Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КАТТА ГУЛХАННИ ЎЧИРИШГА ОҒИЗДА СУВ БИЛАН...

Ассалому алайкум Эшқобил ака!

Куни кеча «XXI аср» газетасида ва унинг сайтида эълон қилинган мақолангизни ўқиб, баъзи мулоҳазаларимни билдиришга жазм этдим. Аввало бироз жўнроқ бу фикрларим, тўмтоқ гапларим учун мени маъзур тутасиз деб ўйлайман.

КАТТА ГУЛХАННИ ЎЧИРИШГА ОҒИЗДА СУВ БИЛАН...

Мақоланингизда кўтарилган масалаларни, юрагингиз тубидан чиққани яққол кўриниб турган бу дардларни шунчаки ўқиб ўтиб кетишнинг иложи бўлмади. Сизнинг ҳайқириғингиз (ҳа, мақолангиз эмас, айнан ҳайқириғингиз) бутун элнинг, аллақачон илдиз отишни бошлаган бугун ва эртамизнинг аянчли муаммосидир.

Аввало эътиборимни тортган бир жиҳат. Мақола газетада, сўнгра унинг сайтида эълон қилинди, ижтимоий тармоқларга ҳам қўйилди. Аммо нима учун ҳозирги тилда айтганда «ҳайп» бўлмади, «тренд»га чиқмади? Нари борса, 15-20 киши «лайк» босиш билан «ўқиб» ўтиб кетди. Нима учун телеграмдаги машҳур каналларда «айланмади», таниқли блогерлар мақола ҳақида лом-мим дейишмади? Нима учун бирорта вазир ёки амалдор ўзининг икки энлик муносабатини билдирмади?

Назаримда, бунинг сабаби оддий. Эшқобил ака, сиз бирорта ҳоким ёки битта-иккита амалдорнинг ёхуд ўқитувчинингми хатосини кўрсатмадингиз-да. Бирорта кишининг исм-фамилиясини ҳам келтирмабсиз. Бутун элга дахлдор бир дардни бор бўй-басти билан айтиб қўя қолибсиз. Ҳеч кимнинг номи келтирилмаган, хато қилган одам аниқ кўрсатилмаган мақолани «ҳайп» қилишдан, муносабат билдиришдан ахир кимга нима наф?! Бундан ҳеч қандай машҳурлик келмайди ахир. Аксинча, бир «манавиятчи»га фикрдош бўп қолиб ҳамдавраларида кулгига қолиш ҳеч гап эмас...

Аслида энг катта фожиамиз мана шу назаримда.

Бугун ҳамма бир сеҳрли сўз ва ажойиб қурол билан қуролланган. Қуроли – телефон, сеҳрли сўзи – «интернетга чиқариб юбораман...» Бугун аёлу эркак ҳам, раҳбару ходим ҳам ундан бирдек қўрқади. «Нима бўлса ҳам интернетга чиқиб кетмайлик», дейди. Менимча, улар интернетга чиқиб кетса, шарманда бўлишидан уялиб эмас, қинғирликларидан «катталар» хабар топиб қолишидан чўчиб айтишади бу гапни. Нима бўлганда ҳам исталган муаммо интернетда бир «тренд»га айлантирилса бўлди – ўша масала ҳал-да! Уй ёки кредит берилмаётган бўлса берилади, пенсияси кам чиқаётган бўлса кўпайтирилади, битта қудуқнинг оғзи ланг очиқ тургани айтилса, дарров қопқоқ топиб қўйилади. Минг афсуски, бугун муаммоларга мана шундай – битта-битталаб қарши курашяпмиз, ечяпмиз. Энг ачинарлиси, бундай шамойил муаммони кўтариб чиқувчиларга ҳам, унга дахлдор раҳбарларга ҳам жуда қулай бўлаётганидир. Ана шунинг учун ҳам битта нарсани топиб тинмай «ҳайп» қилиш ёки бирор жойга бир дона ғишт қўйиб, катта иморат қургандек ўзини кўз-кўз қилаётганларни, сиз айтгандек, фожиа устида стриптиз тушаётганларга ўхшатиш мумкин бемалол.

Бугун ҳамма қандайдир беҳаловат, жонсаракдек туюлаверади менга. Ким билан гаплашманг ҳамма кўпроқ пул топиши кераклиги, уй-жой қурмоқчи экани ёки яна битта уй олиб қўймоқчилиги... хуллас аксар ҳолларда мол-дунё ташвишларини айтади. Ҳеч нарсага вақти етишмаётганидан нолийди. Агар «Охирги марта қачон фарзандларингиз даврасида бирор яхши китобни ўқиб чиқиб муҳокама қилгансиз» ёки «Қачон оилангиз даврасини жамулжам қилиб дилдан суҳбатлашдингиз» дея сўрасангиз аксарияти умуман жавоб бера олмаслиги тайин. Мана шунинг ўзи бугун ҳамма нарсага юзаки қараётганимиз, китобни ҳам, қайсидир нашрда эълон қилинган яхши мақолани ҳам ўқимасдан шунчаки кўз югуртириб қўя қолаётганимиз далили эмасми? Булар-ку майли, фарзандларимиз тарбиясини, оилада оталарнинг ўрнини ана шу юзакилик туфайли бой бериб қўймаяпмизми? Оиланинг муқаддаслигига путур етаётгани, сиз айтганингиздек, ёшларнинг «мен»ини мустаҳкамлаб, ҳамма нарсага уларнинг кўзини ўргатиб қўяётганимиз натижаси эмасми?

Кинонинг нақадар катта куч экани ҳақида айни ҳақиқатни ёзибсиз. Шу ўринда, грузин киноижодкорлари томонидан анча йиллар олдин ишланган «Мовий тоғлар ёки ҳақиқатдан узоқ воқеа» номли фильмни кўргансиз албатта. Афсуски, бугун биз ҳам ана шу фильмдаги каби фақат сарлавҳани ўқиш ва уни муҳокама қилишдан нарига ўтмаяпмиз шекилли.

Китоб ўқишга давлат даражасида эътибор кучайди. Китоб ўқиганлар танловларда иштирок этиб, ҳатто автомашина ютиб олишмоқда. Афсуски, танлов жараёнини телевизор орқали кўриб, оғриқли бир ҳақиқатни ўйладим. Бундай юксак эътибор ва рағбат фарзандларимизни китобни шунчаки ёдловчи, маълум бир китоблар сюжетини шариллатиб айтиб берадиган «тўтиқуш китобхон»ларга айлантириб қўймаслиги керак. Аксинча кундалик мутолаани табиий равишда қалб амрига айлантиришлари учун кучли туртки бўлиши шарт. Шундагина ҳар бир ёш китобхон аслида ёзувчи нима демоқчилиги, ҳар бир китоб моҳиятида қандай ғоя ётгани ҳақида бемалол фикр билдира олади.

Мана шундай юзакилик, шакл-шамойилга ўчлик, бизни азалий тутумларимиздан йироқлаштирмаяптими, маънавий бошпанамиз бўлган қўрғонни емирмаяптими, деб ўйлаб қолдим. Чунки биз ўзимизни ҳам мана шундай юзаки яшаш, ҳаётга юзаки қарашга кўниктирдик. Жуда майдалашиб кетдик. Кўтараётган, муҳокамага олиб чиқаётган масалаларимиз ҳам тобора майдалашиб боряпти. Хотин пичоқ ўқталиб эрни уйдан кет деса, эр эса буни тасвирга олиб бутун оламга жар солиб тарқатса – бу энг оғир фожиа эмасми?

Номус – ўлимдан қаттиқ дейишган ота-боболаримиз. Бу ё номусни йўқотиш ёки ўлим танловига рўбарў келганда, ҳеч иккиланмай ўлимни танлаш деганидир. Ахир зиндонда ётган Алпомиш нима бўлса ҳам қутулиб кетишни эмас, дўсти Қоражон эрта бир кун яхшилигини юзига соладиган бўлса, қандай аҳволга тушишини ўйлаб арқонни кесиб юборади-ку. Ўз номусининг ҳимояси бундан ортиқ бўлмаса керак.

Сиз тўғри айтдингиз, номуссизлик бугун оддий бир ҳолатга, чидаса бўладиган, кўникса бўладиган ҳолатга айланяпти. Баъзида кап-катта одамларнинг қилаётган ишини, ҳеч бир қолипга сиғмайдиган қилиқларини кўриб шуларга элдош бўлганингдан уялиблар кетасан киши. Уч-тўрт сўм пул учун кетини ҳам очволиб, ялонғоч ҳолда кўча айланганларни эркак деб бўладими ўзи? Энг даҳшатли томони ана шу кимсаларни ҳам шу жамият вояга етказяпти, шулар ҳам қайсидар оилада «тарбия» топган.

Ижтимоий тармоқда яқинда устозимиз Узоқ Жўрақулов «Алпомиш» достонидан қизиқ бир саволни муҳокамага ташлади. Афсуски, жавоблар саноқли бўлди. Бу кўпчиликни қизиқтира олмади. Агар ўша ерда «Бугун пайшанба. Ким нимани режа қилмоқда?» деган мазмунда бетайинроқ савол бўлганида, жавоблар юздан ошиб кетиши, унга кўпчилик муносабат билдириши, бундай гурунг бозорини қиздириши аниқ эди.

Ҳа, номус – худди сиз айтганингиздай, соф ва табиий туйғу. Биз бугун соф ақл, соф илм, ҳеч йўқса, инсоннинг соф табиати – тийнатидан келиб чиқиб фикрлашни, шунга эътибор қаратишни, шу асосда ҳаракат қилиш ва яшашни унутиб боряпмиз. Фарзанд тарбияси, болаларга илм ўргатиш, оддий ҳаёт тарзимизни ўз руҳиятимизга, минг йиллик қадриятларга асосланган тийнатимизга бутунлай ёт бўлган тутумларга боғлаб қўйишдан нима наф? Балки шунинг учундир муҳтарам олимнинг кўпчиликни соф илмий ўзанга ундамоқ учун қилган ҳаракатига муносабат ҳаминқадар бўлди.

Менинг назаримда, инсоннинг асл инсонийлигини қўрсатувчи бир омил бор. Бу ҳам бўлса, унинг кимдан ёки нимадан қўрқиши. Ҳозир одамлар орасида, жамоатчилик ўртасида гап-сўз бўлишдан ҳамма ҳам ҳайиқмай қолди. Уялиш, номус қилишни-ку бутунлай йиғиштириб қўйганлар қанча. Баъзилар ўзлари истаб ўз беҳаёлиги, субутсизлиги, юзсизлиги ва номуссизлигини кенг тарғиб қилишни, аввало, эътибор ва пул топиш манбаи, кейинчалик эса фахр деб тушунадиган бўляпди. «Нима бўлибди? Мен шуни хоҳладим! Бошқалар билан нима ишим бор», деган қараш энг катта ва энг хавфли эпидемиядан кўра хатарли бўлиб турибди. Шунинг орқасидан оилада эр ўз мавқеини, хотин ўз даражасини, фарзанд ўз ўрнини буткул йўқотмоқда.

Мақолада ёзганингиздек, дунё, ҳаёт ҳар қанча ўзгармасин, инсон қонининг ранги ва таркиби ўзгармаган. Демак инсон деб аталмиз мавжудот зиммасига юклатилган инсонийлик миссияси ҳам ўзгармайди. Нима бўлган тақдирда зиммамиздаги ана шу миссияни унутиб қўймасак бўлгани. Иброҳим пайғамбарни қутқариш учун оғзида сув билан катта гулханни ўчириш умидида дадил бораётган чумолининг иши бизга ўрнак бўлиши керак эмасми?

Ҳусниддин БЕРДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔255

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔97

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔97

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 255    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 97    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 97    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 322    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 100    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар