Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Автомашиналар нархи ошди, халқ эса норози

UzAuto Motors компанияси 9 мартдан автомобиллар учун янги нархларни эълон қилди. Унга кўра, автомобиллар нархи турига қараб 3 фоиздан 21 фоизгача юқорилаган. Нархларнинг бундай ошиши ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга, кўплаб норозилик чиқишларга сабаб бўлди.
 

Маълумот учун, компания ишлаб чиқараётган алоҳида моделларнинг нархи сўнгги бор 2018 йили ўртача 7,7 фоизга оширилган эди. Аввалроқ UzAuto Motors автомобиллари нархи қўшимча опциялар ҳисобига «бироз ошгани» маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors (аввалги General Motors Uzbekistan) компанияси 2018 йил охирида бир қатор имтиёзлардан маҳрум қилинди. Компания аввалги йилларда барча турдаги солиқ ва мажбурий тўловларда имтиёз олган бўлсада, 2019 йилдан бошлаб фақат ҚҚС тўловидан озод қилинди, холос. 2019 йилнинг 1 октяб­ридан бошлаб компания бу солиқни ҳам тўлай бошлади, деб ёзмоқда «Дарё» интернет-нашри.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Адолат» СДП фракцияси
аъзоси Мақсуд Қурбонбоев «UzAuto Motors» мутасаддиларидан тушунтириш сўраб шундай ёзмоқда:

«UzAuto Motors»га
жавобсиз саволлар
Биринчидан, нега «UzAuto Motors» на сайтида, на бирор бир бошқа оммавий ахборот воситаларида нархлари ошганини расмий хабар ва тушунтириш тарзида маълум қилмаяпти? Худди айб иш қилаётгандек, сайтнинг ички қисмидаги нархнома ими-жимида янгилаб қўйиш, эълон қилишга кирмайди.
Иккинчидан, хўп, нархлар ошишга ошибди. Бироқ нима сабабдан, умумий қилиб қайси омиллар туфайли ошганини истеъмолчи билишга ҳаққи борми ёки йўқми?
Учинчидан, нега айнан халқимиз орасида энг талабгир ҳамда «эконом» ҳисобланган Damas, Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti каби автомобиллар нархи оширилмоқда. Ойликка қараб қолмаган, нисбатан ўзига тўқлар харид қиладиган Malibu 2, Tracker, Trailblazer, Equinox, Traverse ва Tahoe нархлари эса ўзгартиришсиз қолмоқда. Ёки бу «Камбағални туяни устида ҳам ит қопади» нақлининг амалдаги ифодасими?
Тўртинчидан, оширилган нархлар экспортга чиқарилаётган машиналарга тааллуқлими? Ўзи нима учун «UzAuto Motors» ҳанузгача экспортга ички бозордан анча арзон нархда автомобиль сотмоқда. Мисол учун бизда 30 минг АҚШ долларидаги Malibu 2, бошқа давлатларда икки баробар арзон нархларда сотилмоқда. Агарда буни валюта оқимини кўпайтириш билан деб изоҳламоқчи бўлсангиз, бошқа янгироқ баҳона топинг, ҳозир банкларимизда истаганча валюта ҳарид қилишингиз мумкин.
Бешинчидан, мамлакатимиз ички бозорида ҳамёнбоп автомобиллар сотуви бўйича бошқа давлатлар автомобиллари сотуви йилдан йилга ошиб бораётган бир шароитда маҳаллий ишлаб чиқарувчимизнинг нархларни ошириш тўғрисидаги қарори қайси бозор қонуниятларига тўғри келади? Бу очиқдан-очиқ бозорни қолганларга бўшатиб қўйишга ҳаракатга ўхшаб кўринмаяптими? Ёки сунъий равишда касодга (банкрот) учратиш назарда тутилганми, агар ундай бўлса 20 мингга яқин ишчилар, қоракўзларимиз тақдири нима бўлади?
Хуллас, саволлар кўп, аммо ҳозирча жавоблар йўқ.
Шу ўринда кўпчиликни бир мулоҳоза қизиқтираяпти. Дарҳақиқат, юқоридаги нархлари оширилган машиналар энг харидоргир ҳисобланади. Уларнинг сотиб олувчилари миқдори ҳам юқори. Шу ўринда талабнинг юқорилигини инобатга олган ҳолда, улар нархини бироз арзонлаштириб, яна ҳам кўп машина сотувини йўлга қўйиш орқали фойдани кўпайтириш ҳам мумкинку. Ахир, бу ҳам оддий бозор қонуниятику.
Бундан ташқари «UzAuto Motors» керагидан кўра ёпиқроқ бўлгани кўпинча унга тегишли ҳар бир хабарни жамиятимиз норозилик кайфияти билан кутиб олади. Нархлар нимага асосланиб оширилди, машиналар таннархи қайси мезонлар асосида шакллантирилади каби кўплаб масалалар очиқ, ошкора бўлганида миллий автосаноатимизга бу қадар кўп эътирозлар ёғилмас эди.

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Телеграм каналида шундай ёзади:

«Нексия» нархи
1 млрд. сўм бўлишига ҳам
розиман, фақат...
Бу ерда монополиянинг ёмонлиги ҳақида узундан-узун пост ёхуд ғазаб, нафрат ва кинояга тўла «дил изҳорлари» бўлиши мумкин эди. Аммо у бўлмайди. Чунки бу бефойда. Шунчаки ҳеч қанақа фойдаси йўқ.
Ярамас монополия ёмонлиги эса, ҳар куни қуёш чиқиши каби исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.
Аслида бозор шароитларидан келиб чиқиб, бирор талабгор машина ёки бошқа маҳсулотнинг нархи ошиши мумкин, бунақаси учраб туради. Аммо гап нархнинг ошиш ёки ошмаслигида эмас, гап халқ ўзи ёқтирмаган, ўзи хоҳламаган ва ўзи танламаган машинани сотиб олишга мажбурлигида. Ёки тескариси халқ ўзи ёқтирган, ўзи хоҳлаган ва ўзи танлаган машинани оддий бозор нархида сотиб ололмаслигида.
Асосий масала шунда. Бозорни эркин қилиб, халқ учун танлов имкониятини беринг-да, кейин истасангиз «Нексия» учун 1 млрд. сўм нарх қўйинг, бизга фарқи йўқ. Биров ғинг демайди. Шикоят ҳам қилмайди. Норози ҳам бўлмайди.
Афсуски ҳали-бери бунақа бўлмайди. Ҳали-бери...
P.S.: автобирбало номли «фоизсиз (ёки арзон) кредит берамиз» дейдиган фирибгарларнинг яна куни туғди, одамлар таваккал қилиб, шуларга ишониб кўришга мажбур бўлади. Кейин эса яна халқнинг ўзини соддаликда айблаб бонг урамиз. Ажойиб.

Расмий баёнот катта муҳокама ва норозиликлардан сўнг ва ниҳоят куни кеча «UzAuto Motors» автомобиллар нархи нега ошганини изоҳлади:
«UzAuto Motors» компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эканлигини маълум қилади. 2020 йилнинг 4 мартига қадар шартнома имзолаган харидорлар учун шартномадаги барча шартлар сақлаб қолинади.
2017 йилнинг сентябрь ойида сўнгги марта автомобиль нархлари ўзгарганидан буён долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсди, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошди.
Бундан ташқари, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган UzAuto Motors компанияси 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқларни умумий асосларда, жумладан ҚҚС бўйича тўлашни бошлади. 2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.
Яқин келажакда компаниянинг ўзи учун белгилаган устувор йўналишлардан бири бу сўнгги вақтда амалиётда кенг қўлланилаётган истеъмолчилар учун ажратиладиган автокредит ва муддатли тўлов тизимларини янада ривожлантиришдир. Ушбу йўналиш банклар билан яқин ҳамкорликни кўзда тутади. UzAuto Motors автомобиль кредитларини ривожлантиришга тайёр бўлган банклар билан ҳамкорлик учун доим очиқ. 
Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида “Ўзавтосаноат” яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиқди. Ички бозорда рақобатнинг кучайиши UzAuto Motors компаниясининг бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, компаниянинг рақобатбардошлигини, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати ва ҳаммабоплигини оширишга имкон беради.
 




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔255

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔97

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔97

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 255    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 97    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 97    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 321    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 100    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар