Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ОНА ТИЛИМИЗГА ҲУРМАТ

паспортдаги исм-фамилиямизни тўғрилашдан бошланади

ОНА ТИЛИМИЗГА ҲУРМАТ

Танишларимдан бири шундай деб қолди: «Ўғлим синф ишида «xarid» сўзини «harid» тарзида ёзган экан, устозидан танбеҳ эшитиб, паст баҳо олибди. Мен ҳам уни хато ёзганликда айблабман. Лекин афсуски, Навоий шаҳридаги деҳқон бозорларидан бирида «Haridingiz uchun rahmat» деб ёзилган миннатдорлик ёзувини кўрганимдан кейин ўғлимни ноҳақ ранжитганимни тушундим».

Ўйланиб қолдим. Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда жуда кўплаб жамоат жойлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарида эътиборсизлик билан, саводсизларча ёзилган турли шиорларга, чақириқларга дуч келамиз. Энг ачинарлиси, эндигина саводини чиқараётган фарзандларимиз ўша хато ёзувларни кўриб, тўғри қабул қилади ва дарс жараёнида ҳам шундай ёзишга одатланади.
Бозорга йўлим тушди. Расталарни айланаман. Танишим ҳақ экан. Ёзилган аксарият сўзларда имло хатоликлар мавжуд. Жумладан: «guruch» сўзи «gurunch», «xarid» сўзи «harid», «daha» сўзи «daxa», «mahsulot» сўзи «maxsulot», «shoxobcha» сўзи «shahobcha» деб ёзилган.
Ўйланиб қоласан киши. Наҳотки, «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг қабул қилинганига 31 йил, «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилинганига эса 27 йил тўлган бўлса-ю, ҳанузгача барча жойларда хатоликларга дуч келаверамиз?!
Кўплаб дўконлар, тўлов шохобчаларида, баннерлар ўзбек ва инглиз тилларида, лотин ва кирилл алифболарида аралаш сўзлар билан ёзилган реклама ёзувларини кўриб, энсангиз қотади.
Ҳозирги кунда янги фаолият бошлаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида «МЫ ОТКРЫЛИСЬ» ёки «Аёллар ва эркаклар тикувхонаси» деган ёзувларга кунда ёхуд кун ора кўзимиз тушади. Улардаги маъно-мантиқни эса излаб тополмайсиз. Кўп бора таъкидланаётган яна бир гап: расмий ҳужжатимиз – фуқаролик паспортимиздаги фамилиялардаги хатоликларни гапирмаса ҳам бўлади. Аслида она тилимизга ҳурматни паспортимиздаги исм-фамилиямизни тўғрилашдан бошлашимиз керакка ўхшайди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, болалар ёзганини эмас, кўрганини кўпроқ эслаб қолар экан. Шундай экан, ҳар бир сўзнинг тўғри ёзилишига алоҳида эътибор қаратиш вақти келди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, барча шиорлар, пешлавҳалардаги хатоликлар бир хил. Бундан кўринадики, ушбу ёзувларни буюртмачиларга етказиб бераётган полиграфия корхоналари – босмахоналар фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш ва бу хил хатоликлар юзага келса, уларга нисбатан қатъий чоралар кўриш шарт.

Абдували БЎРИЕВ,
журналист
 




Ўхшаш мақолалар

ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

🕔11:20, 27.05.2020 ✔177

«Сардоба»нинг аччиқ сабоқлари

Қалдирғочнинг ин қуришини ҳеч кузатганмисиз? Мен бу болажон қушнинг уя қуриши, меҳнатсеварлиги ва ишни пухта бажаришига неча бор гувоҳ бўлганман. Баҳор келиши биланоқ хонадонимиз қадрдонлари бўлган бир жуфт қалдирғоч даҳлизда гирён ура бошлайди. 

Батафсил
ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

🕔11:20, 27.05.2020 ✔175

«Оила даврасида» газетасининг ўтган сонида чоп этилган «Қодирийни буюк қилган уч маслак» мақоласини ўқигач, анчадан бери ўйлаб юрган мулоҳазаларим хаёлимда яна қайта гавдаланди... 
 

Батафсил
МАТБУОТ ЭРКИН БЎЛИШИ ШАРТ

МАТБУОТ ЭРКИН БЎЛИШИ ШАРТ

🕔11:19, 27.05.2020 ✔176

Акс ҳолда дунё ҳамжамияти олдида кулгига қолаверамиз
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

    ҚАДДИНГНИ ТИК ТУТ, БОЛАМ!

    «Сардоба»нинг аччиқ сабоқлари

    Қалдирғочнинг ин қуришини ҳеч кузатганмисиз? Мен бу болажон қушнинг уя қуриши, меҳнатсеварлиги ва ишни пухта бажаришига неча бор гувоҳ бўлганман. Баҳор келиши биланоқ хонадонимиз қадрдонлари бўлган бир жуфт қалдирғоч даҳлизда гирён ура бошлайди. 

    ✔ 177    🕔 11:20, 27.05.2020
  • ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

    ЯНГИ ВА ХОЛИС НАЗАР

    «Оила даврасида» газетасининг ўтган сонида чоп этилган «Қодирийни буюк қилган уч маслак» мақоласини ўқигач, анчадан бери ўйлаб юрган мулоҳазаларим хаёлимда яна қайта гавдаланди... 
     

    ✔ 175    🕔 11:20, 27.05.2020
  • МАТБУОТ ЭРКИН БЎЛИШИ ШАРТ

    МАТБУОТ ЭРКИН БЎЛИШИ ШАРТ

    Акс ҳолда дунё ҳамжамияти олдида кулгига қолаверамиз
     

    ✔ 176    🕔 11:19, 27.05.2020
  • АҚЛНИНГ ҚУДРАТИ НИМАДА?

    АҚЛНИНГ ҚУДРАТИ НИМАДА?

    Луқмони ҳакимнинг дарвозасига шундай ёзилган экан:
    «Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини меъёрида тия олган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади. Кимда шу сифатлар бўлса, кирсин, йўқса, то шуларни ҳосил қилмагунича қайтиб кетаверсин».
    Ҳакимлар ҳикматга қуйидагича таъриф беришади: «Ҳикмат  –  нарсаларнинг ҳақиқатини инсоннинг имконияти етадиган даражада асл ҳолида билишдир».  
     

    ✔ 250    🕔 12:04, 22.05.2020
  • ЎҚ ЁМҒИРЛАРИ ОСТИДА ЎТГАН КУНЛАР...

    ЎҚ ЁМҒИРЛАРИ ОСТИДА ЎТГАН КУНЛАР...

    Инсоният бошига беҳисоб офатлар олиб келган иккинчи жаҳон уруши тугаганига ҳам бу йил 75 йил тўлади. Осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз тинч, осуда. Уйлар қурамиз, тўйлар қиламиз, фарзандларимизни ўқитамиз, тинч ухлаймиз, ҳаловатимизни ҳеч ким бузмайди.
     

    ✔ 93    🕔 11:35, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар