Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Дарахтни ноқонуний кесганлар қанча жарима тўлайжи?

– Фуқаро ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни ноқонуний равишда кесгани аниқланса, келтирилган зарар учун қандай жазо қўлланилади?

Дарахтни ноқонуний кесганлар қанча жарима тўлайжи?

Ушбу саволга эколог эксперт
Саидали МУХТОРАЛИЕВ
ЎзА мухбирига қуйидагича жавоб берди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги тегишли қарори билан тасдиқланган «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 49-бандига мувофиқ ҳисобланади.
Унга кўра, етказилган зарарни ундириш ушбу низомга 4-иловада келтирилган битта дарахт ва бутани кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффицентлари: кам қимматли дарахтлар тури учун 5 бараварга, қимматли ёғочбоп дарахтлар учун 10 бараварга, 100 ёшдан ошган дарахтлар учун эса 20 бараварга кўпайтириш билан ҳисобланади.
Бунда зарарни ҳисоблашда ноқонуний кесилган дарахт танасининг ер билан туташган жойидаги диаметри ўлчов бирлигида олинади, кейин ўлчанган диаметр яъни сантиметр битта кесилган дарахт учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда ҳисобланади.

Мисол учун, кесилган қимматли Туркистон арчаси дарахтининг ер билан туташган қисмидаги диаметри 40 сантиметр чиқса, ушбу диаметрнинг ҳар бир сантиметри базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,5 коэфицентига кўпайтирилади, натижада – 1 миллион 449 минг 500 сўмлик зарар чиқади. Юқоридаги 43-сонли низомнинг 49-бандига асосан ушбу зарар 10 га кўпайтирилса, умумий зарар 14 миллион 495 минг сўм бўлади.
Маъмурий жавобгарлик масаласига келсак, агар ҳолат шаҳар ҳудудида иморат қураётганда шу ерда ўсиб турган дов-дарахтлар ўзбошимчалик билан кесиб ташлаш билан боғлиқ бўлса, МЖтКнинг 162-моддасига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахс­ларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Агар, дарахтлар, буталарни ғайриқонуний равишда кесиш шаҳар ҳудудидан ташқарида ёки шаҳарда бўлсада, иморатлар қурилиши билан боғлиқ бўлмаган жойларда ғайриқонуний кесилган бўлса, МЖтКнинг 79-моддасига асосан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эътибор беринг, агар дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш натижасида ҳисобланган зарар кўп миқдор (БҲМнинг 300 бараваридан, яъни 66 миллион 900 минг сўм) дан ошса, бу ҳолатда дарахт кесилиши Жиноят кодексининг 198-моддасида кўрсатилган жиноий жазо белгиланиши мумкин.
Шаҳноза МАМАТУРОПОВА
ёзиб олди.
 




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔255

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔97

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔97

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 255    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 97    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 97    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 321    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 100    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар