воз кечиб, норасида гўдагини пулламоқчи бўлаётганининг асл сабаби нимада?
Ёки «бой ўғил»нинг мулк илинжида ўз отасини руҳий беморлар шифохонасига жойлаштирганлигини, шифохонадан чиққач бир хонали уйда бошқа фарзанди (қизи)га кўрсатмасдан сақлаганлигига ёки бошқа бир «бой ўғил»нинг эса бир нечта уйи бўла туриб, ўз онасини уйдан ҳайдаб юборганлигини қандай тушуниш лозим? Нега оила аъзоси бўлган эр-хотин ёки фарзандлар ўз жонига қасд қилиш орқали ҳаётига якун ясамоқда? Оилавий низоларнинг сабаби нимада? 
Ушбу саволларнинг биронтасига сабаб моддий томонда, деб жавоб бера олмаймиз ва шунингдек, муаммони моддий жиҳатдан, яъни пул ва бойлик билан ҳал этиб ҳам бўлмаслиги барчага аён. 
Муаммо – бой ўғилнинг маънавий қашшоқлиги, яъни унинг ўз вақтида олмаган меҳри ва тарбиясидаги бўшлиқда, ажрашаётган ота-онанинг масъулиятсизлигида, яъни, бир сўз билан айтганда, муаммо шахс маънавияти ва ахлоқи билан боғлиқ эканлигини кўриш мумкин. 
Оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш, ота-оналар масъулияти ва оиладаги муносабатлар масаласига, айниқса, муам­моли, нотинч оилалар билан ишлашга хотин-қизлар қўмиталари, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда Ёшлар иттифоқи вакиллари, яъни кенг жамоатчилик томонидан алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Тўғри, бу биргина учрашув ўтказиб, «яхши яшаш керак», деб уқтириш билан бирдан ҳал бўлиб қоладиган масала эмас. Шунинг учун, фикримизча, биринчидан, мустаҳкам, рисоладагидек оилалар вужудга келиши масаласига доимий эътибор қаратиш, лозим бўлса хотин-қизлар қўмиталари, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази хамда маҳалла фаоллари томонидан жиддий жамоат назорати ўрнатилиши керак.
Бунда, асосий эътиборни мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида ёшлар маънавиятини шакллантириш ҳамда уларни оилага тайёрлаш масаласига қаратиб, айни пайтда бу борада олиб борилаётган ишлар, дарсларни таҳлилий ўрганиб, уни яхшилаш борасида тегишли чоралар кўриш зарур. 
Шунингдек, оила қуриш истагида бўлган ёшлар билан ишлаш, уларга амалдаги оила қонунчилиги талаблари билан бирга эр-хотиннинг бурчи, хотиннинг эрдаги ҳаққи, эрнинг хотиндаги хаққи, уларнинг бўлажак фарзандлари олдидаги бурчини кенг тушунтириш лозим. 
Иккинчидан, одоб-ахлоқ, нафс тарбия­си, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб ҳамда инсон ва унинг масъулияти борасида тегишли мутахассислар, ёзувчилар, олим ва файласуфлар, имом-хатиблар иштирокида кенг қамровли ва тизимли ҳамда таъсирчан тарбиявий иш олиб бориш лозим.
Бугун оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари орқали жамоатчилик содир этилаётган оилавий низо ва жи­ноятлардан хабардор қилиб борилаётганлиги каби оилалардаги ижобий ҳолатларни ҳам ёритиб бориш лозим. Зеро, ўқувчи, хусусан, ёшларнинг масалага муносабатини шакллантиришда биргина салбий ҳолатларни кўрсатиш эмас, балки ўрнак оладиган ҳолатларни ҳам улар ҳукмига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. 
Агар ҳар қандай оила муаммосига «бу менинг муаммом эмас, менга нима» қабилида эмас, аксинча, «бу бизнинг ­муаммомиз», деб қарасак, кимгадир моддий ва кимгадир маънавий кўмак қўлимизни чўзсак, адашганга тўғри йўлни кўрсатсак ёки бир оғиз далда берсак, натижа ўта ижобий бўлиши муқаррар.
Шунда бу юқорида қайд этилган, бугун оммавий ахборот воситаларида бот-бот ёритилаётган оилавий низолар, бир-бирини уриб жароҳатлаш, жонига қасд қилиш ҳолатлари, қолаверса, бутун жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар кескин камайишига олиб келади. 

Холмўмин ЁДГОРОВ,
Олий суд раисининг ўринбосари (ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

«КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

🕔12:32, 26.06.2020 ✔109

Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

Батафсил
ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

🕔12:31, 26.06.2020 ✔107

Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

Батафсил
МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

🕔12:28, 26.06.2020 ✔107

Бугун «мода»лар замони десак ҳам бўлади. Илгари фақат кийинишда бўлса, ҳозир гаплашиш, юриш-туриш, умуман ҳаёт тарзи, ҳатто қўлингиздаги матоҳ – телефон тутишгача «мода»га риоя қилинмаса замондан орқада қолиб кетгандек ҳис этасиз ўзингизни.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    «КАЛЛАСИЗ» ХОТИН

    Қўшнимиз бўларди. Исми Оллаберган. Ота-онасидан эрта етим қолиб қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг ёрдами билан вояга етиб уйланди. Маҳалланинг «ўғли» бўлгани боис ҳамма уни яхши кўрарди. Рўзғорида кам-кўсти борми ёки ҳашарми, дарҳол бориб кўмак беришар, Оллаберган ҳам ким бир юмушга айтди дегунча бориб, беминнат хизмат қиларди.

    ✔ 109    🕔 12:32, 26.06.2020
  • ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    ОЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА

    Олимлар «аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин», деган хулосага келишди.

    ✔ 107    🕔 12:31, 26.06.2020
  • МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

    МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД СОЛАЁТАН «МОДА»

    Бугун «мода»лар замони десак ҳам бўлади. Илгари фақат кийинишда бўлса, ҳозир гаплашиш, юриш-туриш, умуман ҳаёт тарзи, ҳатто қўлингиздаги матоҳ – телефон тутишгача «мода»га риоя қилинмаса замондан орқада қолиб кетгандек ҳис этасиз ўзингизни.
     

    ✔ 107    🕔 12:28, 26.06.2020
  • ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

    ХОНАДОНИМИЗДАГИ НИҲОЛЛАР қандай камол топиши керак?

    Аждодларимиз оилада фарзанд тарбиясининг негизи сифатида ахлоқий учлик: ният – сўз – иш бирлигини яратишган. Мазкур учлик негизини кейинчалик луғатимизга кириб келган «виждон» сўзи билан ҳам ифодалаш мумкин.
     

    ✔ 287    🕔 12:29, 15.06.2020
  • БОШДАН УСТУН ҚАДРИЯТ

    БОШДАН УСТУН ҚАДРИЯТ

    Ўзбек аёлларининг бошига ўрайдиган миллий либосларидан бири – лачакдир. Унинг ҳар бир минтақага хос турлари мавжуд. Ҳозирги пайтда лачакнинг хилма-хил тури кўп учрайдиган минтақа бу – Сурхон воҳаси ҳисобланади. 
     

    ✔ 195    🕔 12:28, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар