Хориж хабарлари      Бош саҳифа

27 қаватда яшайдиган 6 киши

Ҳиндистоннинг кўп миллионлик нуфусга эга Мумбай шаҳрида бор-йўғи битта оила яшайдиган осмонўпар бино бор, дейилади ЎзАнинг жаҳон хабарларида.

Ушбу ғаройиб уй Ҳиндистондаги энг бадавлат кишиларнинг бири Мукеш Амбанига қарашлидир. Мукеш Дхирубхай Амбани Ҳиндистондаги Reliance Industries компанияси эгаси ҳисобланади. Унинг энергетика, нефткимё, текстель, чакана савдо ва телекоммуникация бўйича фаолият олиб бораётган корхоналари бор.
Осмонўпар бино «Антилия», деб номланган. Ушбу ғаройиб номни у XV аср харитасида акс эттирилган Атлантика океанидаги афсонавий орол номидан олган.
«Антилия» биноси чикаголик меъмор томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, бинонинг қурилиши 7 йил давом этган. 2010 йилда қуриб битказилган уй 27 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 173 метр­ни ташкил этади.
«Антилия» дунёдаги энг баланд хусусий уй ҳисобланади. Унда бор-йўғи олти киши яшайди, яъни Мукеш Амбанининг ўзи, унинг онаси, хотини ва учта фарзанди. Уларга 600 киши хизмат кўрсатади.
Бинонинг дастлабки олти қаватида 168 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ жойлашган. Уларга еттинчи қаватда автосервис хизмат кўрсатади. Уйда шунингдек, кинозал, балет зали, театр, фитнесс клуб, спа-салон, ҳовуз, вертолёт қўнадиган майдон, «музли хона» ва турли ҳашаматли боғлар мавжуд.
Бино баланд деворлар билан ўралган, уни қўлларида автомат тутган одамлар қўриқлайди.




Ўхшаш мақолалар

Қаерларда яшаш  қийинлашиб кетиши мумкин?

Қаерларда яшаш қийинлашиб кетиши мумкин?

🕔12:07, 22.05.2020 ✔87

Америка ва Британия олимлари биргаликда тадқиқот ўтказишиб, қайси мамлакатларда экологик вазият ёмонлашиши натижасида яшаш қийинлашиб кетишини аниқладилар, дейилади ЎзАнинг жаҳон хабарларида.

Батафсил
Даромад солиғи прогрессив шкалага қайтади

Даромад солиғи прогрессив шкалага қайтади

🕔12:07, 22.05.2020 ✔85

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини прогрессив шкаласини жорий этиш ва мамлакат иқтисодиётининг таркибини ўзгартириш масаласини кўриб чиқишни топширди.

Батафсил
27 қаватда яшайдиган 6 киши

27 қаватда яшайдиган 6 киши

🕔12:07, 22.05.2020 ✔86

Ҳиндистоннинг кўп миллионлик нуфусга эга Мумбай шаҳрида бор-йўғи битта оила яшайдиган осмонўпар бино бор, дейилади ЎзАнинг жаҳон хабарларида.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қаерларда яшаш  қийинлашиб кетиши мумкин?

    Қаерларда яшаш қийинлашиб кетиши мумкин?

    Америка ва Британия олимлари биргаликда тадқиқот ўтказишиб, қайси мамлакатларда экологик вазият ёмонлашиши натижасида яшаш қийинлашиб кетишини аниқладилар, дейилади ЎзАнинг жаҳон хабарларида.

    ✔ 87    🕔 12:07, 22.05.2020
  • Даромад солиғи прогрессив шкалага қайтади

    Даромад солиғи прогрессив шкалага қайтади

    Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини прогрессив шкаласини жорий этиш ва мамлакат иқтисодиётининг таркибини ўзгартириш масаласини кўриб чиқишни топширди.

    ✔ 85    🕔 12:07, 22.05.2020
  • 27 қаватда яшайдиган 6 киши

    27 қаватда яшайдиган 6 киши

    Ҳиндистоннинг кўп миллионлик нуфусга эга Мумбай шаҳрида бор-йўғи битта оила яшайдиган осмонўпар бино бор, дейилади ЎзАнинг жаҳон хабарларида.

    ✔ 86    🕔 12:07, 22.05.2020
  • Қирғизистон Тожикистон билан чегара постини ёпмоқчи

    Қирғизистон Тожикистон билан чегара постини ёпмоқчи

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги назорат ўтиш постларидан бирини ёпмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров парламентнинг 12 май кунги мажлисида маълум қилган.

    ✔ 20    🕔 12:06, 22.05.2020
  • Мактабларда пул йиғиш тақиқланади

    Мактабларда пул йиғиш тақиқланади

    Тожикистонда мактабларда ота-оналардан пул тўплаш қонунга зид, дея баёнот берди мамлакат таълим ва фан вазирлиги.
     

    ✔ 289    🕔 23:05, 29.08.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар