Инсон ўзинг      Бош саҳифа

СЕН... ЎШАСАН!

– Уча оласанми? Узоқ ёки баланд бўлиши шарт эмас.
 

– Aхир, мен қуш эмасман-ку!
– Барибир... уча оласанми?!
– Йўқ қўлимдан келмайди.
– Сен бахтсиз экансан.
– Бахтсиз... Нима учун?
– Чунки сен ўз қанотларингни ­кўрмаяпсан.
Жисмлар хилма-хил, ҳаётлар турфа, қалблар ўзгача. Синовлар турлича, амаллар турлича, кўзлар турлича.
Кўзлар турлича?! Ҳа, улар бир-бирига асло ўхшамайди, бир-бирини сира так­рорламайди. Чунки ҳар қайсиси дунёни ўзи хоҳлагандек кўради. Қароқлар – қалб сотқинлари. Уларда сенинг ботининг акс этади. Юраклар нимани кўришни истаса, нигоҳлар ўшани излайди. Қидираётганларингни топа олиш шунчалик муҳимми? Балки, қанотларингни кўра олишинг ундан афзалроқдир.
Туғиламиз, улғаямиз, қариймиз ва сўнгида яна тупроққа, йўқликка қайтамиз. Aммо ҳаммамиз ҳам мана шу «қисқа» ва «узоқ» фурсат мобайнида кимлигимиз эмас, ким бўла олишимиз муҳимлигини тушуниб етмаймиз. Ёки тушунишни истамаймиз. Бахтсизлигимизнинг асосий сабаби – шу!
Хўш, энди-чи:
– Сен уча оласанми?
– Ҳа, мен уча оламан. Узоққа ҳам, баландга ҳам учишим мумкин.
– Қандай қилиб? Aхир, сен қуш эмассан-ку. Қанотларинг ҳам йўқ.
– Қанотларим... Сен уларни кўрмаяпсанми? Улар жуда ҳам кучли. Энди улар билан исталган жойга парвоз қиламан.
– Сен бахтлисан!
СЕН ЎЗИНГНИ КИМ ДЕБ ЎЙЛАСАНГ, ЎШАСАН!

Камола AДҲАМОВА,
ЎзЖОКУ ҳарбий журналистика 
йўналиши талабаси
 




Ўхшаш мақолалар

ИЛОН ЗАҲРИ

ИЛОН ЗАҲРИ

🕔11:48, 20.03.2020 ✔239

Ҳовлига, ерга чиройли қилиб дастурхон ёзилган. Тандирдан янги узилган иссиқ нон ҳиди иштаҳани қитиқлайди. Заранг косаларда сут келтирилди. Кеча соғилган сигир сутининг устини қалин қаймоқ тутган.

Батафсил
СУВ АЛЛОҲ ЗИКРИНИ «ЭШИТГАНДА»

СУВ АЛЛОҲ ЗИКРИНИ «ЭШИТГАНДА»

🕔10:27, 13.03.2020 ✔204

(Бошланиши ўтган сонда)
Олимларнинг қайд этишларига кўра, сувнинг воқеликка муносабати унинг суюқ, буғ ёки қайнаётган ҳолатларида бир хилда давом этаверади. Фақат музлагандагина сув бундай фаолиятдан тўхтайди, муайян сўз, фикр, туйғу шаклдаги ахборотни муз парчаларига муҳрлайди. 

Батафсил
МЕНИ ЮКСАКЛАРГА КЎТАРДИ... ОНАМГА ТЕККАН ТОШ

МЕНИ ЮКСАКЛАРГА КЎТАРДИ... ОНАМГА ТЕККАН ТОШ

🕔10:24, 13.03.2020 ✔216

Бундан чамаси, 20-25 йиллар олдин, хуллас бола эдим. Онам бошларини ушлаганча кўз ёшлари билан уйга кириб келганлари ҳали-ҳамон ёдимда. Ўшанда онамга қарайману, нима дейишни билмайман... Бошларини анчагача, силаб-силаб, йиғладилар. Кейин чуқур уҳ тортиб, бир тепага, бир менга қараб гапира бошладилар. «Эй Худо, мени шундай ўқимаган қилиб яратдинг. Кўча супураман, одамлардан, ҳайвонлардан қолган ахлатларни тозалайман – шу менинг ишим. Ҳеч бўлмаса, болаларим ўқимишли бўлсин. Қизим тоза кийиниб, тоза жойларда юрадиган одам бўлсин!..»
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ИЛОН ЗАҲРИ

    ИЛОН ЗАҲРИ

    Ҳовлига, ерга чиройли қилиб дастурхон ёзилган. Тандирдан янги узилган иссиқ нон ҳиди иштаҳани қитиқлайди. Заранг косаларда сут келтирилди. Кеча соғилган сигир сутининг устини қалин қаймоқ тутган.

    ✔ 239    🕔 11:48, 20.03.2020
  • СУВ АЛЛОҲ ЗИКРИНИ «ЭШИТГАНДА»

    СУВ АЛЛОҲ ЗИКРИНИ «ЭШИТГАНДА»

    (Бошланиши ўтган сонда)
    Олимларнинг қайд этишларига кўра, сувнинг воқеликка муносабати унинг суюқ, буғ ёки қайнаётган ҳолатларида бир хилда давом этаверади. Фақат музлагандагина сув бундай фаолиятдан тўхтайди, муайян сўз, фикр, туйғу шаклдаги ахборотни муз парчаларига муҳрлайди. 

    ✔ 204    🕔 10:27, 13.03.2020
  • МЕНИ ЮКСАКЛАРГА КЎТАРДИ... ОНАМГА ТЕККАН ТОШ

    МЕНИ ЮКСАКЛАРГА КЎТАРДИ... ОНАМГА ТЕККАН ТОШ

    Бундан чамаси, 20-25 йиллар олдин, хуллас бола эдим. Онам бошларини ушлаганча кўз ёшлари билан уйга кириб келганлари ҳали-ҳамон ёдимда. Ўшанда онамга қарайману, нима дейишни билмайман... Бошларини анчагача, силаб-силаб, йиғладилар. Кейин чуқур уҳ тортиб, бир тепага, бир менга қараб гапира бошладилар. «Эй Худо, мени шундай ўқимаган қилиб яратдинг. Кўча супураман, одамлардан, ҳайвонлардан қолган ахлатларни тозалайман – шу менинг ишим. Ҳеч бўлмаса, болаларим ўқимишли бўлсин. Қизим тоза кийиниб, тоза жойларда юрадиган одам бўлсин!..»
     

    ✔ 216    🕔 10:24, 13.03.2020
  • СЕН...  ЎШАСАН!

    СЕН... ЎШАСАН!

    – Уча оласанми? Узоқ ёки баланд бўлиши шарт эмас.
     

    ✔ 204    🕔 10:24, 13.03.2020
  • ФАРЗАНДЛАРНИ ТЕНГ КЎРИНГ

    ФАРЗАНДЛАРНИ ТЕНГ КЎРИНГ

    Ота-оналарга бир нарсани ҳамиша эсда тутишлари керак: сиз фарзандларингизга бир хилда муомала қилинг. Улар орасини ажратманг, бирини иккинчисидан устун қўйманг, барчасини тенг кўринг. Чунки фарзандларга турлича муносабатда бўлиш улар орасига ҳасад (ғайрлик) уруғини сочади.

    ✔ 240    🕔 11:40, 06.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар