Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КОРОНАВИРУС Таҳдид, ваҳима ва… йўқотишлар

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 2 март куни олинган расмий маълумотларга кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 89 066 нафарни ташкил этмоқда, касалликдан 3 045 нафар фуқаро вафот этган.

КОРОНАВИРУС  Таҳдид, ваҳима ва… йўқотишлар

Хитой Халқ Республикасидан ташқари коронавирус дунёнинг 64 давлатида 8 892 та ҳолатда қайд этилган.

Касалликнинг 2 март куни (бир кунлик) ўсиши Хитойда 206 нафар  (0,25 %), бошқа давлатларда эса 2084 нафар (23,4 %) ни ташкил этди.

Жанубий Кореядан чартер рейс билан олиб келинган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра 14 кун муддат (касалликнинг яширин даври) давомида тиббий кузатувга олиш учун махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди. Фуқаролар кунига 2 маҳал тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Коронавирус инфекцияси касаллиги аломатлари аниқланмади.

Маълумот учун: 1 март куни Тошкент халқаро аэропортига хорижий давлатлардан 28 та рейс орқали 4 422 нафар, темир йўллар орқали 5 та поездда жами 702 нафар шахс, шунингдек, давлат чегара божхона постлари орқали 1 816 та автотранспортнинг эгалари ва 40 654 нафар йўловчи шахслар термометриядан ўтказилди. Хитой Халқ Республикасидан 21 нафар Хитой фуқароси ва 7 нафар Ўзбекистон фуқароси, шунингдек Жанубий Кореядан 7 нафар Ўзбекистон фуқароси келган бўлиб, уларнинг борадиган манзиллари аниқланиб, саломатлик ҳолати устидан тиббий кузатув ташкил этилди.

Эпидемиологик кўрсатмага асосан, жорий йилнинг 2 март кунига қадар Ўзбекистонда жами 1 478 та намуна COVID-19 коронавирус инфекциясига текширилди, уларда мазкур инфекция аниқланмади.

 

Коронавирус Ўзбекистонга кириб келганми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни рад этди

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекцияси мамлакатимизга кириб келгани ҳақида асосланмаган хабарлар тарқалмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хабарларни расман рад этди.

Вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хизмати томонидан билдирилишича, хабарлар мутлақо ёлғон бўлиб, айни пайтга қадар юртимизда коронавирус касаллиги умуман қайд этилмади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар, жумладан, COVID-19 коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларидаги мавжуд 53 та санитария-карантин пунктларида қатъий назорат ўрнатилган. Ушбу пунктлар замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши назорат тадбирлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан халқаро тиббий санитария талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда маҳаллий мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳам ҳамкорикда тизимли фаолият олиб борилмоқда.

Афсуски, юқоридаги каби ёлғон хабарлар аҳолининг саросимага тушишига сабаб бўлмоқда. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятдан хавотирга тушмасликларини, агар ушбу ҳолат билан боғлиқ саволлар бўлса, вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг (71) 276-46-65, (71) 276-49-66 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўрайди.

 

Жанубий Корея билан авиақатновлар қисқартирилди

COVID-19 коронавирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз Транспорт вазирлиги Корея Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларда вақтинчалик чеклаш чоралари жорий қилиниши тўғрисида расман хабардор қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, авиақатновлар сони ҳафтасига 1 та рейсгача қисқартирилади. Жанубий Кореядан Ўзбекистонга келувчи йўловчилар учиб келишлари билан 14 кун давомида карантинда бўлиб турадилар.

Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашиши билан икки давлат ўртасидаги авиарейслар сони қайта тикланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, 1 март куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY514 рейси билан Сеулдан 182 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинган.

Самолёт бортида 253 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 231 нафари (182 ўзбекистонлик ва 49 нафар хорижлик) коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, хавфсиз санитария-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасасига жойлаштирилиб, икки ҳафта давомида карантинда сақланади. 22 нафар транзит йўловчилар эса белгиланган тартибда изоляция қилиниб, кейинроқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейси орқали ўз мамлакатига учиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, аввал Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ҳамда Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Токио ва Римга бўлган иккала йўналишдаги қатновларининг вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитой билан бир қаторда Корея Республикаси, Япония, Эрон, Италия ва баъзи бошқа давлатларда беморлар сони ортаётганини маълум қилиб, хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган ҳамюртларни сафардан олдин соғлиқлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўриш, мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва сафар чоғида шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Шунингдек, жамоавий тадбирларда иштирок этишдан тийилиш, одамлар тўпланадиган жойларда барча эҳтиёткорлик чораларини кўриш зарурлиги эслатиб ўтилди.

 

Хитойда коронавирусни даволаш учун қурилган касалхона ёпилди

 

Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида коронавирус тарқалган кезлари барпо қилган биринчи касалхонани ёпишга қарор қилди. Чунки касалхонада бирорта ҳам бемор қолмаган, деб хабар бермоқда Reuters.

Хитой ҳукуматининг маълум қилишча, охирги бемор COVID-19 пневманиясидан тузалиб кетгач, касалхонани ёпишга қарор қилинган. Мазкур касалхона Ухань шаҳрида коронавирус тарқалгандан кейин қурилган биринчи касалхона ҳисобланади, бундай касалхоналар шаҳарда 16 та.

Ҳозиргача дунё бўйича коронавирусга чалинган 45 мингдан кўпроқ бемор тузалиб кетган.

 

Коронавирусни йўқ қилишнинг оддий усули

Германиялик экспертлар коронавирусни йўқ қилиш учун қўлни совунлаб ювиш кифоя, демоқда. Юзни ниқоб юилан тўсиб юриш вирусдан етарли даражада ҳимоя қилмайди, деб баёнот берди «Charité Berlin» клиникаси ҳузуридаги атроф-муҳит гигиенаси ва тиббиёти институти раҳбари Петр Гастмайер.

«Қўлни ҳафсала билан совунлаб ювиш вирусни ўлдириш учун етарлидир. Албатта, сафарга чиққанда ҳар доим ҳам сув бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ёнингизда дезинфикциялайдиган восита солинган кичик шиша идиш олиб юринг», деди у.

Экспернинг айтишича, ниқоб «тиббий муассасалар ходимлари учун керак. Чунки улар беморлар билан мулоқотда бўлади, лекин бошқалар учун ниқоб тақиб у ёқдан-бу ёққа кезиб юришнинг маъниси йўқ».

 

Макка ва Мадина зиёратчилар учун вақтинча ёпилди

Саудия Арабистонида дунё бўйлаб коронавирус эпидемияси тарқалиши сабабли зиёратчилар учун Макка ва Мадинага киришни вақтинча ёпишга қарор қилинди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Таъкидлашинича, эпидемия авж олган мамлакатлардан келганлар учун сайёҳлик визаларига кириш тўхтатиб қўйилади. Чет элдан қайтаётган фуқаролар батафсил текширувдан ўтадилар.

Қарорни дунёнинг нуфузли исломий тузилмалари ва уламолари, жумладан Миср муфтийси ва Жаҳон Ислом Лигаси раҳбари Муҳаммад Исса қўллаб-қувватлади.

«Собрание» Россия маданий-маърифий ташкилотлари уюшмаси раҳбари Мухамед Салаҳетдинов, ўз навбатида, Муҳаммад алайҳиссалом даврларида одамларни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш учун карантин жорий этилганини таъкидлади.

«Агар бирон мамлакатда ўлат ёйилганини эшитсангиз, у ерга борманг. Агар у сиз турган ерга ёйилган бўлса, ўша ердан қочиб кетманг», – деди Россия мусулмон етакчиси ҳадисни келтириб.




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔255

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔97

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔97

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 255    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 97    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 97    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 323    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 100    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар