Давр нафаси      Бош саҳифа

Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳужжат кўплаб оилаларга қўшалоқ байрам шукуҳини улашди.

Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

Дарҳақиқат, адашиб ҳуқуқбузарлик йўлига кирган ва содир этган қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган инсонларга яна бир бор имкон бериш, уларни тўғри йўлга, оиласи бағрига қайтариш ўзини инсонпарвар давлат, деб биладиган ҳар қандай мамлакат олдидаги муҳим масалалардан биридир.
Президентимизнинг фармонига мувофиқ, жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 фуқаро афв этилди, улардан 20 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 37 нафари шартли равишда муддатидан аввал озод этилади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан ҳамда пробация хизмати органлари ҳисобидан чиқариладиган фуқаролар сони 73 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, яна 19 шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш кўринишида белгиланган жазо қисқартирилади.
Мамлакатимиз ҳаётига татбиқ қилинган афв этиш институти том маънодаги инсонпарварлик ифодаси бўлиб, моҳиятида инсонпарварлик, кечиримлилик, бағрикенглик каби тушунчалар ётади. Бугун афв этилган юртдошларимиз ушбу тамойилларни ўз ҳаётида ҳис қилмоқда.
Жазодан озод қилинган ёки муддати қисқартирилганлар ҳам ўз фуқароларимиз, ўз маҳалладошларимиз. Албатта, уларнинг ҳам уйда интиқ кутаётган ота-онаси, акаси, синглиси, ёру биродари, фарзандлари бор. Жазони ижро этиш муассасаларида ўтадиган бир йил, ҳатто бир кун, бир соат нафақат маҳкумларнинг ўзи, балки оила аъзолари учун ҳам оғир кечиши ҳеч кимга сир эмас.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишига кўмак бериш бўйича маҳаллаларимиз олдида катта вазифа турибди. Азалдан йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш, эгри йўлга қадам босганларни жамоатчилик орқали тарбиялашдек ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни бағрикенглик ва адолат билан уддалаб келаётган фуқаролар йиғинлари афв этилган кишиларга ҳам ўз бағрини очади, чин дилдан кўмаклашади, албатта.
Қабул қилинган фармон асосида кўплаб одамлар озодликка чиқади, кўпларининг жазоси енгиллаштирилмоқда. Бу эса юзлаб оилаларнинг хурсандчилиги дегани. Ахир оила тўлиқ бўлишидан, озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми, дунёда?!
Албатта, афв этилганларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш олдимизда турган галдаги долзарб вазифалардан саналади. Бу жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳамкор ташкилотлар – «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази янада фаоллик кўрсатади. Зеро, ушбу юртдошларимизнинг жамиятда ўрнини топиши, маҳалла-кўйга қўшилиши, зарур меҳнат ва яшаш шароитига эга бўлиши, умуман олганда, соғлом турмуш тарзига қайтиб, бошқа адашмаслиги барчамизга боғлиқ.
Жамиятнинг асосий бўғини бўлган оиланинг жам бўлиши, айниқса, оила боқувчиси, тарбиячиси бўлган ота-онанинг уйга қайтиши жуда чуқур маънавий-тарбиявий аҳамиятга эга. Мазкур фармон айни вақтда оиланинг давлат муҳофазасида бўлишига ҳам хизмат қилади.
Қолаверса, кечирилган ҳар бир шахс ўзига билдирилган ишончни оқлаб, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга муносиб ҳисса қўшиши, жамиятда ўз ўрнини топишига ишонамиз.

Шавкат ЖАВЛОНОВ,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ­бўйича Республика кенгаши бошқаруви раиси.




Ўхшаш мақолалар

ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ОҚИБАТИ МАВҲУМ ТАҚДИР ИЗМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙМИЗ

ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ОҚИБАТИ МАВҲУМ ТАҚДИР ИЗМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙМИЗ

🕔13:59, 10.01.2020 ✔1394

Кеча «Facebook» ижтимоий тармоғида муаллифнинг маънавият борасида билдирган фикрларининг ҳаммасига ҳам қўшилиб бўлмайди. Масалан, муаллифнинг маънавиятнинг шахсий масала экани тўғрисидаги қарашлари ғарбона ҳаётга хос, назаримизда. Ёшлар маънавиятини, келажагини бир ёки бир неча нодавлат ташкилотга топшириб қўйган билан мақсадга эришиб, хотиржамликка берилиб бўлмайди.

Батафсил
МАНГУЛИКНИНГ  БИР ЛАҲЗАСИ

МАНГУЛИКНИНГ БИР ЛАҲЗАСИ

🕔14:50, 29.12.2019 ✔1042

Дунёда ҳамма нарса вақт тегирмонида янчилиб ўзгаргани билан инсон барибир ўша-ўша. Туғилиш, ҳаёт ва ўлим ҳамиша барқарор. Айни шунинг учун ҳам асрлар ўтиши, даврнинг ўзгариши, тамаддуннинг эврилишлари абадий саволлар ва уларнинг жавобига заҳа етказа олмайди. Бундан минг йил олдинги савол ҳам, унинг жавоби ҳам тафаккуримизда ҳали-ҳануз оҳори тўкилмаган ҳолда тураверади. 

Батафсил
Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

🕔17:32, 13.12.2019 ✔2539

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳужжат кўплаб оилаларга қўшалоқ байрам шукуҳини улашди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ОҚИБАТИ МАВҲУМ ТАҚДИР ИЗМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙМИЗ

    ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ОҚИБАТИ МАВҲУМ ТАҚДИР ИЗМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙМАЙМИЗ

    Кеча «Facebook» ижтимоий тармоғида муаллифнинг маънавият борасида билдирган фикрларининг ҳаммасига ҳам қўшилиб бўлмайди. Масалан, муаллифнинг маънавиятнинг шахсий масала экани тўғрисидаги қарашлари ғарбона ҳаётга хос, назаримизда. Ёшлар маънавиятини, келажагини бир ёки бир неча нодавлат ташкилотга топшириб қўйган билан мақсадга эришиб, хотиржамликка берилиб бўлмайди.

    ✔ 1394    🕔 13:59, 10.01.2020
  • МАНГУЛИКНИНГ  БИР ЛАҲЗАСИ

    МАНГУЛИКНИНГ БИР ЛАҲЗАСИ

    Дунёда ҳамма нарса вақт тегирмонида янчилиб ўзгаргани билан инсон барибир ўша-ўша. Туғилиш, ҳаёт ва ўлим ҳамиша барқарор. Айни шунинг учун ҳам асрлар ўтиши, даврнинг ўзгариши, тамаддуннинг эврилишлари абадий саволлар ва уларнинг жавобига заҳа етказа олмайди. Бундан минг йил олдинги савол ҳам, унинг жавоби ҳам тафаккуримизда ҳали-ҳануз оҳори тўкилмаган ҳолда тураверади. 

    ✔ 1042    🕔 14:50, 29.12.2019
  • Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

    Озодлик шукуҳидан ортиқ бахт борми...

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳужжат кўплаб оилаларга қўшалоқ байрам шукуҳини улашди.

    ✔ 2539    🕔 17:32, 13.12.2019
  • Конституция — менинг тақдиримда

    Конституция — менинг тақдиримда

    Конституция – келажагимиз пойдевори, ҳуқуқларимиз ҳимоячиси, эркинлигимиз кафолати. Унда белгилаб берилган тамойиллар том маънода юртимиз бугуни ва эртаси учун, жаҳон миқёсида ўз ўрнимизни эгаллашда пойдевор бўлмоқда.

    ✔ 1480    🕔 17:31, 13.12.2019
  • ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ  БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

    ҲАЁТИМИЗ КОРРУПЦИЯ БИЛАН ПАРОКАНДА БЎЛМАСИН...

    «Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё. 
    Нега дейсизми?

    ✔ 892    🕔 11:22, 10.12.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар