Етти кун      Бош саҳифа

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШДАГИ Аччиқ ҳақиқатлар

Сўнгги икки йилда 50 та ҳолатда беморга малакали тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатмаганлиги, 24 та ҳолатда даволаш ишларини нотўғри олиб борганлиги, 13 та ҳолатда жарроҳлик операциясини ўтказмаганлиги ёки нотўғри ўтказганлиги, 7 та ҳолатда касалликни барвақт аниқлаш чорасини кўрмаганлиги учун тиббиёт ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

Ушбу маълумотлар Бош прокуратурада Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтилган. Бу ҳақда Бош прокуратурага асосланиб «Халқ сўзи» онлайн нашри хабар берди.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга, аҳолига сифатли тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиш имконини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, 2018 йилда тиббиёт соҳасига 9,3 трлн. сўм ажратилган бўлса, жорий йилда ажратилган маблағ миқдори 12,1 трлн. сўмни ташкил этган ёки 30 фоизга ошган. Келаси йил ҳам соҳага ажратилаётган маблағни 23 фоизга ошириш режалаштирилди.
Бироқ соғлиқни сақлаш соҳасида кузатилаётган айрим камчилик ва нуқсонлар, тизимда коррупция ҳолатлари мавжудлиги хайрли ишларга соя солмоқда.
Йиғилишда репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, айниқса, туғуруқ комплексларда йўл қўйилаётган тамагирлик ва бошқа суистеъмолчиликлар танқид остига олинди.
Тиббиёт муассасаларини давлат ҳисобидан дори-дармонлар, тиббий буюм ва жиҳозлар билан таъминлашда бюджет маблағларини самарасиз совуриш, ўзлаштириш ва суиистеъмолчилик ҳолатлари тиббий хизмат сифатини оширишда кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганлигига Бош прокурор алоҳида тўхталди.
Мисол учун, «Ўзмедимпекс» давлат корхонаси мансабдор шахслари хориждан «ампицилин», «цефазолин», «цефтриаксон» ва шу каби бошқа дориларни бир неча баробар қиммат нархда сотиб олиб, 9,3 млн. АҚШ доллари ва 4 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани, айтиб ўтилди.
 




Ўхшаш мақолалар

Ёшлар бандлигига кўмаклашувчи «Call markazi» ишга тушди

Ёшлар бандлигига кўмаклашувчи «Call markazi» ишга тушди

🕔21:28, 08.07.2020 ✔97

Бухоро Ёшлар марказида ёшлар бандлигига кўмаклашувчи «Call markazi» ишга тушди.

Батафсил
Эркин Bоҳидов номидаги шахмат мактаби

Эркин Bоҳидов номидаги шахмат мактаби

🕔21:27, 08.07.2020 ✔98

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Алитепа маҳалласида фойдаланишга топширилган Эркин Воҳидов номидаги шахмат мактабида 100 га яқин ўқувчи маҳорат оширмоқда.
 

Батафсил
Тажриба ва бир парча қоғоз

Тажриба ва бир парча қоғоз

🕔12:35, 26.06.2020 ✔35

Олий ўқув юртларига қабул яқин. Гарчи бу йил кеч қолган бўлсам-да, Халқ таълими вазирлигига бир масала бўйича минглаб ўқитувчилар фикрини етказиб қўймоқчиман.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёшлар бандлигига кўмаклашувчи «Call markazi» ишга тушди

    Ёшлар бандлигига кўмаклашувчи «Call markazi» ишга тушди

    Бухоро Ёшлар марказида ёшлар бандлигига кўмаклашувчи «Call markazi» ишга тушди.

    ✔ 97    🕔 21:28, 08.07.2020
  • Эркин Bоҳидов номидаги шахмат мактаби

    Эркин Bоҳидов номидаги шахмат мактаби

    Андижон вилояти Марҳамат туманидаги Алитепа маҳалласида фойдаланишга топширилган Эркин Воҳидов номидаги шахмат мактабида 100 га яқин ўқувчи маҳорат оширмоқда.
     

    ✔ 98    🕔 21:27, 08.07.2020
  • Тажриба ва бир парча қоғоз

    Тажриба ва бир парча қоғоз

    Олий ўқув юртларига қабул яқин. Гарчи бу йил кеч қолган бўлсам-да, Халқ таълими вазирлигига бир масала бўйича минглаб ўқитувчилар фикрини етказиб қўймоқчиман.
     

    ✔ 35    🕔 12:35, 26.06.2020
  • ПАНДЕМИЯ ЧЕКИНМОҚДА...МИ?

    ПАНДЕМИЯ ЧЕКИНМОҚДА...МИ?

    Сўнгги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, коронавируснинг тажовузкорлиги борган сари пасаймоқда. Бу эса, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини бўлмаслигига умид уйғотади, дейди таниқли италиялик вирусолог, Миландаги Vita-Salute San Raffaele университети проректори Массимо Клементи.
     

    ✔ 38    🕔 12:34, 26.06.2020
  • Соғайганлар тўғри уйига боради

    Соғайганлар тўғри уйига боради

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ва даволаниш курсини тугатган беморларни реабилитация курсларисиз уйларига кузатиш бошланди. ССВ бу амалиёт дунёда фақат Ўзбекистонда қўлланилгани ва унга зарурат йўқлигини маълум қилди.
     

    ✔ 31    🕔 12:33, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар