Пазандалик      Бош саҳифа

Седанали печенье

Бугун бизлар сизнинг хонадонингизга седанали, юпқа ва қарсилдоқ печенье билан ташриф буюрдик. Унда калцийга бой бўлган седана миқдори  кўпдир.
 

Седанали печенье

Масаллиқлар:
•    160 грамм оқ рангли седана;
•    120 грамм шакар;
•    70 грамм ун;
•    60 грамм юмшатилган сариёғ;
•    1 та тухум; 
•     бир чимдим туз, бир чойқошиқ қабартма, бир чойқошиқ ванилин.
Тайёрланиши: Ун, қабартма ва тузни элаб оламиз. Юмшаган сариёғга ванилин ва шакарни солиб, миксерда аралаштирамиз. Устидан тухумни солиб, оқаргунига қадар яхшилаб кўпиртириб оламиз. Элаб олинган унни аралашма устидан солиб аралаштирамиз ва оқ седанани ҳам соламиз. Қошиқ ёрдамида яхшилаб аралаштирамиз. Патнисга пергамент қоғоздан тўшаб, хамирдан бир қошиқдан солиб чиқамиз. Бунда уларнинг орасида 5 см дан жой қолиши керак (чунки пишиш жараёнида печеньелар ёйилиб кетади). Қўлимизни намлаб, печеньеларга шакл берамиз. Хоҳишга қараб, устига яна седанадан сепиш ҳам мумкин. Печеньеларни 180 С даражада қиздирилган газ печида пишириб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!
 




Ўхшаш мақолалар

ОСОН САЛАТ

ОСОН САЛАТ

🕔11:00, 27.05.2020 ✔13

Керакли маҳсулотлар: 
4 дона помидор, 2 та қайнатиб пиширилган тухум, 4 ош қошиқ консерваланган кўк нўхат, 1 дона пиёз, 4-5 қошиқ майонез, 2 дона саримсоқ бўлаклари, қизил гармдори кукуни, туз, мурч.
 

Батафсил
ҚУЙМОҚЛИ САЛАТ

ҚУЙМОҚЛИ САЛАТ

🕔11:48, 22.05.2020 ✔20

Бу янгича салат кўпчиликка янгилик бўлиши мумкин. Ушбу ноодатий мазали салатимиз дас­турхонингизни ҳам безашига шубҳа йўқ. Салат учун қуймоқларни ўзингиз хоҳлаганингизча тайёрлашингиз ёки бизнинг кўрсатмалардан фойдаланишингиз мумкин. Шуни унутмангки, тайёрлайдиган қуймоқларингизга шакарни камроқ солинг, шакарнинг сунъий ширин таъми билиниб қолмаслиги керак.

Батафсил
Баҳор таомлари

Баҳор таомлари

🕔13:58, 31.03.2020 ✔70

Баҳор фаслидаги илик узилди пайтида кўкатли таомлар танага дармон, руҳимизга тетиклик бағишлайди. Эрта баҳорда кўкатлар солинган қатиқ салатлар, сумалак ва ҳалимлар қишдан толиқиб чиққан организм учун жуда фойдали. Келин-қизларимиз томонидан тайёрланган қатлама, чучвара, сомса, варақиларга асосан кўклар солинади. Ялпиз, жағ-жағ, исмалоқ, беда, отқулоқ, матор сингари кўкатларимиз витаминларга бойлиги сабаб киши танасига қувват бағишлайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОСОН САЛАТ

    ОСОН САЛАТ

    Керакли маҳсулотлар: 
    4 дона помидор, 2 та қайнатиб пиширилган тухум, 4 ош қошиқ консерваланган кўк нўхат, 1 дона пиёз, 4-5 қошиқ майонез, 2 дона саримсоқ бўлаклари, қизил гармдори кукуни, туз, мурч.
     

    ✔ 13    🕔 11:00, 27.05.2020
  • ҚУЙМОҚЛИ САЛАТ

    ҚУЙМОҚЛИ САЛАТ

    Бу янгича салат кўпчиликка янгилик бўлиши мумкин. Ушбу ноодатий мазали салатимиз дас­турхонингизни ҳам безашига шубҳа йўқ. Салат учун қуймоқларни ўзингиз хоҳлаганингизча тайёрлашингиз ёки бизнинг кўрсатмалардан фойдаланишингиз мумкин. Шуни унутмангки, тайёрлайдиган қуймоқларингизга шакарни камроқ солинг, шакарнинг сунъий ширин таъми билиниб қолмаслиги керак.

    ✔ 20    🕔 11:48, 22.05.2020
  • Баҳор таомлари

    Баҳор таомлари

    Баҳор фаслидаги илик узилди пайтида кўкатли таомлар танага дармон, руҳимизга тетиклик бағишлайди. Эрта баҳорда кўкатлар солинган қатиқ салатлар, сумалак ва ҳалимлар қишдан толиқиб чиққан организм учун жуда фойдали. Келин-қизларимиз томонидан тайёрланган қатлама, чучвара, сомса, варақиларга асосан кўклар солинади. Ялпиз, жағ-жағ, исмалоқ, беда, отқулоқ, матор сингари кўкатларимиз витаминларга бойлиги сабаб киши танасига қувват бағишлайди.

    ✔ 70    🕔 13:58, 31.03.2020
  • Седанали печенье

    Седанали печенье

    Бугун бизлар сизнинг хонадонингизга седанали, юпқа ва қарсилдоқ печенье билан ташриф буюрдик. Унда калцийга бой бўлган седана миқдори  кўпдир.
     

    ✔ 85    🕔 10:15, 13.03.2020
  • КРУАССАН

    КРУАССАН

    Масаллиқлар: 600 грамм ун, 2 та тухум, 1 стакан сут, 100 грамм шакар, 300 грамм сариёғ, озгина туз, 2 чойқошиқ хамиртуруш. 

    ✔ 201    🕔 10:51, 19.11.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар