Даромад манбаи      Бош саҳифа

МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

Хаёлингизга келган тўмтоқ ва тумтароқ фикрларни қувиб ташланг-э! Отамзамонлар қоптими ҳозир!? Кимгадир «бола пули», «суюнчи пули» ё бўлмаса «моддий ёрдам» ёзиб бериш эвазига ўнта сўм-йигирмата сўмнинг пайида юрмаяпти бугунги раислар. Улгурганча улгуржи ишлашяпти ҳозиргилари...

МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

Хўш, маҳалла раислари миллионлаб даромадни қаердан олишяпти? Томорқадан! Ҳа, томорқадан! Қандай қилиб, дейсизми? Унда бир Бағдодга келиб кўринг. Яқин шарққа эмас, албатта Фарғонанинг Бағдодига-да!..
Иброҳимжон ака ўтган кузда томорқасининг 2 сотихига иссиқхона қурди. Қургандаям, ҳавасга: кирган борки, чиққиси келмайди, денг. Тарам-тарам бодринг ҳосили қаричдан узун, помидор муштдан катта – аллақачон бўзариб-қизариб турибди.
– Ҳозирги замонда бировга гап уқтиришнинг ўзимас, – дейди «Шўроқер» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Иброҳимжон Жалолов суҳбат аввалида. – Қуруқ гапдан кўра амалий ишга иштиёқманд одамларимиз. Шунинг учун, томорқа – даромад манбаи эканини қуруқ гап билан айтиб кетавермай, ўзим шу нарсани амалда синаб кўришга жазм қилдим. Банкдан кредит олиб, икки сотих ерга иссиқхона қурдирдим. Барака топишсин, «Бағдод томорқа хизмати» МЧЖ йигитлари қо­йиллатиб беришди буни. Кеч кузда кўкат экиб, икки миллион сўмга пулладим. Бу йил эса она табиат уйғониб-уйғонмасдан помидор, бодринг, қалампир – ўзимда бор кўчатларни экдим. Мана, кўриб турибсиз, ҳадемай бозорга чиқарсак ҳам бўлади. Келаси йилдан гидропоника усулида қулупнай етиштиришниям йўлга қўймоқчиман. Хуллас, иссиқхона – кони фойда экан, зарар кўрмайсиз экан. Фақат хоҳиш, қунт, сабр ва меҳнатга ошнолик бўлса, бўлди!
Раиснинг омилкорлиги бошқа ҳамкасбларию, маҳалладошларгаям юқяпти секин-аста...
«Пахтаобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ваҳобжон Зияев битта тухумни 20 минг сўмдан пуллаяпти-вееей! Ишонинг, бир дона тухум – 20 минг сўм-а! Яна, харидор дегани ўзи қидириб келади…
Гап шундаки, паррандачилик – Ваҳобжон аканинг хоббиси. Яқин икки йилдан бери ноёб зотли товуқларни парвариш қилади, кўпайтиради. Уларнинг тухуминиям, жўжасиниям сотади. Қаерда, денг! Интернетда онлайн дўконлар орқали. Ўзим гувоҳман, харидорнинг кети узилмайди.
– Куни кеча Олтиариқдан излаб келишди, – дейди раис. – Тўплаб юргандим, 30 та тухумни кўтарасига олиб, кўтариб кетишди. Шунақа, зотдор паррандаларни парвариш қилиш ҳам зўр даромадли иш. Шуни инобатга олиб, инкубатор шароитда уларни кўпайтириб, қизиққанларга сотяпмиз, тавсия қиляпмиз. Яқинда инкубация аппарати сотиб олиб, ҳовлимизга ўрнатмоқчиман. Ана шунда ишимиз янаям жонланади.
Ваҳобжон ака куркачилик билан ҳам шуғулланади: дастлаб 300 бош курка боққан бўлса, энди 1000-1500 бош куркани «кўрдим» демайди. Буям, жуда сердаромад соҳа экан, денг: раис акамиз бир йил тўй қилса, бир йил уй қуради, уларданам ортиб қолса, машинани янгилайди.
– Шукр, биргина давлатнинг ойлигига қараб қолмаяпмиз, – дей­ди хонадон соҳиби. – Ишдан бўш вақтларимда, асосан, эрта тонгда шу паррандаларни парваришлаб, қўшимча даромад олишнинг ҳаракатида бўляпмиз. Уч ўғилнинг ҳаммасини олий маълумотли, уйли-жойли қилдик – бариси оилавий тадбиркорликни йўлга қўйганимиз, биримиз – ўн, ўнимиз – юз бўлаётгани ҳисобига.
Ваҳобжон ака ўзи билган нарсани маҳалладошларгаям ўргат­япти. Шу кунгача ҳудуддаги 15 та оилага 1000 бошга яқин жўжани имтиёзли нархда тарқатди. Керак бўлса, бирма-бир ўша хонадонларга бориб, парваришдаги полапонларни кўздан кечириб келади, маслаҳатлар беради.
Умуман олганда, Бағдодда шунақа омилкор маҳалла раислари сафи кенг. Биз ҳали, боғдорчилик билан шуғулланадиган Сиддиқжон Умаров («Обод юрт» МФЙ раиси), чорвачиликни ўзлаштирган Тўлқинжон Раҳмонов («Қароқчитол» МФЙ раиси) ва яна, қуёнчилик, гулчилик, асаларичилик билан машғул қанчадан-қанча тадбиркор оқсоқоллар ҳақида гапирмадик. Кези келса, улар ҳақида ҳам қоғоз қоралаш ниятимиз бор.

Давлатжон ПОЛВОНОВ,
Бағдод тумани




Ўхшаш мақолалар

ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

🕔12:01, 22.05.2020 ✔1231

Газетамизнинг ўтган сонида экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши мумкинлиги ҳақида айтган эдик. Ва томорқачиликдаги муаммолар тўғрисида атрофлича мақола ҳам чоп этилган эди.
 

Батафсил
МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

🕔11:57, 22.05.2020 ✔1258

Хаёлингизга келган тўмтоқ ва тумтароқ фикрларни қувиб ташланг-э! Отамзамонлар қоптими ҳозир!? Кимгадир «бола пули», «суюнчи пули» ё бўлмаса «моддий ёрдам» ёзиб бериш эвазига ўнта сўм-йигирмата сўмнинг пайида юрмаяпти бугунги раислар. Улгурганча улгуржи ишлашяпти ҳозиргилари...

Батафсил
«ТОМОРҚАГА ЖАРИМА» –  МУАММОГА ЕЧИМ БЎЛАДИМИ?

«ТОМОРҚАГА ЖАРИМА» – МУАММОГА ЕЧИМ БЎЛАДИМИ?

🕔11:29, 22.05.2020 ✔1224

Шу кунларда томорқа ерларидан унумли фойдаланмаган фуқароларга жарима қўллаш борасидаги масала кенг муҳокама қилинмоқда.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

    ТОМОРҚА УЧУН ЖАРИМА МАЪҚУЛЛАНМАДИ

    Газетамизнинг ўтган сонида экин экмаган томорқа ер эгаларини маъмурий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши мумкинлиги ҳақида айтган эдик. Ва томорқачиликдаги муаммолар тўғрисида атрофлича мақола ҳам чоп этилган эди.
     

    ✔ 1231    🕔 12:01, 22.05.2020
  • МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

    МАҲАЛЛАНИНГ МИЛЛИОНЕР РАИСЛАРИ даромадни қаердан олишяпти?

    Хаёлингизга келган тўмтоқ ва тумтароқ фикрларни қувиб ташланг-э! Отамзамонлар қоптими ҳозир!? Кимгадир «бола пули», «суюнчи пули» ё бўлмаса «моддий ёрдам» ёзиб бериш эвазига ўнта сўм-йигирмата сўмнинг пайида юрмаяпти бугунги раислар. Улгурганча улгуржи ишлашяпти ҳозиргилари...

    ✔ 1258    🕔 11:57, 22.05.2020
  • «ТОМОРҚАГА ЖАРИМА» –  МУАММОГА ЕЧИМ БЎЛАДИМИ?

    «ТОМОРҚАГА ЖАРИМА» – МУАММОГА ЕЧИМ БЎЛАДИМИ?

    Шу кунларда томорқа ерларидан унумли фойдаланмаган фуқароларга жарима қўллаш борасидаги масала кенг муҳокама қилинмоқда.
     

    ✔ 1224    🕔 11:29, 22.05.2020
  • Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

    Имконият қўлингда, ҳаракат ўзингда

    Ҳаётдан нолиб, ҳамма нарсадан камчилик излаб, қачон қарасанг, иши юришмаганидан тушкун кайфиятда юрадиганлар йўқ эмас. Одамларнинг яна бир тоифаси борки, ҳаракатчан, изланувчан ва ташаббускор бўлиб, эзгулик ҳисларини бошқаларга улашиб яшайди. Энг яхши ғоялар, янгича фикрлар ҳам ана шундай кишилардан туғилади, аслида.

    ✔ 6540    🕔 12:56, 25.03.2019
  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 5983    🕔 17:31, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар