Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ФАРЗАНД – СИЗГА ТУТИЛГАН КЎЗГУ

Сиз унда кимни кўряпсиз?

Ривоят қилишларича, бир она фарзанди тарбиясига қачон киришиши кераклиги ҳақида билиш учун донишманд олдига келибди. Аллома боланинг неча ёшга кирганини сўрабди ва олти ойлик бўлганини билиб онага хитоб қилибди: Сиз бола тарбиясида энг керак бўлган олти ойни бой берибсиз...
 

ФАРЗАНД – СИЗГА ТУТИЛГАН КЎЗГУ

Ушбу ривоятдан англашиладики, бола тарбияси маълум бир ёшни талаб қилмайди, уни фарзанд дунёга келганидан бошлаш зарур. Йўқса, озгина вақтнинг бой берилиши, кичик эътиборсизлик ҳам кун келиб, катта афсус-надоматга олиб келиши мумкин. Бу масъулиятли иш айниқса ўғил бола тарбиясида икки карра эътибор ва жавобгарликни талаб этади. Шу ўринда, ҳақли савол туғилади: ўғил бола тарбиясида кимнинг масъулияти устунроқ: отами ёки она? 
Ўғил бола оилада аввало отасининг хулқи, юриш-туриши ва гап-сўзидан андоза олади. Аммо ота эрта-ю кеч ишда бўлиши, фарзандидаги камчиликларни сезмаслиги, унинг руҳиятида кечаётган ўзгаришларни илғамаслиги мумкин. Бироқ ота — ўғил бола учун ҳақиқий идеал инсон. Фарзанд ҳар томонлама отасига ўхшашни, унинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилишни бошлайди. Айнан, ўғил болаларнинг аёлга, онага бўлган муносабати ҳам отага боғлиқ. Агар фарзанд ўз отасининг онасига бўлган меҳр-муҳаббатини, ҳурматини кўрса, унинг онгида аёлни эъзозлаш керак экан, деган ички туйғу шаклланади. Аксинча, аёлнинг ўрни йўқ, она камситилган оилада ўсса ўғил бола ҳам атрофидагиларга, масалан, синфдош қизларга шундай муносабатда бўлади. Демак, ота — ўғил бола тарбиясининг асосий устуни ҳисобланади.
Иккинчи томон — она ҳам ўғил бола тарбиясида отадан кам роль ўйнамайди. Ота — ибрат кўзгуси бўлса, она — руҳий қувват соҳибасидир. Фарзандини, хоҳ у ўғил бола бўлсин, хоҳ қиз бола бўлсин, ҳеч зот оначалик яқиндан билмайди. Фарзанднинг характери, ички кечинмалари, ақлий ва жисмоний салоҳияти, руҳий ўзгаришларидан фақат она тўлақонли бохабар бўлади. Ўғил бола ичидаги сирларини дарҳол онасига айтишга ошиқади, шунинг учун ҳар бир она фарзанди қалбига қулоқ солиши, унга вақт ажрата билиши зарур. Ўғли сирларини ишониб айтдими, демак унинг сўзларини ҳеч кимга «дастурхон қилиши» керак эмас. Агар ўғил бола онасига айтган сирини бошқа бировдан эшитгудек бўлса, дарҳол онасидан бир қадам ортга чекинади ва ишонч туйғуси сўна бошлайди.
«Бўлмағур гапни гапирма!», «Жим бўл!», «Сен аралашма!»... фарзандлар ота-онасидан шундай даккиларни тез-тез эшитади. Аслида ўғил бола мустақил фикрлай олиши, маълум муаммоларни шахсий фик­ри билан ҳал қила билиши болалик давридан шаклланади. Агар ота ёки она фарзанди нотўғри гапирганда жеркиб ташласа, унинг фикрларига эътиборсиз бўлса, у катта бўлгач ҳам мустақил қарор чиқаришга қийналадиган, омма олдида ўз фикрини баён қилишга истиҳола қиладиган бўлиб қолади.
Болангиз уйдан чиқиб кетаётганда ва ўқишдан қайтганида кайфиятида қандай ўзгаришлар юз берганига ҳеч эътибор берганмисиз? Кўпинча «Ҳеч ким билан уришмадингми?», «Ўқитувчинг сенга қаттиқ гапирмадими?» сингари кераксиз саволлар билан унга юзлансангиз керак ҳойнаҳой. Мутахассисларнинг фикрича, бу бутунлай нотўғри. Бунинг ўрнига қандай фанлар ўтилгани, дарсда нималарни ўргангани ҳақида сўраш, ўғил боланинг атрофидаги дўстлари кимлар экани билан ҳам қизиқиб, дўст танлаш ҳақида керакли маслаҳатлар бериш зарур. Ўғил бола балоғат даврида жиззаки, тезда жаҳли чиқадиган бўлиб қолади. Агар шу даврда у рухсат берилмаган жойларга борса ёки қандайдир иллатга қўшилаётганини она сезгудай бўлса, дарров қаттиқ жазо усулини қўлламаслик, «дадангга айтиб бераман», деб таҳдид қилмаслик керак. Аксинча, она фарзандининг бу иши хато эканини, охири ёмонлик билан тугашини ҳаётий мисоллар билан тушунтириши, отаси эса ўзининг болалик дамлари ҳақида ўғли билан дилдан суҳбат қуриши зарур.
Афсуски, бундай вазиятда боланинг қулоқ солиши учун жисмоний куч ишлатадиган ота-оналар ҳам учрайди. Ана шундай йўл тутадиган ота-оналар ўз фарзандларини тўғри тарбия қиляпман, деб ҳисоблайдилар. Аслида эса бундай жисмоний кучни ишлатадиган ота-оналар ўзларининг ожизликларини намойиш этадилар, ўз фарзандлари билан тил топиша олмасликлари ифодаси бу.

Баъзи ота-оналар ибрат қилиб кўрсатай деб, фарзандининг дўстларини унга нисбатан солиштиришни бошлашади. Дўстининг исмини келтириб, «Сен ундай бўлолмайсан», «Палончидан ўрнак олсанг бўлмайдими?» каби боланинг қулоғига ёқмайдиган сўзлар билан мурожаат қилишади. Афсуски, бу усул яхши натижа бермайди. Аксинча, фарзанд ўзини нуқсонлидек ҳис этади. Айрим ота-оналар айниқса ўғил болани ҳеч иккиланмай «Эшак, ит, ҳайвон...», «Бадбахт, каззоб, ярамас» каби ҳақоратга тўла сўзлар билан «сийлаб» туришади. Энди ўйлаб кўрингчи, фарзанди­нгизни шу сўзлар билан бегона одам ҳақоратласа қандай аҳволга тушасиз? Ваҳоланки, у БЕГОНА… сиз эса ўз отаси, ўз онасисиз-ку! Жаҳл чиққанда оғзимиздан чиқиб кетадиган шу сўзлар фарзандимиз руҳиятини қанчалик ағдар-тўнтар қилишини билганимизда эди...
Фарзанд — бебаҳо неъмат, унинг тарбияси эса улкан масъулият демакдир. Ота-онанинг вазифаси фақатгина фарзандни бу ёруғ дунёга келтириш эмас, балки халққа, Ватанга фойдаси тегадиган комил шахс, иймони мукаммал солиҳ инсон қилиб тарбияламоқдир. Шундай экан, фарзанд дунёга келибдики, унинг тарбияси билан жиддий шуғулланмоқ керак. Бугун ерга қандай уруғ қадасак, эртага шунга яраша ҳосил оламиз. Бугун фарзандимиз учун вақт ажратиб, унинг келажаги учун қайғурсак, кун келиб яхши ишларимиз давомчиси, халқ манфаатларининг ҳимоячиси, ота-онасининг суянган тоғи улғайишига шубҳа йўқ.
Маҳфуза ПЎЛАТОВА

 

Нилуфар ҒАФУРОВА, 
психолог:
— Одатда, ўғил болага онанинг меҳри ва эътибори асосий тарбия механизми ҳисобланади. Сабаби, ҳаётда онадан бошқа ҳеч ким ўғил болани руҳлантира олмайди, ҳеч ким ишонч бера олмайди. Ўғил бола тарбиясида она, аввало, нималарга эътибор қаратиши лозим?
Биринчидан, она ўғли билан кўпроқ вақтини ўтказиши керак. Бутун кунининг ҳеч бўлмаса икки соатини фарзандига бағишлаши: у билан гаплашиши, ўзаро фикр алмашиши, боласига мотивация берадиган сўзлар билан таъсир этиши, дилдан суҳбат қуриши лозим. 
Иккинчидан, балоғат ёшидаги ўғил бола билан ота ёки она бозорлик қилиши жудаям муҳим. Ўғил бола бозорлик қандай қилиниши, қаердан савдо қилиш кераклиги, нарх-наво қанақа эканини билиши, пул сарфлаш санъатини эгаллаши зарур, чунки у келажакда оиланинг боши бўлади.
Учинчидан, фарзандининг қизиқишларидан келиб чиқиб, спорт тўгаракларига жалб қилиши, ҳунарга ўргатиши, иқтидорини намоён этишига шароит яратиши шарт. Боланинг онги кўзага ўхшайди, уни нима билан тўлдирсанг, эртага ўзинг шундан баҳраманд бўласан. Аввало, бола онгида бўшлиқ пайдо бўлмаслиги керак. Бўшлиқ пайдо бўлдими, у ўзига ҳар қандай ҳолатни, энг ёмони, салбий иллатларни чақириб олади.
Тўртинчидан, фарзандга кундалик вақтни тақсимлашни ўргатиш керак. Боланинг кунлик тартиби бўлмаса, у вақтини бекорчи юмушларга сарфлашга одатланади. Бундан ташқари, психологлар таъкидлашадики, бола учун энг яхши эътибор — унга икки марта кўп пул ва икки марта кўп вақт сарфлаш. Уйда фарзандимизга дарс тайёрлаши, вақтини фойдали юмушларга сарфлаши учун шароит яратиб беришимиз керак.
Ўғил боланинг балоғатга етиш даври қийин кечади, бу пайтда онадан босиқлик, чидамлилик талаб этилади. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш осон бўлмайди, бунда она фарзанднинг ички дунёсини ҳис қилиши, тушуниши керак. Машҳур психологлардан бирининг таъкидлашича, ўсмир боланинг фикрини ота-она билганида эди, инфаркт бўларди, дея таъкидлаган. Балоғат ёшидаги болага яхши фикрлар ҳам, салбий фикрлар ҳам келиши мумкин, она буни тушуниши, фарзандининг бўш вақтини тўғри тақсимлаши керак. Тарбияни эртанги кунга ташлаб бўлмайди, болалик даври кўз очиб юмгунча ўтиб кетади, улар кўз олдингизда вояга етиб қолганини ҳам сезмайсиз. Японияда фарзанд тарбиясига оид «Учдан кейин кеч» деган нақл бор. 
Демак, она айнан фарзандининг болалик давридан бошлаб, унинг тарбияси билан жиддий шуғулланиши шарт.

Шифокорлар айнан ана шундай воқеа­лардан сўнг болада руҳий касалликлар вужудга келишини таъкидлайди. Бу усулнинг яна бир салбий жиҳати шундаки, бундай вазиятларда бола ўзини камситилгандек ҳис этади, боланинг ўзига бўлган ишончи йўқолади, катталар олдида қўрқоқлик ҳисси пайдо бўлади, жаҳлдорлик каби салбий иллатларнинг вужудга келишига сабаб бўлади.

Абдурашид МАДРАҲИМОВ, 
«Ҳидоя» ўрта махсус билим юрти 4-курс талабаси:

— Аллоҳ таоло ҳар бир бандадан ўзининг қўл остидаги аҳли-аёли ҳақида сўрайди. Эркак киши сўроқ-савол қилинадиган нарсалар ичида унинг фарзандлари ҳам бор. Агар фарзандлар солиҳ бўлсалар киши улар орқали дунё ва охиратда манфаат кўради. Агар фарзандларига беэътибор бўлса ёки тарбиялашда, одоб беришда камчиликларга йўл қўйса, дунё ва охиратда фарзандлари сабаб мушкул аҳволга тушиб қолади. Мана шу тарбия учун эркак билиши ва амалда қўллаши керак бўлган одоблар Абдулазиз ибн Фатҳий ибн Саййид Надонинг «Исломий одоблар энциклопедияси»да келтирилган:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши савоб умид қилиб, ўз аҳлига пулини сарфлаши у учун садақадир» деганлар. Болаларига пулини сарфлашда хасислик ҳам қилмаслиги, исроф ҳам қилмаслиги лозим. Агар хасислик қиладиган бўлса, фарзанд­лари бошқалардан сўрашни ўрганиб оладилар, агар исрофга йўл қўйса, болаларини ношукрлик, ҳеч нарсани қадрини билмаслик ва ўзбошимчаликка ўргатиб қўяди. 
Баъзи инсонлар болаларига жуда ҳам беэътибор бўладилар, уларнинг хатоларини тўғрилашга аҳамият ҳам бермайдилар. Бунга сабаб ота-оналардаги фарзандларимиз катта бўлганларида барча нарсани ўзлари ўрганиб олишади, хатоларини ҳам тўғрилаб олишади деган нотўғри фикрларидир. Агар болалар ёшлигидан нотўғри қилиқларга одатлансалар, вояга етганларидан кейин бу йўлдан уларни қайтариш вақти ўтиб кетган ва қийин масалага айланиб қолган бўлади.
Ота-она фарзандлари олдида уларга буюрадиган ва қайтарадиган ишларида ҳақиқий ва чиройли намуна бўлишлари керак. Чунки ота-она ўзлари айтган гап­ларининг тескарисини қилсалар, бу гапларининг қиймати бўлмайди. Тарбиянинг амалий жиҳати таг-туги билан барбод бўлади.
Баъзи ота-оналар шошқалоқлик қилиб қўйиб, фарзандларини сўкиб, ўлим, касаллик ва бошқа нарсалар тилаб дуо қилиб қўйишади. Бу тўғри иш эмас, албатта. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўзларингиз, болаларингиз ва молларингизни зиддига (сўкиб) дуо қилманглар. Аллоҳ таолонинг неъмат сўраладиган соатига мувофиқ келиб қолсангиз, дуоларингизни ижобат қилади» дедилар.




Ўхшаш мақолалар

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

🕔11:22, 27.05.2020 ✔258

2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

Батафсил
ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

🕔11:16, 27.05.2020 ✔98

Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
 

Батафсил
ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

🕔11:14, 27.05.2020 ✔98

Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    БИЗ ҚАНЧАМИЗ?

    2022 йилда аҳоли рўйхатга олинади, бу нима учун керак?

    2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш умуммиллий тадбири ўтказилади. Бу муҳим жараёнга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий асослари шаклланмоқда.

    ✔ 258    🕔 11:22, 27.05.2020
  • ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

    Муҳокама қандай ўтди ва нималарни кўрсатди?

    Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
     

    ✔ 98    🕔 11:16, 27.05.2020
  • ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    ХАЛҚ ҚАЛБИ БИЛАН ЎЙНАШМАНГ!

    Яқинда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг ОАВ учун брифингда бутун бир халқнинг она тилига нисбатан беписандлик ва беҳурматлик билан билдирган муносабатини ўқиб, беихтиёр «уятсизлик ҳам эви билан-да» деган гап кўнглимдан ўтди.
     

    ✔ 98    🕔 11:14, 27.05.2020
  • ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ЯНА МАТБУОТ МУАММОЛАРИ ҲАҚИДА

    ёхуд ҳукумат қароридан кўзланган асл мақсад нима?

    Босма оммавий ахборот воситалари, асосан газеталарнинг келажаги керак-керак эмаслиги ҳақидаги муҳокамалар кетаётган шу кунларда ҳукумат порталига бир қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

    ✔ 325    🕔 12:10, 22.05.2020
  • Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    Қинғир ишлар виждондан бошланганда

    ёхуд «учиб кетган том», «ўпирилган дамба»  бизни нимадан огоҳлантирмоқда?

    ✔ 100    🕔 11:34, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар