Инсон ўзинг      Бош саҳифа

СУВ АЛЛОҲ ЗИКРИНИ «ЭШИТГАНДА»

(Бошланиши ўтган сонда)
Олимларнинг қайд этишларига кўра, сувнинг воқеликка муносабати унинг суюқ, буғ ёки қайнаётган ҳолатларида бир хилда давом этаверади. Фақат музлагандагина сув бундай фаолиятдан тўхтайди, муайян сўз, фикр, туйғу шаклдаги ахборотни муз парчаларига муҳрлайди. 

СУВ АЛЛОҲ ЗИКРИНИ «ЭШИТГАНДА»

Тадқиқотчилар расмга туширган ва муайян ахборотнинг шакли дея тақдим этган муз кристаллари қор парчаларига ўхшайди. Инглиз тадқиқотчиси Генри Коанда триллионлаб қор учқунлари бир-бирига шаклан ўхшамаслигини исботлаб дунёни ҳайратга солган эди. Ушбу янги кашфиётлардан кейин ўйлаб қоласан, қиш мавсумларида бошимиз узра чарх уриб тушаётган қор парчалари йил бўйи сўзлаган сўзларимиз, ҳис-туйғуларимиз, орзу-армонларимиз, қилмиш-қидирмишларимиз ифодаси эмасмикан?!
Француз Уйғониш адабиётининг асосчиси Франсуа Рабленинг халқ эпоси асосида ёзилган «Гаргантюа ва Пантагрюэль» асарида қизиқ бир эпизод келади. Ўзининг муҳим ҳаётий муаммосига жавоб излаб сафарга чиққан Пантагрюэль дўстлари билан денгизда сузиб кетишар экан, бир жойда музлаб қолган сўзларни кўришади. Инчинун, бу сўзларнинг аксарияти сўкиниш, изтироб ва қийноқни ифодалар эди... Бу ўринда Рабленинг ушбу эпизодини келтиришдан қандай мақсад кўзлагани учинчи даражага тушади. Ҳозир биз учун энг муҳими «музлаган сўз» тушунчасининг бугунги илмий кашфиётларга мос келиши, иккинчидан халқ эпосларининг илоҳий ахборотларни ташувчи эпизодларга эга эканидир. Негаки, кўп асрлар ўтиб илмий исботини топган бундай далиллар фақат илоҳий асосга эга бўлиши мумкинки, айни ҳолатларни «Гилгамеш», «Рамаяна», «Маҳабҳарата», «Илиада», «Одиссея» каби умумжаҳон миқёсидаги эпосларда ҳам кузатишимиз мумкин.
Халқ ижодиётида сув билан боғлиқ ўта қизиқ ахборот кодлари яширинган бўлади. Ўзбек халқида «яхшилик қил дарёга ташла балиқ билар, балиқ билмаса Холиқ билар», «Тушингни сувга айт» сингари мақоллар кўплаб учрайди. «Алпомиш» достонининг бир вариантида эзгу мақсад билан сафарга чиққан Алпомишнинг йўлида дарё кўндаланг бўлади. Дарёдан ўтишга жисман имконият топа олмаган қаҳрамон ўз орзу-армонлари, эзгу ниятларидан сувга арз қилади. Натижада дарё пишқиришдан тўхтаб, икки томонга чекинади. Қаҳрамон бу «йўлдан» эсон-омон ўтиб олади, мақсадига етади. Ушбу мотивга Қуръони карим ва бошқа диний китобларда келадиган Мусо алайҳиссалом билан боғлиқ қисса асос бўлгани маълум. Бундай мисолларни халқ эпосларидан истаганча топиш мумкин. Айни мисолларнинг мавзуимизга алоқадор жиҳати шундаки, Яратганни таниган халқ сувга ҳеч қачон ўлик мавжудот сифатида қарамаган. Шахсан ўзим, болалик пайтларимда сувга тупуриб отамдан тарсаки еганимни яхши эслайман.
Мен эслаган тупук, гарчи боланинг тупуги бўлсада, сувга нисбатан ҳурматсизликни ифодалаган эди. Тарсакида эса фақат отамнинг эмас, балки сувни илоҳий мўъжиза деб билган комил аждодларимнинг ҳам қўллари бор эди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ворид бўлмиш ҳодисаларда Аллоҳнинг арши сув устида экани айтилади. У зотнинг (с.а.в.) ўзлари мудом саҳобаларига сувни исроф қилмаслик, сувни қадрлашдан сабоқ берганлар. Сув билан боғлиқ бир неча мўъжизалар кўрсатганлари хусусида саҳиҳ ҳадислар бор. Хусусан, иситма ва жаҳлни босишда сув энг яхши восита эканини кўп бор таъкидлаганлар. Сув билан ҳар куни беш марта эҳтиром ила муносабатда бўлиш, меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан таҳорат олиш исломда фарз саналади. Ёвузлик ва вайронагарчилик келтирувчи кучлар, аксинча, сув билан имкон қадар камроқ мулоқотда бўлишга уринганлари хусусида тарихий далиллар гувоҳлик беради. Қизиғи шундаки, бундай кучлар ўз гумроҳликларини шайтоний нақллар билан далиллашга ҳам уринганлар. Масалан, Чингизхон қўшинида «Баданига сув теккизган аскар кирга қўшиб бахт-омадини ҳам бой беради», деган нақл юрган.
Кўринадики, эзгулик ҳам, ёвузлик ҳам, у қайси шаклда бўлмасин, сувнинг «нигоҳи»дан қочиб қутила олмайди. Сув эса фақат бундай ахборотни англаш, хотирасида сақлаб қолиш билангина чекланмайди. У барча ахборотларни одамнинг ўзига, коинотга ва шубҳасиз, Холиққа узатади. Кўп ҳолларда сувнинг ўзи ҳам мукофот, ҳам жазо вазифасини ўтайди. Денгиз аро йўл очиб, Мусо алайҳиссалом қавмини саодат сари йўллаганидек, ёвуз Фиръавн қўшинлари учун ажал қиёфасида даҳшат солади. Нуҳ алайҳиссалом кемасини «боши»га кўтарса, «золим кимсалар»ни «оёғи» остида янчади. Хуллас, сув кечмиши билан боғлиқ тарихдан гувоҳлик берувчи «оят-далиллар» Аллоҳнинг каломи Қуръони каримда ҳам, халқ достон ва ҳикоятларида ҳам, ўз ўтмишимизда ҳам кўплаб учрайди. Ушбу далиллардан эзгу хулоса чиқариш эса инсонга ҳавола.
Юқорида тилга олганимиз тадқи­қот­чиларнинг барчаси сувнинг ҳолатини яхши томонга ўзгартириш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Бунинг биргина шарти эзгу фаолият, яхши сўз, комил ахлоқ, пок тўйғу, бир сўз билан айтганда иймон-эътиқод экан. Тажрибаларда маълум бўлишича, сув структурасини яхши томонга ўзгартирган энг муҳим восита Яратганга қилинган ибодатлар, дуою илтижолар бўлган. У қайси тилда ўқилмасин ёки ёзма намойиш этилмасин сув молекулаларида гўзал из қолдирган. Бугун, ҳатто, бундай тажрибани амалиётга татбиқ этишнинг бутун бошли тизимлари ишлаб чиқилган.
Олтой политехника институти профессори Павел Госков лабораториясида қизиқ бир тажриба ўтказилган: 60 литр водопровод сувига 10 миллилитр дуо ва яхши сўзлар билан «покланган» сув аралаштирилганда натижа ўта ижобий бўлиб чиққан. 10 миллилитр «покиза» сув таъсирида 60 литр сув тўла покланган.
Австриялик табиатшунос олим Алоис Губернинг EWO тозалаш системаси қуйидаги тамойилга асосланади: «Табиат қўйнида тошдан-тошга сакраб, эркин юрган сув EWO спиралига йиғилиб, янада ижобий ахборотлар билан бойитилади. Сўнгра мегополис аҳолисини таъминлайдиган водопровод сувига етарли миқдорда аралаштирилади. Натижада, ўлиш даражасига келган водопровод суви эзгу зарядлар билан тўйинган ҳолда ўз йўлида давом этади. Асаблари таранг, цивилизациядан чарчаган шаҳар аҳолисига эзгулик энергиясини олиб боради». Тадқиқотчилар эътирофига кўра, том маънода «покланган» ёки «покиза» сув кўплаб жиддий касалликларга шифо бўлади. Бундай сув таъсирида ошқозон-ичак фаолияти яхшиланади, ҳужайралар турли заҳарли унсурлардан тозаланиб, кексайиш жараёни секинлашади; иммунитет кучаяди; уйқуда хотиржамлик пайдо бўлади; тери ва соч таркиби яхшиланади; бош оғриғи кетади; қон босими мўътадиллашади; қанд касали билан оғриганларда қанд миқдори ўрнига тушади; меҳнат фаолияти яхшиланади; экинларга «покиза сув» қўйилса яшнаб ўса бошлайди.
Буларнинг бариси бир қарашда афсона бўлиб туюлади. Аммо бугун сувга менсимай қарайдиган биз ўзбекларнинг аждодлари сувнинг мўъжизакор қудратига комил эътиқод ила ишонганлар, уни тана ва руҳ учун шифо эканини, том маънода, ҳақиқат деб қабул қилганлар. Бундай инончларнинг кўпи шафқатсиз тарих ва ижтимоий талотўплар ғубори остида қолиб кетган бўлсада, айримлари бугунгача етиб келган. Масалан, боболаримиз, момоларимизда сақланиб қолган олтин, кумуш, мис асосли сув идишларига эътибор қилсак, улар албатта Қуръони каримдан бирор оят (кўпинча «Ясин» ёки «Ихлос» сураларидан), пайғамбарларимиздан бирор ҳадис ёки «Аллоҳ-Муҳаммад» лафзлари билан «безатилган» бўлади. Баъзи идишларда ҳикматли сўз, шеър, лоақал бирор нақш зарб этилганини кузатамиз. Шарқ подшолари саройларидаги ҳовузлар ҳам бундай «безаклар»дан холи бўлмаган.
Воқеан, айтганларимиз фақатгина безак вазифасини ўтаганмикан? Йўқ, шубҳасиз, улар сувни ҳар хил манфий унсурлардан поклашга хизмат қилган.
Нақшбандийлик тариқатида «зикри хожагон», деган маросим бор. Бунда соликлар доира шаклида ўтириб, Аллоҳни зикр этишади. Қуръондан сура ва оятларни муайян саноқ миқдорида ўқишади. Ушбу доира марказида эса албатта бир тоза идишда сув туради.
Ўзбекнинг никоҳ маросимларида келин-куёв ўртасига, албатта, нафис безакли идишда сув қўйилади. Никоҳда икки қалб Аллоҳ номи билан боғлангач, ушбу аҳдга гувоҳ бўлган сув уларга ичирилади. Никоҳ суви шу пайтгача бир-бирига бегона икки ёшни яктан, биржон қилади.
Ислом оламида, хусусан, ўзбекларда Қуръон оятларини ўқиб сувга дам солиш, шу сувни ҳожатмандга ичириш анъанаси бор. Бундан ташқари кенг чинни лаганларнинг ичкари томонига заъфарондан тайёрланган «сиёҳ» билан «Фотиҳа», «Ясин», «Ихлос», «Мулк» каби сураларни ёзиш, ёзув қуригач, шу идишга сув қуйиб, бир, уч, етти ёки қирқ кун ўтказиб беморга ичириш орқали муолажа усуллари ҳозир ҳам учрайди. Менимча, буларнинг барчаси сувга шифобахш, ижобий зарядларни синг­дириб, бемор таналарни, тубан ахлоқни, беором руҳни даволашдан бошқа ҳеч нарса эмас. Фақат биз сўз юритган поклаш ва даволаш усулларининг биринчиси тажриба билан, иккинчиси эса иймон билан англанган илм эканини қайд этиш жоиз.
Менга қолса инсон келажагининг саодатли бўлиши учун барча сув захираларига Аллоҳ ва Пайғамбар алайҳисалом сўзларини, комил одамларнинг инсонга қаратилган эзгу тилакларини олтин ҳарфлар билан битиб қўймоқ керак дердим. Сув иншоотлари доимо Аллоҳ зикрини «эшитиб» турса, бундай сувдан ичган жамиятдан ахлоқий, руҳий-маънавий муаммолар нари бўлишига ишонаман.
Матбуот саҳифаларида бир фаранги аёлнинг зам-зам сувини ичиб, бедаво дард — саратондан халос бўлганини қувонч ва ҳаяжон билан ёзганини ўқиганим бор. Зеро, зам-зам қудуғи Маккаи мукаррамада, ушбу хайрбахш қудуқ эса ўз ибтидосидан бери Аллоҳ зикрини «тинглайди». Дунё ва охиратда Аллоҳ зикридан гўзалроқ сўз борми ўзи?!
Узоқ ЖЎРАҚУЛОВ,
филология фанлари доктори,
профессор
 




Ўхшаш мақолалар

Илон ютган бола

Илон ютган бола

🕔11:09, 27.05.2020 ✔121

(Бўлган воқеа)

Офтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.

Батафсил
ОЧКЎЗАН

ОЧКЎЗАН

🕔11:08, 27.05.2020 ✔124

Туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирларда кўклам нафаси сезилиб қолди. Қуёш ер остидаги турфа майсаларни «қулоғидан тортиқилаб» ташқарига судраб чиқаза бошлади. Тўрғай бир жойда учмасдан қотиб туриб, чинқирганича қўшиқ куйлайди. Сал нарида очкўзан зўр бериб ин қазияпти.

Батафсил
Бўрибосар

Бўрибосар

🕔12:02, 22.05.2020 ✔201

Қорлар эриб, баҳор нафаси уфуриб қолган ойдин кечаларнинг бирида сомонхонадан ит болаларининг ғингишгани эшитилди. Фермер Рустам амаки ошиқиб шу томон йўналди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илон ютган бола

    Илон ютган бола

    (Бўлган воқеа)

    Офтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.

    ✔ 121    🕔 11:09, 27.05.2020
  • ОЧКЎЗАН

    ОЧКЎЗАН

    Туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирларда кўклам нафаси сезилиб қолди. Қуёш ер остидаги турфа майсаларни «қулоғидан тортиқилаб» ташқарига судраб чиқаза бошлади. Тўрғай бир жойда учмасдан қотиб туриб, чинқирганича қўшиқ куйлайди. Сал нарида очкўзан зўр бериб ин қазияпти.

    ✔ 124    🕔 11:08, 27.05.2020
  • Бўрибосар

    Бўрибосар

    Қорлар эриб, баҳор нафаси уфуриб қолган ойдин кечаларнинг бирида сомонхонадан ит болаларининг ғингишгани эшитилди. Фермер Рустам амаки ошиқиб шу томон йўналди.

    ✔ 201    🕔 12:02, 22.05.2020
  • Дарбадар

    Дарбадар

    Ота ўғилга Абдулбоқий деб исм қўйди. Ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиб, «сенинг исминг Абдулбоқий, сенинг исминг Абдулбоқий» дея шивирлаган, «умрингу ризқинг, дунёю охиратдаги саодатинг боқий бўлсин» дея ният қилган тиллар орадан ўн олти йил ўтиб «йўлда бўл-чўлда бўл, ўлигинг кўчада қолсин», деган дуойибад калимасини айтиб юборди... Дуо ижобат бўлди. Ўғилнинг умри дарбадарликда ўтди, ўлиги кўчада қолди, майитга эга, жаноза ўқиш учун масжид топилмади...
     

    ✔ 204    🕔 11:52, 22.05.2020
  • Чўпон

    Чўпон

    Адир ёнбағрида толчўплардан маташтириб қурилган қўтон. Қўтондан йигирма қадамча нарида худди шу таҳлит тикланган омонат чайла. Чайла бўсағасида тошўчоқ. Ўн-ўн бир ёшлардаги набира ўчоқ остига қаланган қуруқ ўтин остига гугурт чақади, сўнг тутай бошлаган ўтинни «пуф-пуф»лаганча ўт олдириб, устига сув тўла қумғонни ўрнаштиради.

    ✔ 93    🕔 11:24, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар