Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Бош вазир: «Уларда давлат тилига ҳурмат деган туйғу борми ўзи?!»

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги қадрини ҳурмат қилиш, унга бепарволик билан қарамаслик, айниқса, оммавий жойлардаги ёзувлар, реклама ва эълонларда тил ва имло қоидаларига риоя қилиш, шу орқали она тилимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромни сақлаш энг оғриқли нуқталардан бири бўлиб келяпти.
 

Бош вазир: «Уларда давлат тилига ҳурмат деган туйғу борми ўзи?!»

Шу вақтгача «Оила даврасида» газетасида худди шу мавзу юзасидан ўнлаб танқидий-таҳлилий мақолалар эълон қилинган эди. Соҳа мутахассислари, олимлар ва кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари газета саҳифаларида пешма-пеш бериб борилди...
Эндиликда бу масала давлат ва ҳукумат миқёсида муҳокама қилиниб, жиддий чоралар белгиланадиган бўлди. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигидаги кўча ва аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши айни шу долзарб мавзуга қаратилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январда қабул қилинган «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори жойларда қандай ижро этилаётгани масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ, вазирлик, идора, ташкилотлар раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бў­йича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди. Маълумотларга кўра, шу кунга қадар 24 та вазирликнинг 14 тасида маслаҳатчи лавозими жорий этилган, холос. Мазкур масалага вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ҳам жиддий эътибор қаратилмаяпти. Айрим ҳокимлар топшириқни номигагина ижро этаётгани, маслаҳатчилик вазифаси соҳага умуман алоқаси бўлмаган ходимлар зиммасига юклатилаётгани танқид қилинди.
Шунингдек, кўчалардаги реклама эълонларида мантиқсизликлар, ўзбек тилига нисбатан беписанд­ликлар сингари қатор муаммолар хусусида сўз юритилди.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда республика бўйича 10 минг­дан ортиқ ташқи реклама конструкциялари мавжуд. Уларнинг 7 мингдан зиёди Тошкент шаҳрида жойлашган.
Йиғилишда Бош вазир кўпчиликнинг дилидаги саволларни ўртага ташлади.
«Реклама билан шуғулланувчи тадбиркорлар қонун талабларига риоя қиляптими? Рекламаларнинг мазмунини ўрганадиган, таҳлил қиладиган борми ўзи? Жамоатчилик муаммони кўтариб чиқмагунча, қўл қовуштириб ўтираверамизми?..»
Баъзи реклама маҳсулотларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани ҳам танқид қилинди. Хусусан, 2019 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида, Самарқанд шаҳрида «Буни қил ва биринчи бўл» шиори билан наркотик ва тамаки қоришмалари ташқи реклама орқали тарғиб қилинган. Буни жамоатчилик ижтимоий тармоқларда кўтарганидан кейингина тегишли орган чора кўрган.
Шунингдек, Бухоро шаҳридаги маданий-тарихий объектларга ўзбошимчалик билан ташқи рек­ламалар осиб қўйилиши, 
овқат етказиб бериш хизмати рекламасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур образидан фойдаланилаётгани 

ҳам жиддий камчилик сифатида тилга олинди. Реклама оммага чиққунига қадар унинг мазмуни билан «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси, маҳаллий ҳокимият вакиллари ёки бошқа тегишли масъул ташкилотлар танишиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
«Янада ачинарлиси, бугун пойтахт кўчалари ёки қайси вилоят марказида бўлманг худди хорижга тушиб қолгандек бўласиз, – деди Бош вазир. – Кўча-кўйда ажнабий номлар кўпайиб кетган. Маънавият ва маърифат маркази, Журналистлар уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, зиёлилар ва бошқа жамоатчилик жим, гуёки ҳеч нарса бўлмагандай, эшитмаганликка, кўрмаганликка оламиз.
Узоққа бормайлик, ҳар куни эрталаб уйдан ишга, ишдан эса уйга қайтаётганда йўлимиздаги савдо дўконлари, ошхоналарнинг пешлавҳалари, кўча ва бинолардаги рекламалар ҳамда эълонларга кўзимиз тушади. Аксарияти хорижий тилларда ёзилган. Давлат тилида ёзилганларининг кўпчилиги қўпол хатолар билан ёзилган.
Айрим ҳали очилиб улгурмаган савдо дўконлари, ошхоналар ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларининг пештоқига катта ҳарфлар билан «Скоро открытие», «Мы открылись», деб ёзиб қўйишади.
Энг қизиғи, фақат марказларгина эмас, узоқ туманларда ҳам рус тилида эълон осиш урфга кирмоқда. Эълонларни ўз тилимиз­да ёзса ҳеч ким тушунмайдими? Ёки шу дўкон ёхуд ошхонага ҳеч ким кирмай қўядими? Бу каби номларни танлаётган инсонларда ватанпарварлик, давлатга, тилга ҳурмат деган туйғу борми ўзи?»
Ҳукумат раҳбарининг бундай долзарб саволлари ҳар бир масъулнинг нафақат жиддий бош қотириши, ҳатто бу каби нуқсонларни тузатиш учун аллақачон амалий фаолиятга киришиши учун етарли танбеҳ бўлиши керак.
Йиғилишда фақат бойлик орттириш илинжида реклама бозорини эгаллаб, давлат тили ҳақидаги қонун талабларига риоя қилмайдиган баъзи тадбиркорлар фаолиятига ҳам аҳамият қаратилди. «Аслида, рекламанинг тили харидор эътиборини тортиши керак. Бошқа тилда берса, кимнинг эътиборини тортади?! – деди Бош вазир. – Узоқ хорижни қўйиб туринг, яқин қўшниларимизда ҳам рекламалар ўз она тилларида берилади. Буни қонун билан мустаҳкамлаб қўйишган. Мана, биз ҳам шу ишни бошладик, йўлимизда охиригача қатъий турамиз, буни барча яхши англаб олиши шарт.
Биз ҳеч бир тадбиркорга тўсиқ қўймоқчи эмасмиз. Марҳамат, реклама бозори эркин фаолият юритсин. Бироқ, асосий истеъмолчиси, харидори ўзбек тилли аҳоли эканини била туриб бошқа тилда эълон бериш амалиётига чек қўйиш шарт. Рекламаларда, аввало, давлат тилининг устунлигини таъминлашимиз керак, – дея таъкидлаб ўтди Бош вазир.

Ирода РАББИМОВА
 




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔255

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔97

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔97

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 255    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 97    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 97    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 323    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 100    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар