Туризм      Бош саҳифа

Арчаота

Дунёдаги энг йирик игна баргли дарахт ҳақида биласизми?
 

Арчаота

Бу ҳақда билишни иста­са­нгиз­ сизни Форишнинг юксак ва улуғвор тоғлар бағрида жойлашган, одамларни ҳалигача ҳайратга солиб келаётган қадимий Мажрум қишлоғига чорлаймиз.
Улуғвор тоғлар салобати олдида инсон бош эгиши тайин. Бир қарашда инсонни ҳайратлантиришга қодир, мангуга занжирланган бу тоғларга ўлмас қоялар ҳамда сирли, қалин ўрмонлар ўзгача жозиба бахш этиб туради. Жиззахнинг Амир Темур дарвозасидан бошланиб олис-олис манзилларга қадар чўзилиб кетган Нурота тоғ тизмалари ҳам ана шундай улуғвор ва сирли. Шу тоғ тизмаларида жойлашган Фориш туманида Можрум деган сўлимгина, кўркам бир қишлоқ бор. Ҳавоси тоза, табиати оромижон, сизиб чиқаётган булоқларининг суви зилол ва шифобахш. Ичган сайин яна ва яна сипқоргинг келаверади. Ажабланарлиси шундаки, бу ажиб манзилни чўққилари булутларга бўйлашган қорли тоғлар ўраб туради, ҳайвонот ва ўсимлик олами эса Нурота давлат қўриқхонасига туташиб кетган.
...Қадимий масжид харобалари. Унинг шундоққина рўпарасида улкан шохлари ҳар томонга қараб тарвақайлаб кетган арча ўсади. Шу ерлик кексаларнинг айтишича, бу арчанинг ёши уч минг йилдан сираям кам эмас экан. Одамлар буни билиб, дарахтни Арчаота деб ардоқлайди. Бола-бақраси билан келиб, умри боқий, танаси бақувват дарахтни томоша қилишади.
Йилнинг ўн икки ой давомида бу ерлардан одам аримайди. Гулга талпиниб, бол йиғмоқни мақсад этган асалари уясидек гавжум жой. Ҳатто океан ортидан атайлабдан келган сайёҳларни ҳам учратиш мумкин. Арча танасини, шохларини ушлаб кўриб, ундан гўёки мислсиз куч-қувват, энергия олгандек бўлишади.
Танасининг диаметри тахминан йигирма тўрт метр, баландлиги йигирма метрча келадиган улкан арчани синчковлик билан кўздан кечирдим. Ғадир-будур танасидан ўсиб чиққан шохлари, япроқлари гуркираб турибди. Очиғи, шу вақтга қадар арча дарахтининг уч минг йил умр кўргани ҳақида маълумот қулоғимга чалинмаган. Лекин мана шу арчаота дунёдаги энг йирик игна баргли дарахтлардан бири экани шубҳасиз. Шундай бўлгач, нега энди арчаотани кўриш ниятида бўлган хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар сонини кескин кўпайтириш чораларини кўриш мумкин эмас экан?! Албатта мумкин, фақатгина озгина ҳафсала ва уриниш кифоя.
Маҳаллий аҳоли вакиллари бу улкан арчани Худонинг каромати билан бир кечада пайдо бўлиб қолганлигини айтишса, яна бошқа тоифа одамлар эса жаҳоннинг фотиҳи Александр Македонский ўзига содиқ саркардаларини қора ер бағрига дафн этганидан сўнг, Савр арчасини ўтқазишга изн берганлигини ҳикоя қилишади. Яна бир гап. Одамлар бу манзилга кела туриб Нурота тоғлари бағридаги сон-саноқсиз тилсим ва сир-синоатдан воқиф бўлиши учун ҳам бу дарахт шамолларга бастма-баст қад кериб турган бўлса ажаб эмас. Нима бўлганда ҳам ҳар бир ривоятнинг маълум маънода ҳақиқат учқунлари бордай.
Бу манзилга етиб бориш осон эмас. Йўллар тор, нотекис, юриш қийин. Устига-устак алоқа воситаларидан бемалол фойдаланишнинг иложи йўқ. Аммо бу сабаб ва баҳоналарнинг бирортаси ҳам одамларнинг дилига туккан арчаотани бир кўриб келиш фикридан қайтара олмайди.
Тоғларда доимий равишда шабада эсиб туради. Ана шу шамол бу манзилда шохга кийдирилган тождек виқор билан турган Савр дарахтини у ёқдан-бу ёққа оҳиста тебратади. Бу бир қараганда бешикдаги боласини алла айтиб ором олишини кутаётган она ҳолатини эсга солади. Илоҳийлик тимсолига айланган бу чайир дарахтни кўрган одамнинг ҳаётга ошуфталиги ортади. Зеро, қулоч етмас танаси дам пастга, дам юқорига, дам ўнгга, дам чапга буралиб-буралиб кетган, шаполоқдек-шапалоқдек келадиган оқимтир-кўкимтир япроқлари шитирлаётган улкан Савр дарахти ўз ўтмишини сўзлашга ошиқаётгандай таассурот қолдирди менда. Тоғлар бағридаги бу юксакликдан олис-олисларда катакдек-катакдек кўринаётган қишлоқ уйларига тикилиб, қалбимни бирдан сокинликми, ҳаловатми ишқилиб шунга ўхшаш туйғу қамраб олди. Кечга яқин қадрдон манзилларни ортда қолдириб, шаҳарга қайтдим.
Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Арчаота

Арчаота

🕔12:01, 22.05.2020 ✔1322

Дунёдаги энг йирик игна баргли дарахт ҳақида биласизми?
 

Батафсил
«КЕЛИНТОШ»

«КЕЛИНТОШ»

🕔13:49, 01.11.2019 ✔4866

Қояга чирмашиб чиқиш учун хийлагина тер тўкишимга тўғри келди. «Пастликка қараманг, бошингиз айланади. Қиррадор шаклдаги қоянинг кемтик жойига оҳиста оёқ қўйинг. Ана шунда тепага кўтарилишингиз осонлашади...»

Батафсил
ЕРИ ЯҚИН «ЖАННАТ» ДЕГАН МАҚОМГА

ЕРИ ЯҚИН «ЖАННАТ» ДЕГАН МАҚОМГА

🕔13:48, 01.11.2019 ✔4846

ёхуд Тошкент вилоятининг бугунги салоҳиятидан бир шингил

Тошкент вилояти Буюк Ипак йўлининг шундоққина чорраҳасида жойлашгани учунгина катта ва улкан аҳамиятга молик манзил ҳисобланади. Шундан бўлса керак, Мовароуннаҳрнинг бир вақтлар кўзга яқин шаҳри бўлган, солланиб оқаётган Сирдарё қирғоқларида савлат тўкиб турган «Шоҳруҳия» қалъасини кўришга келаётган саёҳларнинг қадами узилмайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Арчаота

    Арчаота

    Дунёдаги энг йирик игна баргли дарахт ҳақида биласизми?
     

    ✔ 1322    🕔 12:01, 22.05.2020
  • «КЕЛИНТОШ»

    «КЕЛИНТОШ»

    Қояга чирмашиб чиқиш учун хийлагина тер тўкишимга тўғри келди. «Пастликка қараманг, бошингиз айланади. Қиррадор шаклдаги қоянинг кемтик жойига оҳиста оёқ қўйинг. Ана шунда тепага кўтарилишингиз осонлашади...»

    ✔ 4866    🕔 13:49, 01.11.2019
  • ЕРИ ЯҚИН «ЖАННАТ» ДЕГАН МАҚОМГА

    ЕРИ ЯҚИН «ЖАННАТ» ДЕГАН МАҚОМГА

    ёхуд Тошкент вилоятининг бугунги салоҳиятидан бир шингил

    Тошкент вилояти Буюк Ипак йўлининг шундоққина чорраҳасида жойлашгани учунгина катта ва улкан аҳамиятга молик манзил ҳисобланади. Шундан бўлса керак, Мовароуннаҳрнинг бир вақтлар кўзга яқин шаҳри бўлган, солланиб оқаётган Сирдарё қирғоқларида савлат тўкиб турган «Шоҳруҳия» қалъасини кўришга келаётган саёҳларнинг қадами узилмайди.

    ✔ 4846    🕔 13:48, 01.11.2019
  • БУ – ЕРОСТИ ЙЎЛАГИ ЭМАС, САНЪАТ АСАРИ

    БУ – ЕРОСТИ ЙЎЛАГИ ЭМАС, САНЪАТ АСАРИ

    Юртимиздаги энг катта ва экстремал ғорлардан бири 

    ✔ 5422    🕔 19:43, 24.10.2019
  • БОБОЛАР ХАЗИНАСИ – АФРОСИЁБ

    БОБОЛАР ХАЗИНАСИ – АФРОСИЁБ

    Рўйи замин сайқали Самарқанднинг бир муҳим бўлаги бўлган Афросиёб харобалари ҳақида гап кетгудек бўлса, бобом қачонлардир бобосидан эшитган мана бундай қадим ривоятни мароқ билан сўзлаб берарди:

    ✔ 4679    🕔 23:12, 15.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар