Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Андиша — емирилмас қўрғон

Моддий офатлар нима учун маънавий таназзулда бўй кўрсатади?

Андиша — емирилмас қўрғон

Айни кунларда дунёнинг аллақайси бир бурчагида бедаво касаллик доригани жаҳон ҳамжамиятини жиддий хавотирга солмоқда. Иқтисодий, сиёсий, меҳнат миграцияси, таълим, сайёҳлик билан боғлиқ давлатлараро муносабатлар бир қадар қисқаргани ҳам қатор муаммолар эшигини оча бошлади. Бугун бу офатга яқину йироқ ҳудудларнинг барчаси ўта сергак ва ҳушёр тарзда ҳимоя чораларини кўряпти. Жаҳон оммаси офатнинг тарқалиш кўлами мисли кўрилмаган тарзда кенгайиб бораётганидан ташвишга тушмоқда... 
Бундан бир неча йиллар аввал инсоният бир жинслиларнинг оила қуриб яшашига расман рухсат берди. Бундай кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жирканчликни «шахс эркинлигини ҳимоя қилиш», «инсон ҳуқуқининг дахлсизлиги» деб атади.
Биргина ҳудудда қабул қилинган бу қарор шу ҳудуднинг ўзи билан чекланиб қолмади. Яшин тезлигида теварак-атрофга тарқала бошлади. Зум ўтмай, бундай «эркинлик»нинг тарафдори ва тарғиботчиси бўлган кимсалар кўпайди. Ошкорагина эмас, фахр билан, мағрурона намойишлар ўтказиш авж олди. 
Ўшанда дунё аҳли бир қалқиб тушиб «Бу — номуссизлик! Уятсизлик! Шармандалик! Бунга узил-кесил чек қўйилиши керак! Йўқса оқибати ёмон бўлади. Бунинг ортидан мислсиз бало келишидан ҳазир бўлайлик!» демади. Афсуски, мана шу ҳайқириқ янграмади инсониятдан.
Баъзи бир гегимонлар ўз зўравонлигини бошқаларга ўтказиб, бойлик орттирмоқчи, шуҳрат қозонмоқчи бўлди. Шу йўлда минглаб бечораларнинг ёстиғини қуритди. Қолганлар эса, гўё қулоғимиз кар, кўзимиз кўр, қабилида иш тутиб, томошабинликдан бошқага ярамади. Шундан инсонда «мен оммани истаган йўриғимга сола оламан. Истаганимни қиламан, ҳеч ким пишагимни «пишт» деёлмайди, деган қараш шаклланиб қолди. Инсон деган мардум ўзини бутун борлиқнинг якка-ягона ҳукмрони деб ҳис қила бошлади. Бу фожианинг бошланғич нуқтаси эди.
...Болалигимизда бирон нобоп қадамимизни катталар кўриб қолса, «ундай қилма, бўйнингга гуноҳ осилади», дейишарди. Биз шаталоқ отиб ўйнаб юргич бўзболалар гуноҳ нималигинию, бўйинга қандай осилишини аниқ билмасдик. Тахминан, бўқоққа ўхшаган бирон касаллик пайдо бўлса керак, деган болаларча қарашимиз бор эди. Лекин қилинадиган моддий ярамасликларнинг албатта ҳисоб-китоби борлигини, бир кун келиб у бизни моддий ё маънавий таназзулга элтишини ўзимизча тасаввур қила олардик. Шундан «катталарнинг кўзига тик қарама, йўлини кесиб ўтма, гапини икки қилма» каби ўгитлар ёзилмаган, лекин амал қилиниши қатъий талаб этиладиган темир қонунлар эди.
Бир куни уйимизга ёши етмишдан ошиб, саксонга бориб қолган момо келди. У қайси тарафдандир узоқроқ қариндошимиз бўлар экан. Уйига қайтаётганида кузатгани чиқдик. Анча қартайиб қолган момо машинага чиқишга қийналарди. Шунда акам югуриб бориб, унга ёрдамлашмоқчи бўлди. Момо олдин акамга бир қаради. Қўлини кўйлагининг узун енги ичига тортиб, акамга узатди. Бу ҳолдан мен жуда таажжубга тушган эдим. Наҳот шу мункиллаган момо акамдан шу қадар истеҳола қилса, деб ўйлардим. Кейин билсам, у аёл кишининг ким бўлишидан қатъи назар эркак зоти олдидаги ийманиши экан...
Яна бизга болаликдан қолган бир эсдалик шуки, ўйинқароқлик қилиб, опамизнинг оёқ кийимини кийиб олсак, катталардан дарров «қизларнинг кийимини кийма, ўғил бола бўлмай қоласан» деган танбеҳ эшитардик. «Ўғил бола бўлмай қолиш» нима эканини билмасак-да, катталарнинг бундай танбеҳидан кейин эс-ҳушимизни йиғиштириб олардик.
Энди ўйласам, ёзилмаган, лекин халқнинг қатъий урф-одатига, турмуш тутумига айланиб қолган бу каби нозик жиҳатларни бир сўз билан «андиша» деб аташ мумкин экан. «Андиша» бирон моддий нарса бўлмаса ҳам барча моддий қуроллардан-да кучлироқ таъсирга эгалигини эси бор одам инкор қилолмаса керак. Андиша нафақат инсонни, инсондан бошқа махлуқлар, ҳатто йиртқич ҳайвонларни ҳам ўз ҳадди-чегарасида ушлаб турадиган катта куч бўлиб келган. 
Бир киши бошдан кечирган воқеани шундай ҳикоя қилиб берган эди:
«Бир куни уйга тиланчи аёл эшик қоқиб келиб қолди. Аксига олиб, уйда мендан бошқа ҳеч ким йўқ. Тиланчи одамни ўзига оҳанрабодай тортадиган, қараб кўз тўймайдиган ҳуснли жувон экан. Ўзим яхши жойда ишлайман. Тирикчилигимдан камим йўқ. Икки ҳовлим, машинам бор. Шунда жувонга эшикма-эшик тиланчилик қилиб юргандан кўра, мен билан бирга яшашни таклиф қилдим. Бу гапимдан жувоннинг жиғибийрони чиқди. Эри, фарзандлари  борлигини айтди. Кўнмади.
Мен ўзимча уни жулдирвоқи, ташландиқ бир кимса деб ўйлаб, зўравонлик қилмоқчи бўлган эканман. Мен — катта бир амалдор ор-номус, вафо ва садоқат, виждон ва андиша каби маънавий жиҳатларда ўзим менсимай қарайдиган тиланчи аёлдан анча тубанроқ эканимни ҳис қилдим... Ишонасизми, ўша куни мен у аёлга чиндан ҳавас қилдим. Тиланчилигига эмас, ориятли, покдомон, номусли аёллигига...
Кейинчалик турли жойларда ишлаб, ҳар хил ўлкаларда бўлиб, кўп аёл-қизларни кўрдим. Лекин уларда ўша тиланчи аёлчалик ориятни тополмадим... Ор-номус, уят ва ҳаё, вафо ва садоқат, андиша ва ҳурмат фақат ўзини сипо тутиб, пўрим кийиниб, олий маълумотли бўлиб, ё бирон жойда раҳбарлик қилиб юрганлардагина эмас, аслида ҳар бир одамда онадан туғилганиданоқ мавжуд бўлишини кейинчалик эшитганимда бу гап қанчалик ҳақиқат эканини кўп бор мушоҳада қилдим. Яна бир нарсани тушуним етдимки, бундай фазилатлар ўзлигини йўқотмаган оддий инсонларда бошқаларга қараганда кўпроқ бўлар экан...» 
Энди яна ўзимизнинг гапга қайтайлик. Бугун дунёдаги катта бало-офатлар негадир чор-ночор яшаётган, ичишга сув, ейишга нон топилмаётган  қитъада эмас, анча ўзига тўқ, моддий фаровонлик ҳукм сураётган ҳудудларда кузатилиши кишини ажаблантиради. Ахир, қўлни тез-тез совунлаб ювиш билан бартараф бўладиган вирус деган балойи азим нега умрида совун нималигини билмай яшаётганлар орасида аниқланмади? Нега қўл чайиш тугул ичишга ҳам сув топилмайдиган жойларда урчимади? Нега касалликка қарши ниқоб тақиш эмас, авратини ёпишга-да етарли кийими бўлмаган кишиларни ўз домига тортмади?
Бир пайтлар андишасизлик ва орсизлик ҳакалак ота бошлаганида пинагини бузмаган, одамлар номусини йўқотаётганида «бу уларнинг шахс эркинлиги» деб баҳолаган, шармандалик ортидан моддий бойлик орттиришни касб қилиб олган кишилар бугун бир вирус таҳликасига қарши тиш-тирноғи билан қуролланиб турибди. Лекин бу қуролланиш пойгаси унчалик самара бермаётгани ҳам бор гап. Кунда-кун ора қулоғимизга чалинади: «Бугун фалон жойдан яна шундай касал топилибди...», «Пистон ерда шу дард борлиги расман тасдиқланибди...» Касалликнинг тарқалиш ҳудудини кўрсангиз, яна ҳайратингиз ошади. Бир-биридан минг-минглаб чақирим узоқдаги шаҳарларда бир-бирига айни ўхшаш маразлар рўйхатга олиняпти. Ақл юргизиб қаралса, касалликнинг орада шунча жойни қолдириб, учиб боришига ҳам, сузиб боришига имкон йўқ. Аммо осмондан тушганми, ердан чиққанми, борлиги ҳақиқат.
Файласуф Диоген дунёдан юз ўгириб, бир хумнинг ичида яшай бошлаганида ҳукмдор унинг ҳузурига келиб, «Бизга нима хизмат?» деганида «Хумга тушаётган қуёш нурини тўсма, бошқа ҳеч нарса керак эмас», деган экан.
Эл орасида «фалончи нобоп одам эди, бошқаларга ўшанинг нуқси урибди», деган гап бор. Ҳа, баъзан бирники – мингга, мингники – туманга бўлади. Айниқса, ҳозирги глобаллашув деган «темир куви» бир зумда дунёни чайиб, қорани оққа, оқни қорага чаплаштириб турган кезда ор-номус, ибо-ҳаё, вафо ва андиша кабиларнинг заррача бўлса-да йитиб кетишига йўл қўйиш жуда-жуда қимматга тушиши муқаррар. Сўфи Оллоёрдай табаррук зотлар айтмоқчи: «Нечукким тутти тўфон дашту тоғи, Ва лекин бўлмади ҳўл Нуҳ оёғи» каби юксак маънавий даражага, ҳимояга эришмоқ ҳам юқорида айтилган инсоний сифатларни омон сақлаш, асраш билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас.
Аслида, одамга кўп нарса керак эмас. Ўзини борлиқнинг эгаси деб ўйлайдиган бечора одам биргина вирус қаршисида талвасага тушиб, ўз ожизлигини тан олмай иложи йўқ. У ўзини енгса, одамнинг ва оламнинг табиий низомига қарши чиқмаса, ўз ҳаддини билиб яшаса, одам ва оламдаги кўринмас парда — азалий андишани маҳкам тутса, бас. Акс ҳолда, кўзга кўринмас бир вирус инсоният ҳалокатига боис бўлиши, ҳеч гап эмас.
Туробжон АБДУРАЗЗОҚ




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔255

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔97

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔97

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 255    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 97    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 97    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 323    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 100    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар