Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Китобхон танлови ғолибига автомашина

Жиззахда «Китоб дунёси» ва «Китоб маркази» савдо тармоқ марказлари томонидан ташкил этилган «Энг китобхон мактаб» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 

Китобхон танлови ғолибига автомашина

Ёшлар инновацион мар­ка­зида ўтказилган тақ­дирлаш маросимида Ўзбе­кис­тон Респуб­ликаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий ком­муникациялар агентлиги, Ички ишлар, Халқ таълими вазирликлари, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Китоб дунёси» ва «Китоб маркази» савдо тармоқ марказлари, Жиззах вилояти хокимлиги, халқ таълими бўлимлари масъуллари, барча мактаб раҳбарлари, шоир ва ёзувчилар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси – ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказиб келинаётган анъанавий китоб байрамларининг, кўрик-танловларнинг аҳамияти катта экани таъкидланди.
Бу каби тадбирлар, нафақат, китобхонликни тарғиб этиш, балки таълим муассасаларида адабиёт фани ўқитилишини, жойларда кутубхоналар фаолияти, китоб савдосидаги ютуқ ва камчиликларни ўрганишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
– Ушбу лойиҳанинг ҳуду­дий босқичи ҳозиргача Қора­қалпоғистон Республикаси, Хо­разм, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида муваффақиятли ўтказилди, – дейди «Китоб дунёси» ва «Китоб маркази» савдо тармоқ марказлари муассиси Шуҳратжон Охунжонов. – Лойи­ҳанинг Жиззах вилояти босқичи жорий йилнинг 20 январидан бошланиб, 45 кун давом этди. Лойиҳа доирасида ҳудуддаги жами 548 та мактабда китоб ярмаркалари ташкил этилиб, уларда 200 мингдан кўпроқ ўқувчилар, уларнинг ота-оналари учун арзон нархларда болалар адабиёти, бадиий адабиётлар, шу жумладан, жаҳон адабиёти намуналаридан иборат сара китоблар тақдим этилди.
Тақдирлаш маросимида «Энг китобхон мактаб» лойиҳасида фаол иштирок этган туман халқ таълими бўлимларига мукофотлар топширилди. Жумладан, биринчи ўринни эгаллаган Арнасой тумани халқ таълими бўлими 10 миллион сўмлик китоблар ҳамда «Nexia-3» автомашинаси билан тақдирланди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган Янгиобод ва Дўстлик тумани халқ таълими бўлимларига компьютер жамланмаси, телевизор, уяли телефон ва китоблар тўпламлари совға қилинди.
– «Китоб дунёси» ва «Китоб маркази» савдо тармоқ марказлари томонидан амалга оширилган «Энг китобхон мактаб» лойиҳаси ўқувчилар ўртасида китоб тарғиботини амалга оширишдаги энг хайрли ишлардан бири бўлди, – дейди Арнасой тумани халқ таълими бўлими мудири Мирмуҳсин Низомов. – Лойиҳа доирасида туманимиз мактаб­ларида ўтказилган ярмаркаларда 20 мингдан зиёд китоб харид қилинди. Ўқувчиларимиз навбатдаги яна бир китобсеварлик лойиҳаси – вилоят ҳокимининг «Энг ёш китобхон» танловида ҳам юқори ўринни эгаллаш учун фаол иштирок этмоқда.
Маросимда лойиҳа ташкилотчилари томонидан уйда таълим олаётган, ­имконияти чекланган ўқувчиларга ҳамда ­­8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёл мактаб директорларига китоб жамланмаси совға қилинди.
Тақдирлаш маросими таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар концерт дастури билан якунланди.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ
 




Ўхшаш мақолалар

Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

🕔14:21, 31.03.2020 ✔8

Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
 

Батафсил
«МЕНГА «НОБЕЛЬ»  КЕРАК ЭМАС...»

«МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

🕔11:48, 20.03.2020 ✔231

Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
 

Батафсил
Китобхон танлови ғолибига автомашина

Китобхон танлови ғолибига автомашина

🕔10:37, 13.03.2020 ✔284

Жиззахда «Китоб дунёси» ва «Китоб маркази» савдо тармоқ марказлари томонидан ташкил этилган «Энг китобхон мактаб» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
     

    ✔ 8    🕔 14:21, 31.03.2020
  • «МЕНГА «НОБЕЛЬ»  КЕРАК ЭМАС...»

    «МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

    Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
     

    ✔ 231    🕔 11:48, 20.03.2020
  • Китобхон танлови ғолибига автомашина

    Китобхон танлови ғолибига автомашина

    Жиззахда «Китоб дунёси» ва «Китоб маркази» савдо тармоқ марказлари томонидан ташкил этилган «Энг китобхон мактаб» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
     

    ✔ 284    🕔 10:37, 13.03.2020
  • НАВОИЙ “ХАМСА”СИ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДА

    НАВОИЙ “ХАМСА”СИ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДА

    Алишер Навоийнинг беш достонни ўз ичига олган “Хамса” асари озарбайжон тилига таржима қилинди.

    ✔ 280    🕔 11:26, 06.03.2020
  • ОНА ҚАЛБИ ОЁҚҚА ТУРСА...

    ОНА ҚАЛБИ ОЁҚҚА ТУРСА...

    Зулфиянинг шеърларида нега кескир сўз ва ўзгача руҳ акс этган?

    ✔ 275    🕔 11:24, 06.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар