Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Бўрибосар

Қорлар эриб, баҳор нафаси уфуриб қолган ойдин кечаларнинг бирида сомонхонадан ит болаларининг ғингишгани эшитилди. Фермер Рустам амаки ошиқиб шу томон йўналди.

Бўрибосар

Мўйноқнинг болалари бор-йўғи иккита эди. Бирининг кўзлари чақнаб ёниб турар, ранги ҳам кўкиш-қорамтир. Қизиқ, туғилган кучукваччалар бир неча кун кўзларини оча олмай ғужанак бўлиб ётишди. Шу тобда беихтиёр ўтган йилнинг илиқ куз кунлари унинг ёдига тушди.
Ғалла ўрим-йиғими тугаб, даладан қайтган чўпон-чўлиқлар отар қўйлари билан тоғлар оралиғидаги қора уй – ўтовга ўрнашиб олган кезлар. Шом пайти Мўйноқ ғиншиб, овози бирдан тинди. Кейин бир ҳафтача кўринмай қолди. Бир куни тонг саҳарда ўтов ёнидан унинг ҳуриши эшитилди. Фермер хурсанд бўлганидан хуржундаги қотган нонларни олиб, ташқарига чиққан заҳоти тепаликда чўнқайиб ўтирган ёлдор бўрига кўзи тушди. Аввалига бироз сесканиб туриб қолди, сўнгра йиртқич секин-аста узоқлашди…
Орадан йил ўтиб, туғилган кучукчалар бўйга тортди. Кўзи очиқ туғилганининг орқа оёқларида қўшимча олтинчи тирноғи бор эди. Унга Бўрибосар деб ном қўйишди. Унинг оёқлари йўғон бўлиб, ўмрови кенг ва бели узун эди. Кичкинтой жуда ҳаракатчан эди. Онаси Мўйноқ билан кундуз кунлари ёнма-ён юриб ов қилиш машқини ҳашаротлардан бошлади. У совуққа  бардошли бўлса-да, бўрилар бўғиб ўлдириб кетмаслиги учун оқшомлари алоҳида тўлачада сақланар, Рустам амакининг ўзи овқати ҳамда сувини назорат қиларди.
Ўтов чўпон-чўлиқлар учун қулай бош­пана ҳисобланади. Улар яйлов ахтариб ўтов учун керакли анжомлар, кигиз ва тўшанчиларни уловларига ортиб йўлга тушишларига тўғри келади. Тоғ йўллари улар учун ҳақиқий синов. Ўтовнинг қулайлиги унинг керагаларида. Керагалар уста томонидан шундай ясалган бўладики, зарурат туғилганда ўтовни бир-икки соат ичида тарқатиб бошқа жойга ўрнатиш қийин эмас.
Йиртқичлар бошпанаси баланд қоялар ёнидаги харсангтош ва йирик буталар орасига жойлашган. Мол-ҳоллар улар ҳаёт тарзининг бир қисмига айланган. Ёвуз йиртқичлар ўта эҳтиёткор, куни билан ҳеч кимга кўриниш бермай теварак-атрофни зимдан кузатишади. Қоя атрофи оқшомда жонланади. Тун уларга катта имконият беради.
Куз келиб, ҳаво совий бошлади. Йилнинг қуруқ келганидан чўлу биёбонларда юлғунлар сийрак, қўйларнинг яйраб озиқланиши учун янтоқ ва шувоқлар ҳам ҳисобли. Тонг ёришар-ёришмас сурув аста жойидан силжиди. Қўйлар шамолга қарши илгарилаб бир дам ҳам тўхтамасди. Бундай иқлим шароитига кўникиб қолган чўпонлар кундалик юмушлари билан банд. Рустам амаки нотаниш яйловда сурув ортидан юравериб совуқдан жунжикиб тамоман ҳолдан тойган бўлса ҳамки, унинг фикри хаёли Бўрибосарда эди. Чунки  садоқатли итини яхши кўрар ва эъзозларди. Кушхона (озиқ-овқат ва кийим-бошларнинг вақтинча сақланадиган жойи) чамаси йигирма беш-ўттиз чақирим ортда қолган, уни қўриқлаётган итининг овқати нима бўлдийкин?
Фермер бир ҳафта яйлов кезиб ҳориб-чарчаб қайтиб келган заҳоти сурувни бир жойга тўплаб кушхона томон ошиқди. Очлик азобини тортаётган содиқ ити меш, хуржундаги гўшт бўлаклари, тегирмон уни ва кулча нонларни емаган. Аммо бир қадам ҳам нари  жилмай кушхонани зийраклик  билан қўриқлаб турарди.
Рустам амаки Бўрибосарнинг садоқатидан ҳайратланганча чарчоғини ҳам унутиб, беихтиёр уни қучди.
Ўтган йилги совуқ қишни қўйчивонлар сира эсларидан чиқаришмайди. Ёмғирдан сўнг тўхтовсиз қор ёғиб, аёз бошланса ҳам кичик хўжаликда ҳаёт осуда кечарди. Чўпон-чўлиқлар бундай аёзли кунларда совуқни енгиш учун жониворларни бир дам ҳам тўхтатмай яйловда ҳайдаб туриш лозимлигини яхши билишарди. Аччиқ совуқ чўпонларнинг юз-қулоқларини чимчиласа-да, шомгача Чуқурсой яйловларида бўлишди.
Ўтовга қайтар чоғи кутилмаганда қўйлар ҳуркди. Фермернинг қийқириғидан сўнг Бўрибосар узоқдан турибоқ жондор ҳидини илғади шекилли, бир зумда бу ерга етиб келади ва унинг ортидан қувлайди. Фермер ҳам шошганича қўйларни ёрдамчисига қолдириб, жийрон қашқа жуганини улар кетган томонга бурди.
Рустам амаки бир қир ошгач, Бўрибосарнинг йиртқич билан олишаётганини кўриб бироз саросималаниб қолди. Деярли тенгма-тенг олишув анчага чўзилди. Охири садоқатли ити чапдастлик билан рақибининг ҳиқилдоғидан олиб бир-икки қаттиқ силтайди. Жон талвасасида қолган йиртқич икки букилиб ётиб қолган бўлса-да, ит ҳамон жағини унинг бўйнидан ажратмасди. Шундан кейингина чўпон отдан юраги бетламай тушаркан, қўлидаги қамчи дастаси билан Бўрибосарнинг жағини ажратишга киришди. Хавотирга тушган бошқа чўпонлар ҳам бу ерга етиб келишганида йиртқич жон таслим қилганди.
Рустам амаки бошлиқ кичик фермер хўжалиги қўйчивонлари оғзидан юрт бўрисиз, эл ўғрисиз бўлмас, деган ибора тушмайди. Негаки, кичик фермер хўжалигига йиртқич оралаб, қўйларга чанг солиши уларни сергаклантириб турарди. Чўпон-чўлиқлар бундай ҳолларда кўпроқ Бўрибосарга ишонганлари учун кўнгиллари бирмунча хотиржам бўлишарди.
Абдулла СаидоВ




Ўхшаш мақолалар

Илон ютган бола

Илон ютган бола

🕔11:09, 27.05.2020 ✔92

(Бўлган воқеа)

Офтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.

Батафсил
ОЧКЎЗАН

ОЧКЎЗАН

🕔11:08, 27.05.2020 ✔93

Туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирларда кўклам нафаси сезилиб қолди. Қуёш ер остидаги турфа майсаларни «қулоғидан тортиқилаб» ташқарига судраб чиқаза бошлади. Тўрғай бир жойда учмасдан қотиб туриб, чинқирганича қўшиқ куйлайди. Сал нарида очкўзан зўр бериб ин қазияпти.

Батафсил
Бўрибосар

Бўрибосар

🕔12:02, 22.05.2020 ✔171

Қорлар эриб, баҳор нафаси уфуриб қолган ойдин кечаларнинг бирида сомонхонадан ит болаларининг ғингишгани эшитилди. Фермер Рустам амаки ошиқиб шу томон йўналди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Илон ютган бола

    Илон ютган бола

    (Бўлган воқеа)

    Офтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.

    ✔ 92    🕔 11:09, 27.05.2020
  • ОЧКЎЗАН

    ОЧКЎЗАН

    Туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирларда кўклам нафаси сезилиб қолди. Қуёш ер остидаги турфа майсаларни «қулоғидан тортиқилаб» ташқарига судраб чиқаза бошлади. Тўрғай бир жойда учмасдан қотиб туриб, чинқирганича қўшиқ куйлайди. Сал нарида очкўзан зўр бериб ин қазияпти.

    ✔ 93    🕔 11:08, 27.05.2020
  • Бўрибосар

    Бўрибосар

    Қорлар эриб, баҳор нафаси уфуриб қолган ойдин кечаларнинг бирида сомонхонадан ит болаларининг ғингишгани эшитилди. Фермер Рустам амаки ошиқиб шу томон йўналди.

    ✔ 171    🕔 12:02, 22.05.2020
  • Дарбадар

    Дарбадар

    Ота ўғилга Абдулбоқий деб исм қўйди. Ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиб, «сенинг исминг Абдулбоқий, сенинг исминг Абдулбоқий» дея шивирлаган, «умрингу ризқинг, дунёю охиратдаги саодатинг боқий бўлсин» дея ният қилган тиллар орадан ўн олти йил ўтиб «йўлда бўл-чўлда бўл, ўлигинг кўчада қолсин», деган дуойибад калимасини айтиб юборди... Дуо ижобат бўлди. Ўғилнинг умри дарбадарликда ўтди, ўлиги кўчада қолди, майитга эга, жаноза ўқиш учун масжид топилмади...
     

    ✔ 173    🕔 11:52, 22.05.2020
  • Чўпон

    Чўпон

    Адир ёнбағрида толчўплардан маташтириб қурилган қўтон. Қўтондан йигирма қадамча нарида худди шу таҳлит тикланган омонат чайла. Чайла бўсағасида тошўчоқ. Ўн-ўн бир ёшлардаги набира ўчоқ остига қаланган қуруқ ўтин остига гугурт чақади, сўнг тутай бошлаган ўтинни «пуф-пуф»лаганча ўт олдириб, устига сув тўла қумғонни ўрнаштиради.

    ✔ 91    🕔 11:24, 22.05.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар