Давр нафаси      Бош саҳифа

ОБОД ЮРТГА ЯРАШАДИГАН АНЪАНА

Мамлакатимизда 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Тўю тантаналар ўтказиладиган манзиллар қиёфасини бир кўз олдингизга келтиринг. Ҳаммаёқ саришта, ҳаммаёқ озода, ҳаммаёқ саранжом... Бу — инсоннинг тутуми. Қадимий таомил. Аслида эса буни одам боласи табиатнинг йўриғидан ўрганган бўлса, ажаб эмас.

ОБОД ЮРТГА ЯРАШАДИГАН АНЪАНА

Мана, янгиланиш фасли келиши билан она-табиатнинг ўзи заминга сайқал беряпти. Ён-атрофни яшилликка буркамоқда, дарахтлар шохларига гулу чечаклар тақаётир. Лекин баҳор нафасига ҳамоҳанглик зарур. Табиатнинг ишига ҳам кўмак керак. Наврўзнинг қадимий фалсафаси — шу! Қолаверса, бу умумхалқ байрами олдидан ўтказиладиган анъанавий хайрия ҳашарларининг асл моҳиятини ҳам яққол ифода этади.
Қадриятда қадримиз бўлсин, дейди ота-боболаримиз. Мана, ўша қадриятларимиз қадр топадиган дамларга саноқли кунлар қолди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, жорий йил 14-15 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказиладиган бўлди.
Эътибор берган бўлсангиз, бу йилги ҳашарга алоҳида ном берилибди — «Обод юрт». Демак, кимки Ватан ободлигига муносиб ҳисса қўшишни истаса, марҳамат, умумхалқ ишига дохил бўлсин!
Аслида, бундай кенг миқёсли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари элнинг жипслигини синовдан ўтказади. Шу сабабли бўлса керак, неча асрларки, бу анъана барҳаёт. Ҳашар дейилса, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлганлар белини маҳкам боғлаб эзгу ишга отланади.
Хўш, бу йилги умумхалқ хайрия ҳашарида қандай ишлар бажарилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда ҳукуматимиз фармойишида алоҳида вазифалар белгиланган. Чунончи, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари умумхалқ ҳашари ўтказиладиган кунлари ўз ҳудудларида дарахт ва гул кўчатлари экиб, боғ ва гулзорлар яратиш, маҳаллалар, таълим муассасалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш ишларига бош-қош бўладилар.
Ҳашар кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади. 
Умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этилишига қатъий йўл қўйилмаслиги ҳам ҳужжатда алоҳида қайд этилган. Бинобарин, автомобиллар серқатнов йўллар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонлар ҳаёти ёки соғлигига хавф туғилиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ўтказиш тақиқланади.
Бундан ташқари, умумхалқ хайрия ҳашари доирасида 14 март куни республика миқёсида ёшлар иштирокида экологик акциялар ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган.
14-15 март кунлари барча юртдошларимиз умумхалқ ишидан четда турмайди, деган умиддамиз.
Фаррух БЎТАЕВ,
ЎзА
 




Ўхшаш мақолалар

ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

🕔14:23, 31.03.2020 ✔16

билангина пандемияни енгиш мумкин
 

Батафсил
Наврўзинг –  янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

🕔11:41, 20.03.2020 ✔243

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ БЕБАҲО НАМУНАСИ

Наврўз байрамининг моҳияти азалдан умуминсонийлик ғояларига йўғрилгани билан ажралиб туради. Бу байрам қанчалик қадимий бўлмасин, замонлар ўтган сайин инсоният қалбида шунчалик янгича илҳом, куч ва  иштиёқ уйғотади. 
 

Батафсил
ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

🕔11:31, 20.03.2020 ✔133

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

    ҚАТЪИЙ ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

    билангина пандемияни енгиш мумкин
     

    ✔ 16    🕔 14:23, 31.03.2020
  • Наврўзинг –  янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

    Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!

    ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ БЕБАҲО НАМУНАСИ

    Наврўз байрамининг моҳияти азалдан умуминсонийлик ғояларига йўғрилгани билан ажралиб туради. Бу байрам қанчалик қадимий бўлмасин, замонлар ўтган сайин инсоният қалбида шунчалик янгича илҳом, куч ва  иштиёқ уйғотади. 
     

    ✔ 243    🕔 11:41, 20.03.2020
  • ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

    ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ ВАЗИЯТ БЎЙИЧА ХАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди, дея хабар берди ЎзА.

    ✔ 133    🕔 11:31, 20.03.2020
  • ОБОД ЮРТГА ЯРАШАДИГАН АНЪАНА

    ОБОД ЮРТГА ЯРАШАДИГАН АНЪАНА

    Мамлакатимизда 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Тўю тантаналар ўтказиладиган манзиллар қиёфасини бир кўз олдингизга келтиринг. Ҳаммаёқ саришта, ҳаммаёқ озода, ҳаммаёқ саранжом... Бу — инсоннинг тутуми. Қадимий таомил. Аслида эса буни одам боласи табиатнинг йўриғидан ўрганган бўлса, ажаб эмас.

    ✔ 364    🕔 10:44, 13.03.2020
  • «Саҳрода савдойи кетган азимман»

    «Саҳрода савдойи кетган азимман»

    9 март куни халқимизнинг ардоқли шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн оламдан ўтди.
    Азим Суюн (Азимбой Алимович Суюнов) — 1948 йил Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган.

    ✔ 289    🕔 10:42, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар