Оила хуржун      Бош саҳифа

ТЎРТ АМАЛНИНГ ТАРТИБИ

(интермедия)

БОШЛИҚ: (телефон орқали котибага) Қани, номзодларни навбати билан битта-битта таклиф қилинг-чи. (гўшакни қўйиб ўз-ўзича) Кўрайлик, қайси бири талабимизга жавоб бераркин?!.
 

ТЎРТ АМАЛНИНГ ТАРТИБИ

БОШЛИҚ: (телефон орқали котибага) Қани, номзодларни навбати билан битта-битта таклиф қилинг-чи. (гўшакни қўйиб ўз-ўзича) Кўрайлик, қайси бири талабимизга жавоб бераркин?!.
БИРИНЧИ НОМЗОД: Ассалому алайкум, киришга мумкинми?!
БОШЛИҚ: Марҳамат, марҳамат, бизнинг идорада ишламоқчимисиз?
БИРИНЧИ НОМЗОД: Ҳа, ҳа, шундай ниятимиз бор...
БОШЛИҚ: Бизга ишни яхши биладиган битта ҳисобчи керак. Шунга мос кадр излаяпмиз.
БИРИНЧИ НОМЗОД: Қидириб ўтирманг, мен розиман...
БОШЛИҚ: Биламан, биламан... (қоғозларни титкилайди) Хў-ў-ўш, олий маълумотли деган дипломингиз бор экан, тўрт амални биласизми ўзи?
БИРИНЧИ НОМЗОД: Билмай ўлибманми, акажон, албатта биламан.
БОШЛИҚ: Қани, унда айтиб беринг-чи.
БИРИНЧИ НОМЗОД: Қўшув, олув, бўлув, кўпайтирув.
БОШЛИҚ: Қўшув-олув эмиш... Тартибини билмас экансиз-ку, боринг, сизга жавоб. (биринчи номзод чиқиб кетади)
ИККИНЧИ НОМЗОД: (биринчи номзодга) Ҳа, қалай бўлди?.. Нималарни сўрар экан?
БИРИНЧИ НОМЗОД: Тўрт амалнинг тартибини сўраяпти.
ИККИНЧИ НОМЗОД: Хўш, айтолдингизми?
БИРИНЧИ НОМЗОД: Қўшув, олув, бўлув, кўпайтирув дегандим, нотўғри деди.
ИККИНЧИ НОМЗОД: Вой, шуни билмадингизми, шуни-я?!. (бошлиқ ҳузурига киради). Ассалому алайкум, мумкинми?
БОШЛИҚ: Балли, келинг, тақсир. Гапдан хабарингиз бор-а?!
ИККИНЧИ НОМЗОД: Ҳа, биламан, амалларнинг тартиби ҳақида.
БОШЛИҚ: Хўп, амаллар тартиби қандай экан? (пиёладан чой ҳўплайди).
ИККИНЧИ НОМЗОД: Аввал кўпайтирув ва бўлув, кейин қўшув ва олув амали бажарилади.
БОШЛИҚ: Ҳм-м, ҳм-м, анча дуруст экансиз. Демак, биринчи галда кўпайтириш керак экан-да.
ИККИНЧИ НОМЗОД: Ҳа, тўрт амалнинг бажарилиш тартиби шундай.
БОШЛИҚ: Арифметикада шундай, алгебрада-чи? Алгебрани ҳам биласизми?
ИККИНЧИ НОМЗОД: Алгебрани билмасак ҳам ҳисоб-китобни дўндирамиз.
БОШЛИҚ: Боринг, олдин алгебрани ўрганиб келинг! (иккинчи номзод ҳам чиқиб кетади).
УЧИНЧИ НОМЗОД: (иккинчи номзодга) Хўш, сиздан нималарни сўради?
ИККИНЧИ НОМЗОД: Алгебрадаги амаллар тартибини сўради.
УЧИНЧИ НОМЗОД: Қандай жавоб бердингиз?
ИККИНЧИ НОМЗОД: Бажарилиш тартибини айтиб бергандим, жавобим ёқмади, чиқариб юборди.
УЧИНЧИ НОМЗОД: Ҳа, демак, жавоб ёқмади денг-а?! (ўйланиб қолади ва бошлиқ ҳузурига киради букилиб тавозе қилади). Ассалому алайкум, хўжайин, мумкинми?!
БОШЛИҚ: Ваалейкум ассалом, ҳали мен сизга хўжайин бўлганимча йўқ, шекилли.
УЧИНЧИ НОМЗОД: Яхши ният – ярим давлат, хўжайинжон. Ажаб эмас, сиз хўжа, биз хизматкор бўп қолсак.
БОШЛИҚ: Хўш, амаллар қайси тартибда бажарилар экан? (чой ҳўплайди).
УЧИНЧИ НОМЗОД: Сиз қайси тартибда десангиз, ўшанақасига-да, хўжайинжон.
БОШЛИҚ: Бекорларни айтибсиз! Бошлиққа лаганбардорлик қилиб ишламоқчимисиз, дейман?! Боринг, сизга рухсат. (учинчи номзод чиқиб кетгач, орқасидан ғижиниб қолади) Ҳе, ўргилдим сендақа подхалимдан!
ТЎРТИНЧИ НОМЗОД: (учинчи номзодга) Нима бўлди, суҳбатдан ўтдингизми?
УЧИНЧИ НОМЗОД: Э, қаёқда, бирорта ҳам жавоб унга ёқмаяпти. Кириб ўтиришдан фойда йўқ (нари кетади).
ТЎРТИНЧИ НОМЗОД: (ўз-ўзига) Ҳа, гап тагида гап борга ўхшайди-ёв, мен ҳам бир омадимни синаб кўрайин-чи... (бошлиқ олдига тавозе билан кириб келади). Ассалому алайкум, устоз!
БОШЛИҚ: (истеҳзо билан) Ваалейкум ассалом, «шогирд». Сиз ҳам амаллар тартибини билмайсизми?
ТЎРТИНЧИ НОМЗОД: Билишга бир уриниб кўрайин-чи...
БОШЛИҚ: Хў-ў-ўш, сизнингча, амаллар қайси тартибда бажарилади?
ТЎРТИНЧИ НОМЗОД: Аввал олиш керак, устоз.
БОШЛИҚ: Хўп, кейин-чи?!
ТЎРТИНЧИ НОМЗОД: Кейин қўшиб-қўшиб борилаверади.
БОШЛИҚ: Хўш-хўш... иннанкейин-чи?!
ТЎРТИНЧИ НОМЗОД: Ундан кейин кўпайтирилади, устоз.
БОШЛИҚ: Баракалла, баракалла, кўпайтирилгандан сўнг нима қилинади?
ТЎРТИНЧИ НОМЗОД: Охирида, тақсимлаймиз-да, устоз!
БОШЛИҚ: Яшанг, шогирд, яшанг! Бор экан-ку яхши кадрлар. Боринг котибани менга чақириб қўйинг. Ишга тайинланганингиз тўғрисида буйруқ тайёрласин.

Худойберди КОМИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

«Ҳайдалган мухбир»

«Ҳайдалган мухбир»

🕔12:43, 26.06.2020 ✔228

Журналистика касбининг ўзига хос ажабтовур олами бор. Журналист деган мардум кунда-кунора бирор «бошоғриқ»қа учрайди, қизиқарли бир ҳангома устидан чиқади. Баъзан ёш боладек соддалиги ҳам бу фидойи инсонлар танлаган касбига мос. Касб байрами арафасида иш жараёнида, ҳаётда содир бўлган «бир қайнови ичида» гаплар, айрим воқеаларни ёдга олмоқчи бўлдик.

Батафсил
Матбуотнинг кучи

Матбуотнинг кучи

🕔12:41, 26.06.2020 ✔231

Бешинчи синфдалигимдаёқ газетага мақола ёза бошлаганман. Еттинчи-саккизинчи синфларга чиқиб шеърлар, кичик-кичик ҳикоя, масаллар ёзардим. Мактабни тамомлаган даврларимда эса газетачиликка қўлим анча келишиб қолганди.

Батафсил
Ханка билан танка

Ханка билан танка

🕔12:24, 26.06.2020 ✔231

Саид АҲМАД

Олимбой ака келинини кутиб олиш учун раисдан «Волга»ни сўраб, қоқ пешинда станцияга чиқди. Поезд келиб вагон эшигидан ўғли Тантибой билан келинининг қораси кўриниши биланоқ пешонасига шарт этиб биттани туширди! Бай-бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? Ойдеккина экансан-ку, ола-байроқ кийимларга бало борми? Ўзинг-ку, ҳомиладорсан, сипороқ кийинмайсанми, қизталоқ!
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ҳайдалган мухбир»

    «Ҳайдалган мухбир»

    Журналистика касбининг ўзига хос ажабтовур олами бор. Журналист деган мардум кунда-кунора бирор «бошоғриқ»қа учрайди, қизиқарли бир ҳангома устидан чиқади. Баъзан ёш боладек соддалиги ҳам бу фидойи инсонлар танлаган касбига мос. Касб байрами арафасида иш жараёнида, ҳаётда содир бўлган «бир қайнови ичида» гаплар, айрим воқеаларни ёдга олмоқчи бўлдик.

    ✔ 228    🕔 12:43, 26.06.2020
  • Матбуотнинг кучи

    Матбуотнинг кучи

    Бешинчи синфдалигимдаёқ газетага мақола ёза бошлаганман. Еттинчи-саккизинчи синфларга чиқиб шеърлар, кичик-кичик ҳикоя, масаллар ёзардим. Мактабни тамомлаган даврларимда эса газетачиликка қўлим анча келишиб қолганди.

    ✔ 231    🕔 12:41, 26.06.2020
  • Ханка билан танка

    Ханка билан танка

    Саид АҲМАД

    Олимбой ака келинини кутиб олиш учун раисдан «Волга»ни сўраб, қоқ пешинда станцияга чиқди. Поезд келиб вагон эшигидан ўғли Тантибой билан келинининг қораси кўриниши биланоқ пешонасига шарт этиб биттани туширди! Бай-бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? Ойдеккина экансан-ку, ола-байроқ кийимларга бало борми? Ўзинг-ку, ҳомиладорсан, сипороқ кийинмайсанми, қизталоқ!
     

    ✔ 231    🕔 12:24, 26.06.2020
  • Анализ

    Анализ

    Одамнинг шарманда бўлиши жуда осон экан. Ўн беш кун шифохонада ётаман деб, элу-юртга масхара бўлаёздим.
     

    ✔ 413    🕔 12:15, 15.06.2020
  • Куёвбола ва тўтиқуш

    Куёвбола ва тўтиқуш

    Ниҳоят, ўғилни уйлайдиган бўлдик. Ўзига қолса ҳали-бери уйланиш хаёлига келмайди. Ҳозир қайси бола «Ота, менга хотин олиб беринг!», дейди?
     

    ✔ 209    🕔 11:34, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар