Етти кун      Бош саҳифа

Алимент тўлаш тартиби қандай?

Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартиби ҳақида Адлия вазирлигининг ахборот хизмати ЎзАга маълумот берди.
 

Болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади. 
Алимент тўлаш асосан отанинг мажбу­риятига кирадими?
Йўқ. Вояга етмаган болаларига алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-онанинг мажбуриятлари тенгдир.
Алимент қачондан ундирила бошлайди?
Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортган­лиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.
Вояга етмаган болага алимент у вояга етгунга қадар тўланади.
Вояга етган болага ҳам алимент тўланадими?
Ота-она вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шарт. Бунда таъминот бериш ота-онанинг келишувига кўра амалга оширилади. Келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.
Алимент қанча миқдорда ундирилади?
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун – 1/4 қисми; икки бола учун – 1/3 қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун – ½ қисми миқдорида ундирилади. 
Вояга етган болага алиментнинг миқдори суд томонидан ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.
Алимент тўловчи ҳеч қаерда ишламаса-чи?
Агар алимент тўловчи ишламаса алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
 




Ўхшаш мақолалар

Иситиш учун янгича ҳисоб-китоб

Иситиш учун янгича ҳисоб-китоб

🕔11:21, 10.12.2019 ✔109

«Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019-2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.
 

Батафсил
Humo «Mastercard»ни ҳам қабул қилади

Humo «Mastercard»ни ҳам қабул қилади

🕔11:21, 10.12.2019 ✔112

Эндиликда «Mastercard» карталари эгалари Humo терминаллари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
 

Батафсил
«Ҳар бир мансабдор ОАВга муносабат  давлат сиёсатига муносабат эканини  чуқур англаши лозим»

«Ҳар бир мансабдор ОАВга муносабат давлат сиёсатига муносабат эканини чуқур англаши лозим»

🕔11:20, 10.12.2019 ✔107

Ўзбекистон Республикаси 
адлия вазири Русланбек ДАВЛЕТОВ фейсбукдаги саҳифасида «Биз халқнинг оғирини енгил қилишда оммавий ахборот воситаларига суянамиз» сарлавҳаси остида ўз фикрларини баён қилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Иситиш учун янгича ҳисоб-китоб

    Иситиш учун янгича ҳисоб-китоб

    «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019-2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.
     

    ✔ 109    🕔 11:21, 10.12.2019
  • Humo «Mastercard»ни ҳам қабул қилади

    Humo «Mastercard»ни ҳам қабул қилади

    Эндиликда «Mastercard» карталари эгалари Humo терминаллари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
     

    ✔ 112    🕔 11:21, 10.12.2019
  • «Ҳар бир мансабдор ОАВга муносабат  давлат сиёсатига муносабат эканини  чуқур англаши лозим»

    «Ҳар бир мансабдор ОАВга муносабат давлат сиёсатига муносабат эканини чуқур англаши лозим»

    Ўзбекистон Республикаси 
    адлия вазири Русланбек ДАВЛЕТОВ фейсбукдаги саҳифасида «Биз халқнинг оғирини енгил қилишда оммавий ахборот воситаларига суянамиз» сарлавҳаси остида ўз фикрларини баён қилди.

    ✔ 107    🕔 11:20, 10.12.2019
  • Нега айрим ЙПХ ва ППХ постлари қайта тикланмоқда?

    Нега айрим ЙПХ ва ППХ постлари қайта тикланмоқда?

    Чегара ҳудудлардаги аввалроқ тугатилган ЙПХ ва ППХ постлари фаолияти қайтадан тикланмоқда. ИИВ бунинг байрамлар ва сайлов давридаги вақтинчалик чора эканини маълум қилди.

    ✔ 64    🕔 11:19, 10.12.2019
  • Ҳайвонга паспорт  нима учун керак?

    Ҳайвонга паспорт  нима учун керак?

    Ижтимоий тармоқларда чорва молларига пас­порт бериш ҳақидаги хабарлар турлича қарши олинмоқда. Аслида, бу нарса нима учун керак? 
     

    ✔ 400    🕔 17:42, 29.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар