Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ваҳимадан хиёнатгача бир қадам

Ўзидан ҳам ваҳимаси ёмон бўлган коронавирус пандемияси мамлакатимизга кириб келди. Шу нарса аёнки, коронавирус каби ялпи хавфларга қарши кураш комплекс жараён бўлиши лозим. Бунда унинг барча турдаги салбий оқибатлари олдини олиш учун кенг кўламли ёндашув зарур.

Ваҳимадан хиёнатгача  бир қадам

Жумладан, аҳоли орасида ваҳиманинг олдини олиш энг устувор йўналишлардан бири сифатида қаралиши лозим бўлади. Биз ўзгаларнинг хатоларидан, тарихда ваҳима туфайли келиб чиққан катта йўқотишлардан зарур хулоса қилишимиз зарур.
Душмандан қўрқма, ваҳимадан қўрқ, дейилади мақолларнинг бирида.

Ваҳима ўзи нима?

Шу ўринда ваҳима тўғрисида фанда қандай қараш мавжуд? Психологияга оид китобларда ваҳима – ҳис-туйғу ва кайфиятнинг бузилиши сифатида қаралади. Ваҳимада одамни асоссиз қўрқув босади, киши нимадандир хавотирланиб, ҳадиксирайди, безовта бўлади, кўнгли ғашланиб, ороми йўқолади. Унга келажакда фалокат бўлиши муқаррардек, ўзи ёки яқинларининг ҳаёти хавф остида тургандек туюлади.
Бундай шароитда шахсда асосли, оқилона қарорлар қабул қилиш лаёқати чекланади.
Албатта, бу ҳолат фақат бизнинг мамлакатимизга хос десак, адолатдан бўлмайди. Зеро, коронавируснинг жаҳон миқёсидаги зарарлари ҳақида бир-биридан мудҳиш хабарлар кўпайиб бораётган бир шароитда, кўплаб мамлакатларда бизда кеча кузатилганига ўхшаш вазиятлар бўй кўрсатмоқда.
Мазкур ҳолатни айрим мутахассислар инсоннинг қадимги давр ёки ўрта асрларда бўлиб ўтган пандемияларнинг «генетик» асорати сифатида баҳолашади. Аммо биз XVIII-XIX асрда эмас, ҳатто ХХ асрда ҳам эмас, балки XXI асрда яшаётганимизни унутмаслигимиз керак.
Сўнгги юз йилликдаги инсониятнинг ўсиш кўрсаткичлари айнан тиббиётнинг тараққиёти эвазига инсоннинг умумий умр кўриш давомийлиги ортганлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Ваҳима ва терроризм

Инсониятнинг турли касалликлар олдидаги тарихий қўрқув ҳисси, сўнгги асрда визуал ахборот воситалари ривож­ланиши билан янада «мустаҳкамланди», десак ҳам янглишмаган бўламиз. Жумладан, турли ялпи касалланишлар ҳақидаги фильмлар кишиларнинг онг остига ўрнашиб қолиб, уларнинг олдидаги реал хавфни «охирзамон офати» даражасига олиб чиқиб қўяётгандек гўё.
Агар жиддий фактларга эътибор қаратадиган бўлсак, бугун бундан олдин кузатилган пандемиялардан кўра, анча камроқ хавф олдида турганимиз, яққол кўзга ташланади – 16 март ҳолатига мазкур касалликка чалинганлар ўртасида ўлим ҳолатлари 4 фоизга ҳам етмайди.
Бундан келиб чиқадики, коронавирус худди терроризмга ўхшаш эффект уйғотмоқда, яъни аслида терроризм ортидан кенг кўламли урушга нисбатан камроқ қурбонлар берилсада, лекин унинг оммавий ахборот воситаларидаги «довруғи» бутун дунёни ларзага солади. Ҳақиқий урушлар эса, у ёки бу «қайноқ нуқтадаги вазият», деб ёритилади. Терроризмнинг ҳам асл мақсади шу – дунёни қўрқитиш. Шу туфайли Исроил бош вазири антитеррор технологиялари ёрдамида коронавирус тарқалишига қарши курашишини айтган бўлса, эҳтимолдан холи эмас.
 
Ахборот ва ижтимоий 
масъулият

Мазкур пандемия ҳали эпидемия босқичидаёқ, Швейцария Миллий телерадиокомпаниясининг Халқаро ахборот хизмати «бир томондан, биз ОАВ вакиллари аҳолини воқеалар ривожидан хабардор қилиб туришимиз керак, бошқа томондан эса, ОАВ ёки оммавий коммуникация воситаларидаги «фаоллар» кўпроқ «лайк» йиғиш учун ваҳимани кучайтириши – ахлоқсизликдир», дея ёзган эди.
Хориждаги ўзбек аудиториясига мўлжалланган айрим деструктив ОАВ фуқароларимиздан бозор, савдо объектлардаги навбатлар ҳақида фото ва видео материалларни жўнатишни сўраб мурожаат қилмоқда. Бундан нима муддаолиги аниқ. Улар яна бир бор ўзларининг ҳақиқий башарасини кўрсатмоқдалар холос. Бундай фото ва видео материалларнинг тарқатилиши  янада саросима ва ваҳиманинг тарқалишига хизмат қилади. Бу эса улар кутган ҳолат.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда бирор бир касаллик кенг тарқалишида транспорт-коммуникацияларининг ривожлангани ва инсонларнинг турли мақсадлардаги ҳаракатланиши энг муҳим омил бўлиб турибди. Бошқа томондан бу жараёнда инсонларнинг ўзларини қандай тутиши муҳим аҳамиятга эга.

 Ваҳима – ярим касаллик

Мазкур вазиятда нафақат тиббиёт соҳаси балки инсон руҳиятини ўрганадиган социал психология мутахассислари катта саҳнага чиқиши лозим кўринади. Зеро, буюк бобокалонимиз Ибн Сино айтганларидек, ваҳиманинг ўзи – ярим касалликдир. Хотиржамлик – ярим соғликдир. Сабр эса – шифонинг бошланишидир.
Албатта, кенг оммадан оддийгина қилиб, ўзини намунали тутишни сўраш, етарли бўлмаслиги мумкин. Чунки у бугун жуда катта ахборот босими остида қолган. Ана шундай шароитда социалогия, психология мутахассислари айнан ўша коммуникация воситалари орқали инсонларни ўзлари билмаган ҳолда ваҳимага берилиб, турли ҳаракатлардан тийилишга чақириш йўлларини кўрсатиб, туришса айни муддао бўлар эди.

 Кимлигимизни 
билдирадиган синов

Миллат ва мамлакат тарихида шундай кунлар бўладики, бу пайтда халқ ўзининг бир мақсад йўлида бирлаша олиш қобилиятини намоён эта олиши, қийинчиликларни мардонавор қарши олишга тайёрлигини кўрсатиб қўйиши лозим. Бунга ўхшаш вазиятларда албатта ташаббусни ўз қўлига оладиган қатлам бўлиши лозим. Бундай қатлам эса, мантиқий равишда давлат хизматчилари бўлиши лозим. Зеро, улар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан, фидойилик билан бажариш билан бир қаторда, ана шундай халқ бошига оғир синов тушган пайтда жамиятда ўзини тутиши билан бошқаларга шахсий намуна кўрсатиши ва юксак ахлоқий қоидаларга риоя қилиши лозим. Буни биздан кўра, бир неча минг баробар йирик хавф остида қолган Хитой таж­рибаси исботлаб берди.
Жамиятнинг фаол қатламларини бирлаштирган нодавлат ташкилотлари эса, ўз навбатида, синовли кунларда халқимизнинг хотиржамликни сақлаб қолишида таянч бўғини бўлиши мақсадга мувофиқ. Зеро, дўст кулфатда синалади.
Ҳар бир жамиятда бўлгани каби, бизнинг жамиятимиз ҳам қусурли шахслардан холи эмас, афсуски. Ана шундайларга қонунчилигимизда кўзда тутилган жазонинг муқаррарлигини эслатиб қўйиш ҳам халқимизнинг осо­йишталигини таъминлашнинг муҳим шартидир.
Ҳар қандай ОАВ, ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчиси интернетга маълумот жойлар экан, бевосита ёки билвосита, умуман заррача миқдорда бўлса ҳам ваҳимага олиб келишга сабаб бўлмайдими, деган саволни ўз олдига қўйиши лозим.

 Ваҳима учун жавобгарлик 

Миллий қонунчилигимизда ваҳима тарқатганлик учун тегишлича жиноий жавобгарлик мавжудлиги, ана шундай ҳаракатларни ўйлаб ёки ўйламай содир қилаётган шахсларни яна бир бор ҳуш­ёрликка чақиришига умид қиламиз. 
Хусусан, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн. 600 минг сўмдан 89 млн. 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн. 900 минг сўмдан 89 млн. 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар юқоридаги ҳаракатлар олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан; оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Хулоса ўрнида, шуни таъкидлашни истардикки, биз ҳозир дуч келган ташвишлар ўтиб кетади, ғалвир сувдан кўтариладиган вақт келади... Ана шу вақт келганда, босиб ўтган йўлимизни нафақат ўзимиз, балки бизга юмшоқ қилиб айтганда хайрихоҳ бўлмаган кучлар ҳам таҳлил қилади. Ўзбекистон халқи қийинчиликни қанчалик оқилона енгиб ўтди, деган савол юзага чиқади, ожиз жиҳатларимизни аниқлашга ҳаракат қилишади.
Аммо биз бу вазиятда халқимизнинг қадимдан шаклланиб келган донишманд­лик хислатлари намоён бўлишига ишонамиз ва бу келажакда бизнинг хотиржамлигимизга раҳна солмоқчи бўлган ғаразгўйларга муносиб жавоб бўлиб хизмат қилади ҳамда зинҳор халқимизни оломонга айлантиришга жазм этмайдилар.

Худоёр МЕЛИЕВ,
Адлия вазирлиги масъул ходими
 




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

🕔14:24, 31.03.2020 ✔9

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 

Батафсил
Ваҳимадан хиёнатгача  бир қадам

Ваҳимадан хиёнатгача бир қадам

🕔11:49, 20.03.2020 ✔363

Ўзидан ҳам ваҳимаси ёмон бўлган коронавирус пандемияси мамлакатимизга кириб келди. Шу нарса аёнки, коронавирус каби ялпи хавфларга қарши кураш комплекс жараён бўлиши лозим. Бунда унинг барча турдаги салбий оқибатлари олдини олиш учун кенг кўламли ёндашув зарур.

Батафсил
ФАРЗАНД – СИЗГА ТУТИЛГАН КЎЗГУ

ФАРЗАНД – СИЗГА ТУТИЛГАН КЎЗГУ

🕔11:47, 20.03.2020 ✔281

Сиз унда кимни кўряпсиз?

Ривоят қилишларича, бир она фарзанди тарбиясига қачон киришиши кераклиги ҳақида билиш учун донишманд олдига келибди. Аллома боланинг неча ёшга кирганини сўрабди ва олти ойлик бўлганини билиб онага хитоб қилибди: Сиз бола тарбиясида энг керак бўлган олти ойни бой берибсиз...
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

    КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
     

    ✔ 9    🕔 14:24, 31.03.2020
  • Ваҳимадан хиёнатгача  бир қадам

    Ваҳимадан хиёнатгача бир қадам

    Ўзидан ҳам ваҳимаси ёмон бўлган коронавирус пандемияси мамлакатимизга кириб келди. Шу нарса аёнки, коронавирус каби ялпи хавфларга қарши кураш комплекс жараён бўлиши лозим. Бунда унинг барча турдаги салбий оқибатлари олдини олиш учун кенг кўламли ёндашув зарур.

    ✔ 363    🕔 11:49, 20.03.2020
  • ФАРЗАНД – СИЗГА ТУТИЛГАН КЎЗГУ

    ФАРЗАНД – СИЗГА ТУТИЛГАН КЎЗГУ

    Сиз унда кимни кўряпсиз?

    Ривоят қилишларича, бир она фарзанди тарбиясига қачон киришиши кераклиги ҳақида билиш учун донишманд олдига келибди. Аллома боланинг неча ёшга кирганини сўрабди ва олти ойлик бўлганини билиб онага хитоб қилибди: Сиз бола тарбиясида энг керак бўлган олти ойни бой берибсиз...
     

    ✔ 281    🕔 11:47, 20.03.2020
  • УрДУдаги ҚАБУЛ «ЎЙИНЛАРИ»

    УрДУдаги ҚАБУЛ «ЎЙИНЛАРИ»

    Унинг бош «режиссёри» ким?
    «Нафсим менинг балодур, ёнар ўтга соладур» деган ибора бежиз айтилмаган. Афсуски, баъзан саркаш нафс нафақат ўз эгасини, балки чор-атрофдаги содда ва оми инсонларни ҳам бир олам муаммолар ўчоғига улоқтириб юбориши мумкин экан.
     

    ✔ 388    🕔 11:45, 20.03.2020
  • ВАҲИМА ЁКИ ЭҲТИЁТКОРЛИК

    ВАҲИМА ЁКИ ЭҲТИЁТКОРЛИК

     Бизни нима қутқариб қолиши мумкинлигини биласизми? 

    ✔ 241    🕔 11:34, 20.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар