Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ОЧКЎЗАН

Туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирларда кўклам нафаси сезилиб қолди. Қуёш ер остидаги турфа майсаларни «қулоғидан тортиқилаб» ташқарига судраб чиқаза бошлади. Тўрғай бир жойда учмасдан қотиб туриб, чинқирганича қўшиқ куйлайди. Сал нарида очкўзан зўр бериб ин қазияпти.

ОЧКЎЗАН

Бўй басти, сумбати худди юмронқозиқни эслатади. У ўзининг қўрқмаслиги, ҳеч нарсадан тап тортмасилиги ҳамда ўткир, аррасимон тишлари билан довруқ қозонган. Шунданми ундан кўпгина ҳайвонлар чўчийди. Юрак ютиб унга яқинлашишдан безиллаб туради.
Аммо баҳорги очликдан силласи қуриган қари бўри уни тутишга уриниб кўрди. Бунга қорнининг таталаб кетаётгани уни мажбур этган ҳойнаҳой. Шунда сираям кутилмаган воқе рўй берди. Тупроқ панасида қоққан қозиқдай тик турган очкўзан қашқирнинг асл ниятини пайқаб қолди. Жон-жаҳди билан бўри томон югурди. Чийилдоқ, ғалати, қўрқинчли овоздан эсхонаси чиқиб кетаёзган бўри дарҳол лўкиллаб қоча бошлади. Бундан очкўзан янада дадилланди. Сал нарига боргач, бўри тўхтаб, «балою офатдан қутилдимми», дегандек ортига ўгрилди. Шунда етай-етай деб қолган очкўзан жон-жаҳди билан рақибига ўзини отди. Аррадек ўткир, найзадек тишларини бўрининг орқа сонига ботирди. Бўри оғриқдан чинқириб юборди.
Сой ёқасида уларни синчковлик билан кузатиб турган думи чиройли тулки бу нима билан тугашини кутарди. Жони азобда қолган бўри очкўзандан аранг қочиб қутилди. Жуссаси бўридан бир неча баравар кичик бўлган кемирувчи ўз рақибини оппо-осонгина мағлуб этди. Аксарият ҳайвонларни зир титратадиган бўри шу маҳлуққа келганда таслим бўлди-қолди. Ҳа, табиатнинг ҳар қадами мўъжизаларга тўла.

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

ОНАМ

ОНАМ

🕔10:37, 03.07.2020 ✔125

Ниҳоят, ўқишга кирдим. Нақадар бахтлиман. Онамнинг орзулари рўёбга чиқди. Туну кун ўқиб, изланганим ўз йўлига, аммо элнинг дуоси барибир ижобат бўлишини англаб етдим.
 

Батафсил
ОЗОДЛИК ИСТАГИ

ОЗОДЛИК ИСТАГИ

🕔10:31, 03.07.2020 ✔122

«Омон қорақошнинг неварасимисан?..» – деб кампирлар каттаотамга ошкора қарай олишмаганининг ҳиссасидан чиқмоқчидек менга суқланиб қарашарди...

Батафсил
ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

🕔12:34, 26.06.2020 ✔233

Дашту далаларни айланиб бўлиб, Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳридан Жиззах томон қайтмоқда эдик. «Мирзачўл-Жиззах» катта йўли ўнгу сўлидаги ариқ ва катта йўл ёқаларида сон-саноқсиз саф тортган жинғил (юлғун) буталари учрайди. Офтоб тиғига дош бериб кўкка бўй чўзаётган ушбу буталар чор-атрофга ўзгача кўрк-тароват бағишлайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОНАМ

    ОНАМ

    Ниҳоят, ўқишга кирдим. Нақадар бахтлиман. Онамнинг орзулари рўёбга чиқди. Туну кун ўқиб, изланганим ўз йўлига, аммо элнинг дуоси барибир ижобат бўлишини англаб етдим.
     

    ✔ 125    🕔 10:37, 03.07.2020
  • ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    ОЗОДЛИК ИСТАГИ

    «Омон қорақошнинг неварасимисан?..» – деб кампирлар каттаотамга ошкора қарай олишмаганининг ҳиссасидан чиқмоқчидек менга суқланиб қарашарди...

    ✔ 122    🕔 10:31, 03.07.2020
  • ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

    ЖИНҒИЛНИ ҚАНДАЙ АСРАБ ҚОЛАМИЗ?

    Дашту далаларни айланиб бўлиб, Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳридан Жиззах томон қайтмоқда эдик. «Мирзачўл-Жиззах» катта йўли ўнгу сўлидаги ариқ ва катта йўл ёқаларида сон-саноқсиз саф тортган жинғил (юлғун) буталари учрайди. Офтоб тиғига дош бериб кўкка бўй чўзаётган ушбу буталар чор-атрофга ўзгача кўрк-тароват бағишлайди.

    ✔ 233    🕔 12:34, 26.06.2020
  • БАХТЛАРДАН БАЛАНДДА

    БАХТЛАРДАН БАЛАНДДА

    Рўзининг кун бўйи қиладиган иши шу: эрталаб хотини ажратиб олиб кетган картошка-пиёзларни арчиш, айтганидай қилиб тўғраш. Кейин уйда зерикиб ўтириш. Хотини ўтқизиб кетганича ўтирган жойидан ўзи на тура олади, на ёта олади, зарурат учун ҳам қўшнининг ўғлини чақиради… 

    ✔ 228    🕔 12:26, 26.06.2020
  • ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

    ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

    Жуманинг иши юришмади. Ота-онаси ҳаётлигида бирон касб-кор бошини тутмади. Уйланди. Бола-чақали бўлди. Бахтига хотини ақлли чиқиб, бозорда товуқ олиб сотишга ўтди. Бозордан тушган беш-олти сўм пул билан рўзғорни тебратишарди. Маҳалладаги бир-икки фермерлар Жумага гап солиб кўришди:

    ✔ 127    🕔 12:26, 26.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар