Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
 

Ҳар томонлама қатъий панжара­ланган бир мамлакатдан кимнингдир асари олиб чиқиб кетилиши ва ҳатто хорижда нашр этилишига ақл бовар қилмасди. Ҳар ҳолда бу иш муаллифнинг иштирокидан холи бўлмаганини ҳамма бирдай тахмин қилаётган эди.
Кўп ўтмай, ҳукумат бу ишга танқидчиларни жалб қилиб, романни «ўрганиш»га киришди. Натижа шу бўлдики, «асар давлат қурилиши моҳиятини бузиб кўрсатган» деб топилди. Ҳатто адабиётга умуман алоқаси йўқ мажлисларда ҳам нотиқлар аввало шу асарни имкон борича қоралаб, сўнг бошқа масалаларга ўтишар эди. Шуниси ҳайратланарлики, ўша нотиқларнинг аксарияти ўзлари боплаб лойга булғаётган асарни ўқиш у ёқда турсин, лоақал муқовасини ҳам кўришмаган эди. 
«Ҳозир бу гаплар жуда ҳам ғай­ри­табиий ва кулгили туюлиши мумкин. Лекин аслида худди шундай бўлган, – деб хотираларини давом эттиради филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов. – Мен ўша пайтда 8-синфда ўқир эдим. Радиодан юқоридаги чиранишларни эшитиб, ҳайратдан ёқамни ушлаганман». 
Кутилмаганда айни шу асари учун мазкур муаллифга Нобель мукофоти берилиши эълон қилинди. Бундан саросимага тушиб қолган ҳукумат одамлари энди бошқача йўл тутишди. Ўша пайтдаги мутасадди раҳбарлардан бири бу масалага муносабатини шундай баён қилди: «Майли, истаса, муаллиф бориб Нобель мукофотини олсин, лекин бу ватанга қайтиб келишни хаёлига ҳам келтирмасин».
Бу узил-кесил қарор эди. Муаллиф олдида икки йўл турарди: ё ўз ватанидан ажралиб, Нобель мукофоти орқасидан келадиган бойлик ва шон-шуҳратга эришиш ёки ҳаммасидан воз кечиб, ватанда қолиш.
Асар муаллифи ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан ўчирилди. Барча шон-шуҳрат ва бойликдан кечиб эришгани ўз ватанида шундай хўрликларга чидаб яшади. Ҳақорату хўрликлар, туҳмату бўҳтонлар ёзувчи орадан икки йил ўтар-ўтмас, оламдан кўз юмиши билан ҳам якун топмади. Асар яна ўттиз йилча нашр қилинмай қолди... 
«Ватандан кетиш мен учун ўлим билан баробар», деб мактуб ёзган эди ўша пайтда асар муаллифи давлат раҳбарига. 
Ойни этак билан ёпиб бўлмаганидай, ўша пайтдаги мавжуд тузим емири­лиши билан кўп таҳқирларга учраган асар дунёнинг турли тилларида нашр этила бошлади. Шу воқеаларнинг гувоҳларидан бири – Санжар Содиқов асарни ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилиб, ўзбек китобхонларига тақдим этар экан, асарнинг аянчли қисмати ҳақида юқоридаги маълумотларни ҳам баён қилган.
Бу бахтиқаро асар – машҳур рус ёзувчиси Борис Пастернакнинг «Доктор Живаго» романи эди.




Ўхшаш мақолалар

КИТОБХОН

КИТОБХОН

🕔12:03, 22.05.2020 ✔205

Унинг чиройликкина боши, айниқса, эътиборни тортади. Сочлари қоп-қора. Юзлари сип-силлиқ, чунки у бўлар-бўлмасга кулаверадиганлардан эмас. Озода. Тартибли. Хушмуомала. Кўрган одамнинг ҳаваси келади унга.
 

Батафсил
Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

🕔14:21, 31.03.2020 ✔1690

Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
 

Батафсил
«МЕНГА «НОБЕЛЬ»  КЕРАК ЭМАС...»

«МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

🕔11:48, 20.03.2020 ✔1194

Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КИТОБХОН

    КИТОБХОН

    Унинг чиройликкина боши, айниқса, эътиборни тортади. Сочлари қоп-қора. Юзлари сип-силлиқ, чунки у бўлар-бўлмасга кулаверадиганлардан эмас. Озода. Тартибли. Хушмуомала. Кўрган одамнинг ҳаваси келади унга.
     

    ✔ 205    🕔 12:03, 22.05.2020
  • Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
     

    ✔ 1690    🕔 14:21, 31.03.2020
  • «МЕНГА «НОБЕЛЬ»  КЕРАК ЭМАС...»

    «МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

    Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
     

    ✔ 1194    🕔 11:48, 20.03.2020
  • Китобхон танлови ғолибига автомашина

    Китобхон танлови ғолибига автомашина

    Жиззахда «Китоб дунёси» ва «Китоб маркази» савдо тармоқ марказлари томонидан ташкил этилган «Энг китобхон мактаб» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
     

    ✔ 1244    🕔 10:37, 13.03.2020
  • НАВОИЙ “ХАМСА”СИ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДА

    НАВОИЙ “ХАМСА”СИ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДА

    Алишер Навоийнинг беш достонни ўз ичига олган “Хамса” асари озарбайжон тилига таржима қилинди.

    ✔ 1061    🕔 11:26, 06.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар