Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ИЛОН ЗАҲРИ

Ҳовлига, ерга чиройли қилиб дастурхон ёзилган. Тандирдан янги узилган иссиқ нон ҳиди иштаҳани қитиқлайди. Заранг косаларда сут келтирилди. Кеча соғилган сигир сутининг устини қалин қаймоқ тутган.

Сут ҳиди боғот билан ёнғоқ шохи ўртасидаги чор­девор ковакларида ин қурган илон боласини эътиборсиз қолдирмади. Қалам­деккина келадиган илонча ўрма­лаганича, дастурхонга чи­қиб олди. Ўтирганларни эти жимир­лади. Фақат­гина бу ҳол­га Аппон бува эътибор бермади. У умрида бундан баттар вазиятга кўп бор дуч келган. Чол бўш косани эпчилик билан қўлига олдида, унинг устига ёпиб қўйди. Илон боласи коса остида кўрин­май қолди.
«Қадимда отамдан эшитган эдим, уй илони безарар бўлади. Фақатгина улар сутни беҳад яхши кўради, шу важдан унда-бунда сутнинг хумори тутиб туради. Аслида илоннинг ризқ-насибаси далаларга сочилган», деди бобо.
Чол сўзини тугатиши ҳамон она илон судралиб келиб қолди. Ҳой­наҳой, у боласини қидириб келган. Боласи ётган косани айлана-айлана, уни ўраганича бир нафасгина ётди. Назаримда, она илон коса тагида боласи борлигини сезганди. Ноилож чол ҳадеганда косани олавермагач, жуфтакни ростлашга мажбур бўлди.
Барчанинг кўзи ола чипор илонда эди. Илон ўзига хос эпчиллик билан дарахтнинг шохидаги саватда турган тоғорадаги қаймоқ томон борди-да унга ўрмалаб чиқди. Чол сездики, илон қаймоққа заҳар солиб улгурди, сўнгра кўздан йўқолди. У масаланинг бу тахлитда ҳал этилганини кўрдию, дарҳол косани олди. Ичкаридан чиққан илон боласи онаси кетган томонга билтанглаганча судралиб кетди. Чол энди саватдаги қаймоқни тўкиб таш­ламоқчи бўлиб турганида, сира кутилмаган воқе рўй берди. Боласи озод бўлганини кўрган она илон тағин дарахт ёнида пайдо бўлди ва шохга осилган саватдаги заҳарланган қаймоқ тўла косани тушириб юборди. Ерга тушган коса чил-чил синди. Дастурхон атрофида ўтирганлар донг қотиб қолди.
Табиат қизиқ. Ҳаётда ҳеч кимга, ҳеч нарсага бесабаб озор бермаслик керак. Олис Қизилқумдаги овулда содир бўлган ушбу ҳаётий воқедан чиқадиган хулоса аслида шу холос.

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Илон ютган бола

Илон ютган бола

🕔11:09, 27.05.2020 ✔69

(Бўлган воқеа)

Офтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.

Батафсил
ОЧКЎЗАН

ОЧКЎЗАН

🕔11:08, 27.05.2020 ✔69

Туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирларда кўклам нафаси сезилиб қолди. Қуёш ер остидаги турфа майсаларни «қулоғидан тортиқилаб» ташқарига судраб чиқаза бошлади. Тўрғай бир жойда учмасдан қотиб туриб, чинқирганича қўшиқ куйлайди. Сал нарида очкўзан зўр бериб ин қазияпти.

Батафсил
Бўрибосар

Бўрибосар

🕔12:02, 22.05.2020 ✔147

Қорлар эриб, баҳор нафаси уфуриб қолган ойдин кечаларнинг бирида сомонхонадан ит болаларининг ғингишгани эшитилди. Фермер Рустам амаки ошиқиб шу томон йўналди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илон ютган бола

    Илон ютган бола

    (Бўлган воқеа)

    Офтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.

    ✔ 69    🕔 11:09, 27.05.2020
  • ОЧКЎЗАН

    ОЧКЎЗАН

    Туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирларда кўклам нафаси сезилиб қолди. Қуёш ер остидаги турфа майсаларни «қулоғидан тортиқилаб» ташқарига судраб чиқаза бошлади. Тўрғай бир жойда учмасдан қотиб туриб, чинқирганича қўшиқ куйлайди. Сал нарида очкўзан зўр бериб ин қазияпти.

    ✔ 69    🕔 11:08, 27.05.2020
  • Бўрибосар

    Бўрибосар

    Қорлар эриб, баҳор нафаси уфуриб қолган ойдин кечаларнинг бирида сомонхонадан ит болаларининг ғингишгани эшитилди. Фермер Рустам амаки ошиқиб шу томон йўналди.

    ✔ 147    🕔 12:02, 22.05.2020
  • Дарбадар

    Дарбадар

    Ота ўғилга Абдулбоқий деб исм қўйди. Ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиб, «сенинг исминг Абдулбоқий, сенинг исминг Абдулбоқий» дея шивирлаган, «умрингу ризқинг, дунёю охиратдаги саодатинг боқий бўлсин» дея ният қилган тиллар орадан ўн олти йил ўтиб «йўлда бўл-чўлда бўл, ўлигинг кўчада қолсин», деган дуойибад калимасини айтиб юборди... Дуо ижобат бўлди. Ўғилнинг умри дарбадарликда ўтди, ўлиги кўчада қолди, майитга эга, жаноза ўқиш учун масжид топилмади...
     

    ✔ 148    🕔 11:52, 22.05.2020
  • Чўпон

    Чўпон

    Адир ёнбағрида толчўплардан маташтириб қурилган қўтон. Қўтондан йигирма қадамча нарида худди шу таҳлит тикланган омонат чайла. Чайла бўсағасида тошўчоқ. Ўн-ўн бир ёшлардаги набира ўчоқ остига қаланган қуруқ ўтин остига гугурт чақади, сўнг тутай бошлаган ўтинни «пуф-пуф»лаганча ўт олдириб, устига сув тўла қумғонни ўрнаштиради.

    ✔ 89    🕔 11:24, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар