Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

Фармон билан «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури тасдиқланди. Ушбу дастуриламал ҳужжат 284 банддан иборат бўлиб, уни амалга ошириш учун 18 триллион 171,4 миллиард сўм ва 10 миллиард 301,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Давлат дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилади?

Биринчи йўналишнинг муҳим чоралари

Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институти жорий этилади ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг фаолиятини «намунали Кенгаш» сифатида йўлга қўйиш чора-тадбирлари кўрилади.

Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолияти бўйича, шунингдек, Ҳукумат аъзолари ва тармоқлар раҳбарларининг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш, илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотлари мунтазам равишда эшитиб борилади.

Сенатда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш, шунингдек, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида ўрганилган масалалар бўйича бевосита жойларга бориб, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Сенат кенгаши ва қўмиталарининг сайёр мажлисларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

Иккинчи йўналишнинг устувор жиҳатлари

Суд ҳукмлари, қарорлари, ажримлари ёки ҳал қилув қарорлари қонуний кучга кирган ишларни прокурор томонидан томонларнинг (прокурордан ташқари) мурожаати мавжуд бўлгандагина суддан талаб қилиб олиш тартиби белгиланади.

1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси асосида доимий истиқомат қилаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси, деб тан олинади.

Одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида апелляция ва кассация инстанциялари ислоҳ қилиниб, назорат тартибида иш юритиш институти бекор қилинади. Тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турлари декриминализация қилинади.

Божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган, товар учун тўловни ихтиёрий равишда тўлаган ва божхона расмийлаштирувини амалга оширган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

Учинчи йўналишнинг асосий тадбирлари

Пахта хомашёси ишлаб чиқариш, мажбурий сотиш режаси ҳамда нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади, шунингдек, давлатга мажбурий ғалла сотиш ҳажми 25 фоизга камайтирилади.

Лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар камида икки бараварга қисқартирилади.

Камида 800 мингта кенг полосали интернет портлари яратилиб, 12 минг километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилади.

Бюджет маблағлари ҳисобидан илғор тадбиркорлик лойиҳаларига грантлар ажратиш тизими ишга тушади. Янги кичик саноат зоналари яратилади, уларни бошқариш дирекцияларига зарур инфратузилмаларни етказиб бериш учун Давлат бюджети маблағларидан 100 миллиард сўм ажратилади.

Ҳар бир туманда деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорларга қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ерлар тақсимлаб берилади ва улар кооперацияларга бириктирилади;

«Рақамли Ўзбекистон – 2030» дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда ахборот технологиялари соҳасида инсон капиталини ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, давлат хизматларини рақамли шаклга трансформация қилиш ва ахборот экотизимини ривожлантириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Тўртинчи йўналишдаги долзарб вазифалар

Ишсизлар ва камбағал оилалар аъзоларини тадбиркорлик ва касбга ўқитиш мақсадида 30 та коллеж базасида ҳамда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида камида биттадан «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касбга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

Мутасадди вазирлик ва идорлар ҳамкорлигида касбга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар, ёшлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича касбга ўргатиш курслари фаолияти йўлга қўйилади.

Камбағалликни қисқартириш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади. Унда камбағаллик тушунчасини аниқлаш методологияси ва мезонларини ишлаб чиқиш, аҳолида, айниқса, ёшлар ва аёлларда бизнес юритиш ва тадбиркорликнинг замонавий кўникмаларини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш белгиланган.

Шу билан бирга тадбиркорлик субъектларига микромолиялаштириш хизматлари ва давлат харидларидан фойдаланишда кенг имкониятлар бериш учун шароит яратиш, банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича кенг қамровли дастурларни амалга ошириш назарда тутилади.

Математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилади, олимларга барча шарт-шароитларни япатиш чоралари кўрилади.

Давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолини дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш ўтган йилга нисбатан 1,3 бараварга оширилади.

Бешинчи йўналишдаги саъй-ҳаракатлар

2020-2023 йилларга мўлжалланган Киберхавфсизликка доир миллий стратегия ҳамда “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг ягона ахборот сиёсати концепцияси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси тасдиқланади. Стратегияда мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш каби вазифалар белгиланган.

Марказий Осиё мамлакатлари билан минтақавий ҳамкорлик доирасида комбинациялаштирилган туризмни «битта тур – кўп мамлакатлар» тамойили асосида ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва сайёҳлик салоҳиятини фаол равишда тарғиб қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига 2021-2023 йилларга сайланиши учун Ўзбекистон номзодини илгари суриш бўйича амалий чора-тадбирлар жадаллаштирилади. Марказий Осиё бўйича Европа Иттифоқининг янгиланган Стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлаш чоралари кўрилади.

Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш бўйича

«Халқаро мунозара клуби» ташкил этилади. Унда маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, ислоҳотларни амалга оширишнинг муҳим масалалари бўйича жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини доимий равишда баҳолаб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида аҳоли ва экспертлар ўртасида сўровлар ва ўрганишлар ўтказиб борилади.

Илгари сурилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича уларнинг жамоатчилик муҳокамасини ҳисобга олган ҳолда асосланган таклифлар ишлаб чиқилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини ошириш мақсадида жамоатчилик эшитувини мунтазам равишда ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳар ойда Давлат дастури бажарилишини Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳузурида танқидий кўриб чиқади, ҳар чоракда Ҳукумат мажлисларида муҳокама қилиб боради ҳамда ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тадбирлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларига нисбатан тегишли чоралар кўради.

Шуҳрат ДЕҲҚОНОВ,

«Тараққиёт стратегияси» маркази мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

🕔14:23, 31.03.2020 ✔2480

Савол: «Аёл эрининг рухсатисиз унинг молидан ўз қариндошларига берса, гуноҳкор бўлмайдими?»
 

Батафсил
Ўғил ва қизнинг маскани

Ўғил ва қизнинг маскани

🕔14:22, 31.03.2020 ✔1743

Савол: «Ўғил ва қиз фарзандларнинг неча ёшдан бошлаб хоналарини алоҳида-алоҳида қилиш керак?»

Батафсил
ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

🕔11:23, 06.03.2020 ✔1365

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

    Эрнинг рухсатисиз эҳсон қилиш

    Савол: «Аёл эрининг рухсатисиз унинг молидан ўз қариндошларига берса, гуноҳкор бўлмайдими?»
     

    ✔ 2480    🕔 14:23, 31.03.2020
  • Ўғил ва қизнинг маскани

    Ўғил ва қизнинг маскани

    Савол: «Ўғил ва қиз фарзандларнинг неча ёшдан бошлаб хоналарини алоҳида-алоҳида қилиш керак?»

    ✔ 1743    🕔 14:22, 31.03.2020
  • ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

    ДАВЛАТ ДАСТУРИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛМОҚДА?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

    ✔ 1365    🕔 11:23, 06.03.2020
  • ХУСУСИЙ  ТУҒРУҚХОНАЛАРГА  РУХСАТ  ЭТИЛДИ

    ХУСУСИЙ ТУҒРУҚХОНАЛАРГА РУХСАТ ЭТИЛДИ

    Хавфсизми, ишончлими? Нархи қандай?

    ✔ 3423    🕔 16:10, 29.11.2019
  • ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

    ҚИЗЛАР ЭМЛАНАДИ

    Одам папиллома вируси ҳақида нималарни билишимиз шарт? Эмлаш қачон амалга оширилади?

    ✔ 3306    🕔 17:52, 18.10.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар